8.2.2.Фронтал ва нофронтал тажриба-амалий машғулотлар.
Тажриба-амалий машғулотлар фронтал ва нофронтал ўтказилиши мумкин.
Тажриба-амалий машғулотларни фронтал ташкил этиш қуйидаги афзалликларга эга: ўқитувчини гуруҳдаги талабаларга раҳбарлик қилиши ва машғулотнинг бажарилишини кузатиб туриши осонлашади; бутун гуруҳга битта мавзу бўйича йўриқнома бериш мумкин бўлади. Бу усулнинг камчиликлари жумласига ўқув хонасида жуда кўп бир хил асбоб-ускуналар ёки тарқатма материаллар бўлишини талаб этилиши киради.
Ўқув материалини дарсларда ўрганишдан олдин ёки ўрганиш билан бир вақтда бажариладиган тажриба-амалий ишлар фронтал ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Тегишли ўқув материалини ўрганишни тугалловчи тажриба-амалий машғулотлар ҳам фронтал ўтказилиши мумкин.
Бунда тажриба-амалий машғулотларнинг мазмуни айрим гуруҳлар учун ҳар хил бўлади. Нофронтал шаклда ташкил этилган тажриба-амалий машғулотлар қўйидаги камчиликга эга: ишларни ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш маълум даражада қийин бўлади, чунки ўқитувчи барча талабаларга умумий кўрсатма бериш ванатижаларни жамоа бўлиб муҳокама қилиш имкониятига эга бўлмайди. Шунга
Фронтал тажриба-амалий машғулотларда гуруҳдаги барча талабалар бир типдаги жиҳозларда якка-якка бўлиб ёки кичик гуруҳларга бўлиниб ишлаб, бир хил топшириқни бажарадилар.
Нофронтал тажриба-амалий машғулотларда талабалар кичик гуруҳларга
бўлинниб ҳар хил машқларни бажарадилар ёки ҳар хил жиҳоз ва мосламаларда ишлайдилар. Шунга қарамай умумкасбий ва махсус фанларни ўрганишда нофронтал тажриба-амалий машғулотлар кўп ҳолларда ўтказилади,чунки бунда ҳамма талабалар учун бир турдаги жиҳоз ва мосламаларни бўлиши шарт эмас. Тажриба-амалий машғулотлар давомида талабалар маълум бир жараённи кузатадилар, тавсифлайдилар, катталикларни ўлчайдилар, ҳисоблайдилар, бирор ҳодиса бўйича экспериментлар ўтказадилар, натижаларни умумлаштирадилар, таҳлил қиладилар, механизм ва йиғма бирикмаларни қисмларга ажратадилар-йиғадилар, ростлайдилар, созлайдилар, назорат қиладилар.
Умумкасбий ва махсус фанларни ўрганишда ўтказиладиган тажриба-амалий
машғулотларини қуйидаги 8.1-жадвалдаги кўринишда гуруҳлаш мумкин.
8.1-жадвал Махсус фанлардан тажриба-амалий машғулотларининг мазмунига кўра гуруҳлари
Do'stlaringiz bilan baham: |