6-мавзу. Махсус фанлар (педагогика) БЎйича дарсларни режалаштириш. (4 Соат)
Т/р Тажриба-амалий машғулот тури
Download 185.6 Kb.
|
6 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.3.Тажриба-амалий машғулотларини ўтказиш методикаси.
8.3.Тажриба-амалий машғулотларини ўтказиш методикаси. Махсус фан ўқитувчилари махсус фанлардан тажриба-амалий машғулотларини ўтказар эканлар, талабаларни назарий машғулотлар давомида олган билим ва кўникмаларидан фойдаланадилар, уларни чуқурлаштирадилар. Тажриба-амалий машғулотлардан кўзда тутилган мақсад кўп жиҳатдан уни ўтказиш методикасини талабалар ишига махсус фан ўқитувчисининг раҳбарлик қилиш усулларини, айрим тажриба ёки амалий ишларни бажариш тартиби ва шу кабиларни белгилаб беради. Талабалар назарий материални ўзлаштириб олганларидан, ўрганилаётган ҳодисалар, жараёнлар билан танишганларидан сўнг улар билан тажриба-амалий машғулотни ўтказиш анча осон кўчади. Бу ҳолда ўқитувчининг янги мавзу бўйича машғулот ўтказишга оид ўқув ахбороти ниҳоятда қисқа ва аниқ бўлади. Натижасига асосланиб талабалар маълум хулосалар чиқариши керак бўлган тажриба-амалий машғулотларни бажариш анча мураккаб ҳисобланиб, таълим олувчиларни бунга олдиндан тайёрлаш ва ўқитувчининг ўқув ахбороти анча батафсил бўлиши зарур. Бундай иш давомида ўқитувчи талабалар ишини кузатибгина қолмай, балки уларнинг фаолиятини йўлга солади, уларни зарур хулосаларга олиб келади.
Ўқитувчи талабаларга тажриба-амалий машгъулотларининг бажарилиш жараёнига ёъриқнома бериш ёъли билан раҳбарлик қилади. Ёъриқнома беришдан коъзлангап асосий мақсад талабалар онгида топшириқни энг самарали бажариш учун фаолиятнинг ёъналиш асосларини яратишдан иборат. Психологларнинг тадқиқотлари шуни коърсатадики, инсоннинг меҳнат фаолияти икки томонга: ёъналиш ва ижро томонларига эга. Ёъналиш томони фаолиятнинг объэктив шароитларининг (масалалар, усуллар, мезонлар, бажарилиш шартлари, техника воситалари ва шу кабилар)нинг инсон руҳиятидаги инъикоси, ижро томони эса ҳаракатнинг бевосита бажарилиши. И. П. Павлов таълимотига коъра, ёъналиш рефлекси марказий асаб тизимида шартли богъланишлар ҳосил боълишига асос ҳисобланади. Бу боғланишлар билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишнииг физиологик асосидир. Тажриба-амалий машғулотларини ўқув жараёнида амалга оширишда йўриқномалар тизимидан фойдаланилади. Йўриқномалар машғулотда ўтказилиш вақтига кўра кириш, жорий ва якунловчи йўриқномаларга; маълумот бериш усулига кўра оғзаки ва ёзма йўриқномага бўлинади. Кириш йўриқномаси талабаларни тажриба-амалий машғулотларни бажаришга тайёрлашда жуда муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир тажриба-амалий машғулот бажариладиган ишдан кўзланган мақсад, мақсад сари олиб борадиган йўллар талабаларга тушунарли бўлган тақдирдагина ижобий ва қимматли натижалар беради. Талабалар ўзларига таклиф этилаётган иш ўрганилган материал билан қандай боғланганлигини ёки янада олдинга силжиш учун у қандай аҳамиятга эга эканлигини англаб олишлари керак. Кириш йўриқномасининг методикаси кўп жиҳатдан тажриба-амалий машғулотни ўтказишдан кўзда тутилган асосий дидактик мақсадга ва унинг қандай ўтказилишига боғлиқ. Тадқиқот характеридаги тажриба-амалий машғулот Download 185.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling