9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Туллаш циклининг гормонал бошқарилиши


Download 53.1 Kb.
bet6/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Туллаш циклининг гормонал бошқарилиши. Туллаш жараёни гормонал бошқарилишига қарамасдан, сиклнинг инитсиатсияси нерв системасига ташқи муҳит таъсиридан бошланади. Бундай таъсирларга ҳарорат, кун узунлиги ва намлик (тупроқ крабларида) ёки муҳит сигналларининг комбинатсияларини киритиш мумкин. Марказий нерв системасидан келган сигнал Х орган томонидан молт ингибиторловчи гормоннинг ишлаб чиқарилишини камайтиради (Х орган медулла терминлалиснинг миясидаги нейросекротор ҳужайралар тўплами ҳисобланади). Қисқичбқалар ва бошқа декаподаларда муделла терминалис кўзнинг ҳаракатчан поячаларида аниқланган. Гормон Х орган аксонидан синус безига (функсия жиҳатдан без функсиясини бажармаслиги мумкин) ва кўз поячаларига боради ва бу ердан гемолимфага чиқарилади.
Молт ингибиторловчи гормон миқдорининг пасайиши Й органдан молт гормонининг ишлаб чиқаришини кучайтиради. Й орган эпидермиснинг остида мандибуланинг аддуcтор мускулларининг ёнида жойлашади ва улар ҳашаротларнинг проторазик безларига гомолог ҳисобланади. Молт гормонининг ишлаб чиқарилиши туллаш жараёнини бошлаб беради. Бу сикл бошлангач кейинги босқичлар автоматик тарзда яъни Х ёки Й органлардан гормонлар ажралишини талаб қилмасдан амалга оширилади.
Бошқа эндокрин функцияси. Кўз поячаларининг олиб ташланиши туллаш (ўсиш) ни жадаллаштиради, шунингдек, кўз поячаси олиб ташланган қисқичбақаларнинг тана рангини муҳит рангига мос ҳолга етказа олмайди. Бу ҳолатнинг кўриш қобилятининг йўқотилиши ҳисобига эмас, кўз поячаларидан ажралиб чиқадиган гормонларнинг йўқотилиши сабаб амалга ошиши анча илгари аниқланган. Қисқичбақасимонларнинг тана ранги асосан эпидермида жойлашган махсус шохланган ҳужайралардаги (хромотофоралар) пигментларга боғлиқ. Пигмент гранулаларининг ҳужайра марказида йиғилиши тана рангининг очроқ бўлишига, ҳужайра бўйлаб тарқалиши тўқлашувига олиб келади. Пигментларнинг бундай хусусияти кўзлардаги ретинал пигментнинг ёруғ ва қоронғи муҳитга мослашиши каби кўз поячаларидаги нейросекретор ҳужайралардан ажралиб чиқадиган гормонлар орқали назорат қилинади.
Перикардиум деворидаги перикардиал органлардан ажралиб чиқадиган нейросекретор маҳсулотлар юрак уриш сони ва амплитудасини оширади.*

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling