9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Кўпайиши, ҳаёт цикли ва эндокрин функцияси


Download 53.1 Kb.
bet5/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Кўпайиши, ҳаёт цикли ва эндокрин функцияси.
Кўпчилик қисқичбақасимонларда айрим жинслилик мавжуд ва шунингдек, қўшилиш учун алоҳида гуруҳларнинг ҳар хил ўзига хос мосланишлари мавжуд.
Барнаcлес гуруҳи вакиллари бир уйли лекин амалда бир-бирини уруғлантиради. Баъзи бир остраcодларда ва бўғимоёқлиларнинг эркаклари кам учрайди ва кўпайиш партеногенез усулда боради. Қисқичбақасимонларнинг кўпчилиги тухумларини турли усулда ҳимоя қилади (ёки насли ҳақида қайғуради).
Дарё қисқичбақаси тўғридан-тўғри ривожланади яъни, личинка босқичи кузатилмайди. Ювенил босқичида жуда кичик индидвид ҳам етилган индивид билан бир хил тузилишга ва тўлиқ ўсимталар тўплами ва сегментларга эга бўлади. Лекин, кўпчилик қисқичбақасимонларнинг ривожланиши тўғридан-тўғри усулда бормайди ва личинка ўзининг тузилиши ва тухундан чиққан пайтдаги ўсимталари билан етилган индивидлардан
фарқ қилади. Личинканинг бундай усулда етилган организмга айланиши метаморфоз деб аталади. Қисқичбақасимонларнинг аждодий ва кенг тарқалган личинкаси науплиус деб аталади. Науплиусда фақатгина 3 жуфт: бир шохли антеннуллалар, икки шохли антенна ва икки шохли мандибулалар ўсимталар мавжуд. Бу даврдаги барча ўсимталар сузиш учун хизмат қилади. Кейинги ривожланишда личинка секинлик билан босқичма-босқич етилган организм томон ўзгариб боради. Тулланиш даврида ўсимталар ва сегментлар сони ошиб боради. Лекин, трансформация жараёни жадал ўзгаришлар билан ҳам кечиши мумкин. Мисол учун, барнаcленинг метаморфозида эркин сузувчи науплиус икки палла cарпаcели cйприд деб аталувчи личинкага ва ниҳоят каций корбанатли ликопча шаклидаги ўтроқ етилган организмга айланади.
Ўсиши ва туллаши. Ўсиш даври физиологик жараён ҳисобланиб, кутикуланинг катталашиши кузатилади ва эcдйсис (туллаш) устки кутикула қаватининг туллаши ҳисобланиб, ҳажм жиҳатдан ўсишга имкон яратади, чунки кутикула тириклик хусусиятига эга эмас ва ҳайвон ўсиши жараёнида ҳам ўсишни намоён қилмайди. Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг кўпайиши, хулқ-атвори ва метаболитик жараёнларига ўсиш циклининг физиологияси тўғридан тўғри таъсир кўрсатади.
Кутикула. Кутикула эпидермиснинг остки қисмидан секретланиб, бир неча қаватларга эга. Кутикуланинг ташқи қавати эпикутикула деб аталиб, липид-оқсил аралашмасидан тузилган. Кутикуланинг ўрта қисми прокутикула деб номланиб, у бир неча қаватлардан: эпикутикуланинг остидаги оқсил, хитин ва калций тузлари тутувчи – экзокутикула (1) қавати, эндокутикула (2), кўп хитин, камроқ оқсил ва мустаҳкам калцийланган принципиал (асосий) (3) қават ва калций тутмаган нисбатан юпқа ва оқсилли мембранали қаватлардан (4) тузилган.
Ҳайвонлар туллагандан сўнг интермолт фазасида ўсади яъни, кутикула ва тана ўртасида бўш жой қолмагунча ўсади. Тана кутикулани тўлақонли тўлдирганда премолт фазасига ўтади. Ўсиш жараёни тананинг ташқи ҳажмига қараганда кўпроқ вақтни эгаллайди.
Ўсиш жараёнида ва амалдаги тулланиш содир бўлишидан аввал эпидермал ҳужайралар сезиларли даражада катталашади. Улар мембрана қаватдан ажралиб, янги эпикутикулани секрециялайди ва янги экзокутикуланинг секрецияланиши бошланади. Янги эпикутикуланинг устки қисмига ферментлар ажралиб чиқа бошлайди.
Бу ферментлар эски эндокутикула қаватини парчалашни бошлайди ва ажралиб чиққан эрувчан маҳсулотларни ўз танасида сақлайди. Калсийнинг баъзи тузлари гастролитлар сифатида ошқозон деворларида тўпланади.*
Ниҳоят, фақатгина экзокутикула ва эпикутикула ва унинг остида янги эпикутикула ва экзокутикула қолади. Бу пайтда ҳайвон кўп миқдорда сув ютади ва бу сув ичакда адсорбсиланиб, қон ҳажми кескин ошади. Ички босим туфайли эски кутикуладаги чизиқлар дарз кета бошлайди ва эски экзоскелотон кўчиб тушади.
Айни шу дамларда янги ҳосил бўлган кутикула қаватлари юмшоқ бўлади ва ҳар хил анорганик тузларнинг ва қўшимчаларнинг редепозитсияси туфайли янги кутикула қаттиқлашади. Шу даврдаги ҳайвонлар ҳимоясиз бўлиб қолганлиги учун пана жойларда беркиниб яшайди.
Қисқичбақалар ёш бўлган пайтда туллаш жараёни тез-тез содир бўлади ва ўсишга шароит яратади. Ўсиш вақти эса нисбатан қисқа бўлади. Ҳайвон етилиш босқичига яқинлашганда интермолт босқичи прогрессив (жуда) узоқ муддат давом этади. Баъзи турларида эса интермолт босқичи бутун ўсиш (молт) босқичини ташкил этади. Интермолт босқичида тана тўқимаси массаси сув қабул қилиш ҳисобига ошади.

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling