9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Download 53.1 Kb.
bet13/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Айириш органлари. Дарё қисқичбақалари танасининг бош-кўкрак қисмида жойлашган бир жуфт яшил безлар айириш вазифасини бажаради. Баъзан улар антеннал безлар ҳам дейилади, чунки уларнинг чиқариш тешиги узун мўйловларининг асосида ташқарига очилади. Қонда йиғиладиган карбонат ангидрид ва суюқ қолдиқ моддалар яшил безлар орқали сизиб ўтади ва найчалар орқали ташқи муҳитга чиқарилади.
Нерв системаси ва сезги органлари. Қисқичбақа нерв системасининг тузилиши ҳалқали чувалчангларникига жуда ўхшайди. У "бош мия"ни ташкил қилувчи ҳалқумусти ва ҳалқумости нерв тугунларидан ва қорин нерв занжиридан иборат. Бу нерв тугунлари тананинг алоҳида бўлимларини бошқаради. Масалан, ҳалқумусти нерв тугунидан кўзларга ва мўйловларга, ҳалқумости нерв тугунидан эса ички органларга ва юриш оёқларига нерв толалари тарқалган.
Қисқичбақанинг бош қисмидаги узун ва қисқа мўйловлари сезги ва ҳид билиш органлари вазифасини бажаради. Қисқа мўйловларининг асосидаги биринчи бўғимда мувозанат органи жойлашган. Бошининг икки ён томонида бир жуфт мураккаб фасеткали кўзлари жойлашган. Ҳар битта кўзи жуда кўп сонли майда кўзчалардан иборат бўлиб, ҳар бири буюмнинг фақат бир қисмини кўради. Кўзчалар бир-бирига нисбатан маълум тартибда жойлашганлиги сабабли улар буюмнинг яхлит тасвирини ҳосил қилади.
Кўпайиши ва ривожланиши. Дарё қисқичбақаси айрим жинсли ҳайвон. Эркак ва урғочилари ташқи кўринишидан фарқ қилади. Урғочи қисқичбақанинг бош-кўкрак қисми кенгроқ, қорин қисмидаги биринчи жуфт оёқлари (бош томонидан бошлаб саналганда) ривожланмаган. Эркакларида эса биринчи ва иккинчи жуфт қорин оёқлари қўшилиш органига айланган. Урғочи қисқичбақанинг тухумдонида 150-200 та тухум, яъни увилдириқ етилади. У увилдириқларини қорин оёқларига ёпиштириб қўяди ва тухумлари эркак қисқичбақалар қўйган сперматозоидлар билан шу ерда уруғланади. Бу ташқи муҳитда (она қорнидан ташқарида) уруғланишдир. Уруғланган тухумдан ёш қисқичбақалар чиқади; улар ҳам она қисқичбақанинг қорин оёқларига ёпишиб яшайди ва бир қанча вақтгача хавф-хатардан ва йиртқичлардан сақланади. Ёш қисқичбақалар жуда тез ўсади, шунинг учун ҳам улар йилига бир неча марта пўст ташлайди. Вояга етган қисқичбақалар эса бир марта пўст ташлайди.*

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling