9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Ташқи тузилишидаги хусусиятлар


Download 53.1 Kb.
bet2/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Ташқи тузилишидаги хусусиятлар
Қисқичбақасимонларнинг танасини хитин, оқсил ва калций карбонатларнинг аралашмасидан тузилган кутикула қавати ўраб туради. Қаттиқ ва оғир кутикула қаватига эга каттароқ қисқичбақасимонларнинг қобиғида калций корбанат миқдори юқори бўлади. Ҳимоя қобиғи бўғимлар жойлашган жойда юмшоқ ва юпқа бўлиб, ҳаракатланиш пайтида эгилувчанлик бағишлайди. Агарда Carapace (қалқон) мавжуд бўлса, бошкўкракнинг кўп қисмини эгаллайди. Dekapodaларда хусусан, край балиқларида бош ва кўкракнинг барча қисмлари сarapace (қалқон) билан дорзал ёпилган бўлади яъни барча сегментлар сarapace (қалқон) билан ўралмасдан, дорзал кутикулар ликопча ёки тергум билан қопланган вентрал қисмдаги стернум қисми эса сегментал ўсимталар (қўшимчалар) орасида жойлашган. Қорин қисми ўзида анус тешиги тутган телсон билан тугайди.
Gonoporaларнинг жойлашуви жинс тури ва қисқичбақасимонларнинг гуруҳига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Улар тананинг тугаш қисмидаги ўсимталарнинг устида ёки ёнида ёки оёқсиз сегментларнинг устки қисмида жойлашиши мумкин. Мисол учун, край балиқларидаги vasa deferentia нинг очилиш жойи 5-жуфт юриш оёқларининг ўрта қисмида, бачадон йўли эса 3-жуфт юриш оёқларининг асосида жойлашган. Урғочи индивидларда уруғ халтасига очилиш жойи тўртинчи ва бешинчи юриш оёқларнинг midventral қисмида жойлашган бўлади.
Ўсимталар (қўшимчалар). Malacostraca (мисол учун, край балиқлари) ва Remipediyaларда типик ҳолда ҳар бир тана сегментларида ўзаро боғланган жуфт ўсимталар бўлади, лекин бошқа синф вакилларининг қорин қисми сегментларида ўсимталар тутмайди. Край балиқларида ўсимталарнинг biramous (икки шохли) асосли тузилиши максиллипед ва кўкрак оёқларнинг озиқлантирувчи ўсимталарга айланганлигида кузатиш мумкин (20.4-расм). Базал қисм ёки protopod lateralekzopod ва медиал эндоподларни тутган. Протопод икки қисмдан (асос ва cоха), ўз навбатида экзопод ва эндопод биттадан бир нечтагача қисмлардан иборат. Асос тузилишинг ҳар хил варианти учрайди. Край балиқларининг баъзи ўсимталари, хусусан, юриш оёқлари иккиламчи бир шохларга (uniramous) айланган. Протоподнинг чиқиш қисми эпипод деб аталиб, одатда жабраларга модификацияланган бўлади.
Қисқичбақасимонларнинг ўсимталари кўплаб олимлар томонидан ўрганилган ва уларнинг терминолгияси аниқ бир шаклда эмас. Бу борада энг камида икки система кенг қўлланилади. Биз қўллаган терминларнинг алтернатив кўриниши сифатида протоподит, экзоподит, эндоподит, базиподит, cохоподит ва эпиподит кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Биринчи ва иккинчи жуфт антенналарни антенуллалар ва антенналар деб ҳам аташ мумкин. Худди шундай биринчи ва иикинчи жуфт максиллаларни максиллулалар ва максилла деб аташ мумкин. Қолган атамалар ҳам худди шундай аталиши мумкин. Бир хил функцияга эга ёки эга эмаслигидан қатъий назар келиб чиқиши ўхшаш шаклдаги аъзолар гомолог аъзолар деб аталади. Ихтисослашган юриш оёқлари, ўғиз пайпаслагичлари, chelipedлар, сузгичларнинг барчаси умумий бирамоус ўсимтадан ривожланган (турли хил функцияни бажариш учун модификациялашган).*
Уларнинг барчаси бир-бирига гомолог ҳисобланади.
Бундай ҳолат эса сериал гомология деб аталади. Бу оёқлар аждодларда бир-бирига жуда ўхшаш бўлган, лекин структуравий эволюция даврида баъзи шохлар қисқарган, баъзилари йўқолган, баъзилари анча ўзгарган ва баъзи янги қисмлар қўшилган. Қисқичбақалар ва унинг турдошлари ҳайвонот оламида энг кўп қисмлар тутувчи сериал гомологияга эга ҳайвонлар ҳисобланади. Уларда 17 та алоҳида лекин сериал гомолог ҳисобланган ўсимталар мавжуд.

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling