9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Download 53.1 Kb.
bet4/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Айириш ситемаси. Вояга етган қисқичбақасимонларнинг айириш органлари жуфт найлар (найсимон) структуралар бўлиб, бош қисмининг вентрал, эсофагуснинг антериор қисмида жойлашган. Бу безлар антеннанинг аосида ёки иккинчи максиланинг асосида жойлашганлигга қараб, антенна безлари ёки максилляр безлар деб аталади. Баъзи бир етилган қисқичбақаларда буларнинг иккиси ҳам учрайди. Декаподаларнинг анттенна безлари яшил безлар деб ҳам аталади. Бундай гуруҳдаги қисқичбақасимонларда ҳашаротларда ва ўргимчакларда учрайдиган айириш функсиясини бажарувчи – малпиги найчалари мавжуд эмас.
Антенна безининг қопчаси кичкина везикула (саccуле) дан ташкил топган бўлиб, губкасимон масса лабиринт деб номланади. Бу лабитинт айириш найи билан най эса дорзал қовуқ билан боғланган. Қовуқнинг тешиги эса базал антенна сегментининг вентрал юзасига очилади (20.8-расм). Гемосоелдаги гидростатик босим туфайли суюқлик қопча ичига филтрланиб ўтади. Филтрате урин сифатида ташқарига чиқарилиб, унинг таркибида тузлар, аминокислоталар, глукоза ва озгина миқдорда сув бўлади.
Азот тутувчи чиқиндиларнинг (кўпчиллик ҳолларда аммоний) диффузия йўли билан кутикуланинг юпқа жойларида, айниқса, жабраларда содир бўлади. “айириш органлари”нинг функсияси тана суюқлигнинг осмотик ва ион таркибини бошқариш ҳисобланади.
Чучук сув қисқичбақасимонларида, жумладан, дарё қисқичбақасида қон сувнинг жабралар ва сув ўтказувчи юзадан ўтиши туфайли суюлиши доимий хавф солади. Антенна безлари паст консентратсияли туз урин суюқлиги ҳосил қилиш орқали “оқим назорати” ни амалга оширувчи самарали воситага айланади. Баъзи натрий ва хлор ионлари урин (мочевина) билан боғланишини ёқотади. Бундай йўқотиш жабраларда эриган тузларнинг актив адсорбсияси билан тикланади. Денгиз қисқичбақасимонларида, хусусан, лобстерлар ва крабларда антенна безлари гемолимфанинг селектив туз ва урин таркибини номрада ушлаб туриш функсиясини ҳам бажаради. Бундай ҳайвонларда урин моддаси қонда изоосмотик ҳолатда қолади. Нерв ва сезги системалари. Қисқичбақасимонлар ва аннелидаларнинг невр системаси ўзаро ўхшаш бўлсада, қисқичбақасимонларнинг ганглиялари кўпроқ ўрамли (аралашган). бу ҳайвонларнинг мияси жуфт супрасофагеал ганглиялардан ташкил топган бўлиб, бу ердан 2 жуфт антенналар ва кўзларга нервлар тарқалган.*
Юқорида айтиб ўтилган ганглиялар субесофагеал ганлион коннективи билан боғланган. Камида 5 жуфт ганглиялар оғизни, ўсимталарни, эсофагусни ва антенна безларини нерв билан таъминлайди. Иккиламчи нерв кордида барча сегментлар учун жуфт ганглиялар чиқиб, ўсимталарни (пайпаслагичларни) мускулларни ва бошқа қисмларни нерв билан таъминлайди. Марказий нерв системасига қўшимча равиш овқат ҳазм қилиш трактида симпатик нерв системаси ҳам мавжуд.
Қисқичбқасимонларнинг сезги органлари кучли ривожланган. Дарё қисқичбақасининг энг катта сезги органлари бу унинг кўзлари ва статотсити ҳисобланади. Бутун танаси бўйлаб тактил туклар тарқалган, бу туклар айниқса, қисқичларда, оғиз атрофида ва телсонда кўп бўлади. Таъм ва ҳид билишнинг кимёвий сезгилари антенна оғиз атрофи, ва бошқа жойлардаги ретсепторларда жойлашган.
Дарё қисқичбақасининг статотситлари биринчи антеннанинг базал қисмида жойлашган бўлиб, дорзал пора орқали ташқи муҳитга очилган. Статотсит ўзида хитинсимон чизиқчалар ва қум заррачаларидан тузилган сезги сетае тутган қиррадан тузилган ва статолитс сифатида хизмат қилади. Ҳайвон тана ҳолатининг қайси томонга ўзгаришидан қатъий назар, сезги сетаесида ҳам ўзгариш кузатилади ва мия фаолиятини стимуллайди. Ҳар бир туллаш (пўст ташлаш) жараёнида статотсит кутикулар линияларидан ва қум заррачаларидан айрилади. Янги қум заррачалари пўст ташлашдан сўнг дорзал поралар орқали қабул қилинади.
Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг кўзлари омматидия деб номланувчи фоторецептор бирликларидан тузилган. Кўзларнинг юза қисми шаффоф кутикула – cорнеа билан қопланган бўлиб, у кўплаб майда квадрат ва олти қиррали бўлаклардан ташкил топган. Бундай қиррали бўлаклар омматидиянинг устроқ юзароқ қисмида жойлашади. Ҳар
бир омматидиум жуда кичик кўз каби хусусиятга эга бўлади ва бир неча хилдаги устунсимон жойлашган ҳужайралардан ташкил топган бўлади. Кўзнинг қора пигменти икки омматидиянинг ўрта қисмида жойлашади. Артроподаларда бу пигментларнинг ҳаракатланиши ёруғлик нурини турли миқдорда модификациялашга имкон беради. Ҳар бир оммтидиумда 3 та тўпламда пигментли ҳужайралар: дистал ретинал, проксимал ретинал, акс эттирувчи. Улар жуда тартибли жойлашга бўлиб, ҳар бир омматидиумда ёқа ёки енг шаклида бўлади. Кучли нурга (кундузга мослашган) шароитида яшовчиларда дистал ретинал пигментлар ичкари томон ҳаракатланиб, проксимал ретинал пигментнинг ташқарига ҳаракатланиш қисми билан кесишади (учрашади) ва енгсимон шакл ҳосил қилади (20.9-расм). бундай шараоитда cорнеага тушган нурлар тўғридан – тўғри фоторецептор ҳужайраларга етиб боради ва бунда ҳар бир омматидиум бошқаларидан ажралган (тўсилган) бўлади. Шу сабабдан ҳам ҳар бир омматидиум маълум бир чегараланган кўриш жойинигина кўра олади ва бунга мозаик (мозайкасимон) кўриш дейилади. Хира ёруғликда дистал ва проксимал пигментлар бир-биридан ажралади ва шу сабаб нур акслантирувчи пигмент ҳужайралар орқали ёнма-ён турган омматидияларга тарқалади ва давомий ёки суперпозицион тасвир шаклланади. Бундай турдаги кўриш аниқлилиги паст лекин кам миқдордаги ёруғлик нури қабул қилинганда максимал устунлик беради.*

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling