9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи
Ички тузилишидаги хусусиятлар
Download 53.1 Kb.
|
9-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мускул системаси.
- Нафас олиш системаси.
- Қон айланиш системаси.
Ички тузилишидаги хусусиятлар
Кўкрак ва қорин қисмидаги мусқул ва нерв тўқималари яққол сегментацияланишни намоён қилган. Лекин бошқа системаларда сезиларли даражада модификацияланиш кузатилган. Кўпчилик ўзгаришларда маълум бир жойларда қисмларнинг консентациясининг ортиш, ёки камайиши ё умуман йўқотилиши кузатилган. Гемоцел. Arthropodaларнинг тана бўшлиғи целом эмас, балки, гемоцел деб аталалиб, у қон билан тўлган мустаҳкам бластоселдан ташкил топган. Қисқичбақасимонларда айириш органларининг охири ва гонадияларнинг атрофигина целом бўшлиққа эга. Мускул системаси. Кўпчилик қисқичбақасимонлар танасининг асосий қисмни паралел чизиқли шаклдаги мусқуллар ташкил қилади. Мусқуллар кўпинча антагонистик (қарама-қарши) хусусият намоён қилиб, флексорлар тана томон қисқарувчи, экстенсорлар эса кенгаювчи мусқуллар ҳисобланади. Қисқичбақанинг қорин қисмида жуда кучли флексорлар мавжуд ва бу мусқуллар қисқичбақа душмаларидан қочиш жараёнида орқага қараб сузишда ёрдам беради. Нафас олиш системаси. Майда қисқичбақасимонларда газ алмашинуви тана кутилкуласининг юпқа жойлари орқали (мисол учун, appendagesларда) ёки бутун танаси орқали амалга оширилади ва бундай ҳайвонларда махсус газ алмашинув органлари бўлмайди. Йирикроқ қисқичбақасимонларда эса нозик, юпқа кутикула билан қопланган патсимон жабралари мавжуд. Dekapodaларда жабра бўшлиғи устки (орқа) қисми carapace (қалқон) ёрдамида ўралган, лекин антериор ва вентрал (қорин) томонлари очиқ бўлади. Майда газ пуфакчалари плеврал девордан жабра бўшлиқларига ўтади, ўзлари эса кўкрак оёқларнинг тебранишидан ёки кўкрак cохае сидан ҳосил бўлади. Охирги иккиси қисичбақалар учун типик ҳисобланади. Иккинчи максилланинг “bailer” қисми сувни жабра филаментаридан оёқларнинг асосидаги жабра бўшлиғига, у ердан эса anterior қисмга ҳайдаб чиқаради. Қон айланиш системаси. Қисқичбақасимонлар ва бошқа arthropodaларда “очиқ” ёки лакунар типдаги қон айланиш системаси мавжуд. Бу эса танада веналарнинг йўқлигини ва қоннинг интерстициал суюқликдан ажралмаслигини билдиради. Гемолимфа (қон) юракдан артериялар орқали чиқиб, hemocoel орқали тарқалиб, юракка вена қон томирлари орқали эмас, балки, венус синуслари ёки бўшлиқлар орқали қайта йиғилади. Юракнинг дорзал қисми асосий пропулсиве (қисқарувчи, ҳаракатланувчи) қисм ҳисобланади. Бу қисм бир хоналали бўлиб, паралел мускуллар тўпламидан ташкил топган. Гемолимфа суюқлиги муҳитдан жуфт остиялар орқали перкардиал синусга ўтади ва бу жойдаги клапанлар гемолимфани ортга оқишига қаршилик қилади.* Гемолимфа юракдан бир ёки ундан ортиқ артерияларга ўтади. Клапанлар гемолимфанинг орқага томон оқишига йўл қўймайди. Кичик артериялардан гемолимфа тўқима синусларига у ердан эса катта стернал синусга ажралиб чиқади. Гемолимфа агарда индивидда жабралар бўлса, афферент синус каналлари орқали жабраларга боради ва кислород ва корбанат ангидрид газлари алмашинувини амалга оширади. Кейинчалик, гемолимфа эфферент каналлар орқали перикардиал синусга қайтиб келади. Arthropodaларнинг гемолимфаси худди қисқичбақасимонларники сингари рангсиз, қизғиш ёки кўкиш рангда бўлиши мумкин. Бундай ҳайвонларнинг гемолимфасида гемоcианин мис тутувчи пигментлар ёки темир тутувчи пигментлар газ алмашинув пигменти сифатида фаолият юритиши мумкин. Гемолимфанинг қотиш (лахталаниш) хусусияти кичик жароҳатлардан қутилишга ёрдам беради. Шунингдек, баъзи амёбасимон ҳужайралар коагулянт таъсирли бўлиб, лахталанишни тўхтатиши мумкин. Download 53.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling