Биологизаторлик концепциялари.
Биологизаторлик кон-
цепцияларининг та-
рафдорлари инсонни
унинг табиий, биологик
асосидан келиб чиқиб
тушунтиришга ҳара-
кат қилади.
Биологизаторлик ёндашувлари
XIX ва XX асрлар чегарасида
Дарвиннинг табиий танланиш
ҳақидаги таълимотини мутлақ-
лаштириб, нафақат инсоннинг
келиб чиқиши, балки унинг мо-
ҳиятини, пировард натижада
эса – бутун ижтимоий муноса-
батлар табиатини тушунти-
ришга ҳаракат қилган социал
-дарвинистларга ҳам хосдир.
Ҳозирги вақтда бу йўналишни
одамларга ҳам, ҳайвонларга
ҳам тенг даражада хос бўлган
ирсиятга урғу берувчи социо-
биология давом эттирмоқда.
Социологизаторлик концепциялари.
Биологизаторлик ёндашувига зид ўлароқ, социологизаторлик
ёндашуви инсон табиатини ижтимоий муносабатларда
кўришга ҳаракат қиладилар. Бунда улар баъзан нафақат
инсоннинг ижтимоий асосини унинг
биологик асосига қарама-қарши
қўядилар, балки сўнгги зикр этилган
асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий
эътиборга лойиқ
эмас, деб ҳисоблайдилар.
Инсоннинг моҳияти.
Инсоннинг моҳиятини
тушунишга ҳаракат қилиш жараёнида у
нафақат ташқи, балки ички, пинҳона
хусусиятларга ҳам эга
эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид,
индивидуаллик, шахс каби тушунчаларда
акс этадиган муайян образини шакллантиришини
ҳам ҳисобга олиш
лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг
ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунёга фаол
муносабатида излаш керак.
педагогика
психология
Do'stlaringiz bilan baham: |