6-мавзу. Махсус фанлар (педагогика) БЎйича дарсларни режалаштириш. (4 Соат)


Намойиш қилинаётганларни идрок этиш жараёнида талабалар сезги


Download 185.6 Kb.
bet3/8
Sana17.06.2023
Hajmi185.6 Kb.
#1553594
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 (1)

Намойиш қилинаётганларни идрок этиш жараёнида талабалар сезги
органларининг (анализаторларининг) кўриш, эшитиш, сезиш, зарур ҳолларда эса таъм билиш ва ҳид билиш органларининг кўпини жалб этиш керак.
Ўқитувчи сўзи билан кўрсатмалиликнинг тўғри қўшиб олиб борилиши катта
аҳамиятга эга. Кўрсатма қўлланмаларни идрок этишнинг асоси биринчи сигнал системадир, аммо иккинчи сигнал системанинг сигналларига тартибга солувчи таъсир этади.
Ҳар қандай кўрсатма қўлланмалар намойиш қилинганда ҳамма вақт изоҳ
бериб турилади. Ана шу изоҳ таълим олувчининг эътиборини қўлланмадаги аосий ва муҳим томонларга қаратишга, кузатилаётган модел, объэкт ёки ҳодисалардан уларнинг моҳиятини ташкил этувчиларни ажртиб олишга ёрдам беради.
Қўлланмани намойиш қилишдан олдин нимани ва қандай мақсадда кўришлари тўғрисида таълим олувчиларга айтиб ўтиш зарур.
2. Дарс турлари. Махсус фани бўйича дарснинг мақсадини аниқлаш. Тажриба ва амалий машғулотларининг мақсади.
Тажриба ва амалий машғулотлар - олий таълимда талабалар мустақил суратда бажарадиган амалий иш турларидан ҳисобланади. Улар назарий билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мустақил тажрибалар бажариш малакасини ривожлантириш мақсадида ўтказилади.
Ўқув жараёнининг асосий босқичларидан бири билимларни амалда тадбиқ
этишдан иборат, бунинг натижасида талабаларда кўникма ва малакалар ҳосил бўлади.
Умумкасбий ва махсус фанларни ўрганишда олинган билимларни амалда тадбиқ этиш шаклларидан бири тажриба ва амалий машғулотларидир.
Масалан: тупроқнинг қаттиқлигини тортиш кучига таъсирини текшириш; мойнинг қовушқоқлигини аниқлаш; машинанинг иш унумдорлигини аниқлаш ва ҳоказо. Масалан: дастгоҳлар ва уларнинг механизмларни қисмларга ажратиш, йиғиш, созлаш, ростлаш; токарлик, пармалаш, жилвирлаш дастгоҳларида, тикув ва тўқув
машиналарида ишлаш; бирор катталик ёки параметрларни ўлчаш, ҳисоблаш ва ҳоказо.
Тажриба машғулотларидан кўзда тутиладиган мақсад- муайян технологик жараёнларни, қонуниятларни, сабаб-натижали боғланишларни ва шу кабиларни текшириш мақсадида турли хил экспериментлар ўтказиш орқали ушбу ҳодисаларни кузатиш ҳамда таҳлил қилишни ўрганишдир.

Download 185.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling