6-мавзу. Махсус фанлар (педагогика) БЎйича дарсларни режалаштириш. (4 Соат)


Кириш йўриқномасини ўтказишдан мақсад


Download 185.6 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi185.6 Kb.
#1553594
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 (1)

Кириш йўриқномасини ўтказишдан мақсад машғулот мавзуси очиб
берилади, уни ўтказиш режаси белгиланади, ишни ташкил этиш, асбоб ва жиҳозлар билан ишлаш, ёзувлар, ҳисоблар юритиш, ҳисобот учун материаллар тайёрлаш тўғрисида зарур кўрсатмалар берилади.
ўтказиладиган бўлса, ўқитувчи талабаларга бу машғулотнинг тартибини батафсил гапириб беради, катталиклар қандай тартибда ўлчанишини, уларнинг қандай ёзиб борилишини тушунтирди, ишни бажариш усулларини намойиш қилади. Кириш йўриқномаси вақтида ҳам, ишнинг бориши давомида ҳам ўқитувчи талабалар эътиборини олинаниган натижаларни бир-бирига солиштириб кўриш зарурлигига, улар орасидаги боғланишларни аниқлашга, хулосаларни асослашга жалб этади. Бу вақтда
таълим олувчиларга секин-аста асосий хулосага олиб келадиган саволлар бериш фойдали. Масалан, “Шарбат тайёрлаш” мавзусидан тажриба-амалий иш ўтказишда ўқитувчи талабалар эътиборини узум мевасида озуқа моддаларни сақлаб қолиш қуритиш вақти ва ҳароратига боғлиқлигини аниқлаш зарурлигига қаратади. Кириш йўриқномаси ўтказиш методикасига тажриба-амалий
машғулотларнинг ташкилий шакллари катта таъсир этади. Тажриба-амалий машғулот фронтал шаклда олиб борилганда ўқитувчи бутун гуруҳга, асосан, оғзаки тарзда батафсил йўриқнома беради. Оғзаки йўриқноманинг асосини тажриба-амалий машғулотни бажариш усулларини тушунтириш ва кўрсатишнинг қўшиб олиб борилиши ташкил этади. Гап шундаки, талабалар учун ҳаракатни тўғри бажаришнинг йўналиш асоси бўлиб бу ҳаракатнинг конкрет намунаси ҳисобланади. Талабалар ишни бажариш давомида ана шу намунага тақлид қиладилар ва ўз ҳаракатларини
унга солиштириб кўрадилар. Талабаларда фаолиятнинг бундай йўналиш томонини ўқитувчи усулларни кўрсатиб ҳосил қилади.
Жорий йўриқнома. Тажриба-амалий машғулотининг бажарилишига раҳбарликни ўқитувчи иш ўринларини айланиб чиқиш давомида жорий йўриқнома бериш йўли билан амалга оширади.
Баъзан ўқитувчининг ўзи саволлар бериб, талабаларнинг ишни қанчалик онгли равишда бажараётганликларини текшириб кўради. Ўқитувчи талабаларнинг иши Жорий йўриқномани ўтказидан мақсад ўқитувчи ишнинг боришини назорат қилади, ишни бажаришда пайдо бўлган тушунмовчилик ва қийинчиликларни энгишда талабаларга ёрдам беради, ишни тўғри бажариш бўйича талабаларнинг саволларига жавоб беради.
очиқ-ойдин нотўғри йўлдан кетаётганлигини ёки талабалар хавфизлик техникаси қоидаларини бузаётганлигини кўрган тақдирдагина уларнинг ишига аралашади. Жорий йўриқнома жараёнида ўқитувчи бир звено ёки бир талабага ёрдам кўрсатар экан, зинҳор бошқа звено ёки талабаларни назардан четда қолдирмаслиги керак. Талабаларга бериладиган ёрдам айтиб беришдан ёки бошқасига алмаштиришдан иборат бўлмаслиги лозим. Ўқитувчи талабаларнинг ишини кузатар экан, уларнинг мустақил ишлашига йўл қўйиб бериши, арзимаган хатолар учун уларни койийвермаслиги зарур. Агар талаба қийналиб қолса, қўшимча саволлар бериш йўли билан уни шундай йўлга солиб юбориш керакки, оқибатда талабанинг
ўзи нуқсонларнинг сабабини тушунадиган ва уларни тузатиш йўлларини аниқлайдиган бўлсин. Агар талаба асбоблардан тўғри фойдаланишга қийналса, унга тегишли усулларни қайтариб кўрсатиш ва уларни такрорлашни таклиф этиш лозим. Мураккаб
тажриба-амалий ишларни бажаришнинг маълум босқичида ишнииг талабалар бажарган қисмини назорат қилиш фойдалидир. Масалан, электротехникадан тажриба-амалий машғулотлар ўтказишда ўқитувчи бундай назоратни топшириққа тегишли электр
схемалар йиғилгандан кейин, иш ўринларига ток беришдан олдин ўтказади. Агар тажриба-амалий машғулот звеноларга бўлиниб бажариладиган бўлса, ишда бутун звено аъзолари иштирок этишига эришмоқ керак. Звенода иш шундай тақсим қилиниши керакки, ҳар бир талаба маълум вазифани бажарадиган бўлсин. Талабанинг ёки звенонинг иши топшириқни таҳлил қилишдан ва уни бажариш тартибини
ўрганишдан бошланади. Сўнгра талабалар барча зарур нарсаларни тахт қилиб ва иш ўрнини пухта тайёрлаб, топшириқнинг айрим босқичларини бажаришга киришадилар, зарур ҳисоблашларни, ёзувларни бажарадилар, хулосаларни таърифлайдилар. Тажриба-амалий машғулотлар бажарилгандан кейин барчф талабалар билан бирга якунловчи йўриқнома ўтказилади.
Бу йўриқнома давомида машғулотларга якун ясалади. Якунловчи
йўриқнома тадқиқот характеридаги тажриба-амалий машғулотлар ўтазилгандан

Download 185.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling