9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Қисқичбақасимонларнинг филогенияси


Download 53.1 Kb.
bet14/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Қисқичбақасимонларнинг филогенияси.
Филогения. Қисқичбақасимонлар ичида Ремипедиялар аждод белгиларини энг кўп сақлаб қолганга ўхшайди. Уларни танаси узун, бошининг орқа томонида сегментланиш йўқ.
Жуфт вентрал нерв занжири ва слепая кишка (кўричак) мавжуд. Миссисипидаги қазилмаларга асосланиб, ремипедиялар ва артҳроподалар опа-сингил гуруҳларга ўхшайди. Уларнинг морфозологияси ўсимталарнинг икки шохли келиб чиқишга эга эканлигига ишора қилади. Уларнинг ҳар бир сегментида икки жуфтда бир шохли ўсимталари бор. Шу сабабдан ҳам, қисқичбақасимонларнинг ҳар бир сегменти аждодлардаги икки сегментларнинг аралашувидан пайдо бўлган деган тахмин бор (414-бет, диплоподалардаги “диплопод шароит”) ва икки шохли ўсимталар аждод диплопод сегментидаги оёқларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бугунги кунга келиб антҳроподлар оёқларининг дистал учларининг жойлашувини Дистал-лесс (Длл) гени белгилаши аниқланди. Ҳар бир эмбрионал икки шохли ўсимтанинг икки гуруҳ ҳужайраларида Длл гени фаолият юритади, ва натижада, ҳар бир гуруҳ ҳужайралар оёқнинг шохларига айланади. Бир
эмбрионал ўсимталарда бундай гуруҳдаги ҳужайралардан фақат бир гуруҳи учрайди (Бранчиопода синфи).
Чувалчангсимон (қуртсимон) пентастомидалар эcдйсозоа гуруҳига жойлаштирилга (артҳроподаларга яқин) чунки уларнинг личинкаси тардиграде личинкасига ўхшаш. Уларнинг кутикуласи туллайди ва шунингдек, уруғ ҳужайралар морфологияси ва личинкаларнинг ўсимтларида ўхшашлик мавжуд. Пентастомидаларнинг РНК кетма-кетлиги ўрганилганда уларнинг қисқичбақасимонлар филогениясига мансуб эканлиги аниқланган. Яқиндагина ген таҳлиллари ва митохондрия ДНКсининг таҳлили ҳам ушбу натижани тўғри эканлигини тасдиқлади. Пентастомидалар Бранчиуриа кенжа синфи, Максиллаподалар синфига жойлаштирилга (балиқ каналарига яқин).
Мосланишларнинг хилма-хиллиги
Қисқичбақасимонларда мосланишларнинг хилма-хиллиги жуда юқори ва сув ресурсларидан фойдаланишга мослашган. Улар денгизда ҳукмрон артҳропода гуруҳи ҳисобланади. Улар чучук сувдаги ҳукмронликни ҳашаротлар билан бирга эгаллаб туришибди. Тупроқ муҳитига ўтиш анча лимитланган, бу борада изопода туркуми вакилларигина муваффақиятга эришишган. Қисқичбақасимонларда изопода гуруҳи вакилларидан ташқари бир неча турларгина тупроқда яшашга мослашган. Қисқичбақасимонлар кенжа типи ичида Малаcостраcа синфи энг хилма-хили, Cопепода ва Остраcодалар энг кўп тарқалган синфлар саналади. Копеподалар умуртқалилар ва умуртқасизларда паразитлик қилишнинг устаси.
Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling