Инсонннинг биоижтимоий моҳияти.
Фалсафий антропология ечадиган
муҳим муаммолар орасида инсон
биологик ва ижтимоий моҳиятининг
ўзаро нисбати тўғрисидаги масала
алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон
жонли табиатнинг бир қисми, шу-
нингдек биологик эволюция маҳсули
эканлиги ҳозирги замон табиатшу-
нослиги фанида нафақат олимлар
ва мутахассислар, балки маърифат-
ли одамларнинг кенг доираси учун
ҳам аниқ-равшан ва деярли шак-
шубҳасиз далилга айланди. Ҳар
бир инсон ўз биологик хусусиятлари:
генетик коди, вазни, бўйи, мижози,
териси ва сочининг ранги, яшаш
муддати ва шу кабиларга кўра
бетакрордир.
Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий
мавжудот эканлиги, унинг ўзига хос-
лиги ва бетакрорлиги одамзотнинг
ижтимоий табиати, у камол топган,
таълим-тарбия олган, маданий ва
ахлоқий қадриятлар ва мўлжаллар-
ни ўзлаштирган ижтимоий муҳит би-
лан белгиланиши ҳам шак-шубҳа-
сиздир.
Айни шу сабабли инсон индивиди
нафақат биологик, балки ижтимоий
мавжудот сифатида ҳам ўзига хос
хусусият касб этади. Бошқача айт-
ганда, инсоннинг камол топиши жа-
миятда ва фақат жамиятда
юз беради.
Инсонни тушунишда дуализм ва монизм.
дуалистик ёндашув-
одамзот, бир то-
мондан, моддий орга-
низмдан, бошқа то-
мондан эса – мустақил
моҳият саналадиган
ва бу организмни
бошқарадиган но-
моддий жондан таш-
кил топган мавжудот
сифатида қаралади.
монистик концепцияси
инсон руҳияти, унинг
туйғулари, фикрлари,
эмоциялари ва кай-
фияти инсон орга-
низмининг таркибий
қисми саналган бош
мия нерв ҳужайралари
ҳаёт фаолиятининг
маҳсулидан ўзга нарса
эмас, деган тушунча-
дан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |