9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Remipedia – Ремипедиялар синфи


Download 53.1 Kb.
bet8/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Remipedia – Ремипедиялар синфи.
Ремипедия синфи қисқичбақасимонларнинг ичида жуда кичкина синфлардан бири. Бугунги кунгача ғорлар орали денгизларга боғланган 10 та тури тавсифланган. Ремипедияларнинг аждод қисқичбақаларга ўхшаш жиҳатлари мавжуд. Уларда 25 тадан токи 38 тагача асос сегментлар (бўйин ва қорин) и бўлиб, уларнинг барчаси жуфт, икки шохли ва сузгич оёқлари қисқичбақаларникига жуда ўхшаб кетади. Антенуллалари ҳам икки шохли. Максилла жуфти ҳам, максиллапед жуфти ҳам озиқни тутиб туришга ва овқатланишга мослашган. Сузиш ўсимталарининг тузилиши куракоёқлиларникига ўхшаш, лекин куракоёқлилар ва цефалокоридларникидан фарқи вентрал томонга эмас, латерал томонга йўналганлиги ҳисобланади.
Cephalocarida – Цефалокоридлар синфи.
Цефалокаридларнинг фақат 9 тагина тури маълум бўлган кичкина синф. Цефалокаридалар АҚШ денгизлари қирғоқларида, Ғарбий Ҳинд океани ва Япония соҳилларида учрайди. Улар 2 ёки 3 мм узунликка эга ва 300 метр чуқурликда, интертайдл зонада яшайди. Баъзи хусусиятлари аждоддан ўтган: кўкрак оёқлари бир-бирига жуда ўхшаш, иккинчи максилласи ҳам кўкрак оёқларига ўхшаб кетади. Цефалокаридаларда кўзлари, қалқони ва қорин ўсимталари умуман бўлмайди. Ҳақиқий гемофродитлиги артроподаларда уникал ва уруғ ва тухум ҳужайралар ягона канал орқали чиқарилади.
Branchiapoda – Жабраоёқли қисқичбақасимонлар синфи
Жабраоёқли қисқичбақасимонлар 10 000 дан ортиқ тури мавжуд ва баъзи бир аждод хусусиятларини ўзида намоён қилади. 3 хил гуруҳи фарқланади: Аностраcа (оддий қисқичбақа ва брайн қисқичбақаси,) кўкрак қалқони бўлмайди. Нотостраcа (тадполе қисқичбақаси,) кўкрак қалқони катта дорзал қобиқ шаклида;ва Диплостраcа(сув бургаси ) кўкрак қалқонга эга, лекин қалқони бошини ўрамайди ёки бутун танани ўраши мумкин (клам қисқичбақаси). Жабраоёқли қисқичбақасимонларнинг кенгайган ва баргсимон филлоподия оёқлари асосий нафас олиш органи ҳисобланади (айни бранхиоподия номи ҳам шу сабабдан берилган). Кўпчлик бранхиоподиялар оёқларини суспезион озиқланишда фойдаланишади.
Кўпчилик Жабраоёқли қисқичбақасимонлар чучук сувларда яшайди. Энг муҳим ва кенг тарқалган вакиллари сув бургалари (cладоcеран гуруҳи вакили) кўп миқдорда чучук сув зоопланктонларини ташкил қилади. Уларнинг кўпайиш усули жуда қизиқарли. Cладоcеранлар ёз ойларида партоногенез усули билан фақатгина урғочилари ривожланади, ноқулай шароит пайдо бўлганда бир қанча эркаклар ривожланади ва уруғланиши лозим бўлган тухумлар мейоз орқали ривожланган бўлиши шарт (қишни ўтаган, уруғланган тухум ҳужайралар эфипиа деб юритилади). Уруғланган тухумларнинг совуқ ҳароратга ва ўта қурғоқчиликка ҳам чидамли. Улар популятсиянинг яшаб қолишида
муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик кладоcеранлар тўғридан-тўғри ривожланади, аммо кўпчилик Жабраоёқли қисқичбақасимонлар метаморфоз орқали ривожланади.*

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling