6-мавзу. Махсус фанлар (педагогика) БЎйича дарсларни режалаштириш. (4 Соат)
Download 185.6 Kb.
|
6 (1)
бўлиши керак;
қўлланмадаги ёзувлар ўқув хонасининг истаган жойидан бемолол кўрса бўладиган даражада йирик, қора ҳарфлар билан ёзилиши лозим; муҳим детал ва жойлар бўлиши зарур ҳаддан ташқари ёрқин ва контраст бўёқ танлаш ярамайди; фон билан тасвирлар рангларининг энг яхши нисбатлари қуйидагилар: оқ-кўк, қора-сариқ, яшил-оқ, қора-оқ плакатлардаги тасвирлар имкони борича объэктнинг рангига бўялиши керак; тасвирий воситалар комплекси, қўлланманинг мазмунини очиб бериш учун танланган бўёқлар, қўлланманинг бажарилиши таълим олувчиларда эстетик дид ҳосил қилиши ва бу дидни ривожлантириши лозим; кўрсатма қўлланмада текст ҳаддан ташқари кўп бўлмаслиги керак; плакатларда тасвирлар сони, ҳаддан ташқари кўп бўлмаслиги зарур; плакатларда тасвирланадиган объэктлар табиий вазиятда кўрсатилиши лозим; кўрсатмали қўлланма масштабга риоя қилган ҳолда бажарилиши керак; бу нарса, айиқса, муҳим деталларнинг пропорцияларига тааллуқлидир; қўлланманинг ва уни ишлатиш учун хизмат қиладиган мосламаларнииг конструкцияси қўлланманинг узоқ вақт сақланишини таъминлаши зарур (дока, мато ёки картонга - элимлаб ёпиштирилиши, лок билан қопланиши, плакатлар бир-бирига лента тарзида элимлаб ёпиштирилиши даркор ва ҳоказо). Талабаларга янги материални баён этишда кўрсатма қўлланмалардан тўгри ва ўз вақтида фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Педагогика фани ва илғор тажриба дарсда кўрсатма қўлланмалар намойиш қилишга оид методик талаблар ишлаб чиқди, бу талабларга риоя қилиш уларнинг дидактик қимматини оширади. Аввало, ҳамма вақт шуни эсда тутиш зарурки, кўрсатма қўлланмани намойиш қилиш — мақсад бўлмай, балки воситадир. Қўлланмани кўрсатиш эмас, балки у билан ишлаш керак. Ўрганилаётган материалнинг мазмуни ва дарсга ажратилган вақт тақозо этган ҳоллардагина кўрсатма қўлланмани намойиш қилиш тавсия этилади. дарсда намойиш қилинадиган қўлланмалар сони талабалар ўқув материалини сифатли ўзлаштириши учун оптимал бўлиши лозим; дарсда қўлланмалардан ҳаддан ташкари кўп фойдаланиш ярамайди. Download 185.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling