А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет
2-қоида. Асосий бизнес-жараёнлар 7±2 дан ортиқ бўлмаслиги
керак. Бу кўрсаткич, юқори поғонадаги раҳбарлар ҳам ҳар қандай шахс каби, фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича маълумотларни идрок ва самарали бошқара олмаслигидан келиб чиқади. 55 3-қоида. Бизнес-жараёнларни ажратишда уларнинг бажарилиши учун масъул шахсларни тайинлаш керак (жараён эгалари). Ҳар бир бизнес- жараёнинг фақат битта эгаси бўлиши керак. 4-қоида. Эгаси бизнес-жараёнларнинг боришига ва унинг натижаларига таъсир кўрсатиши учун унга барча зарур ресурслар ажратилиши ва ваколатлар берилиши, бизнес-жараёнларнинг боришини акс эттирувчи бизнес-жараён кўрсаткичлари белгиланиши керак. Ушбу кўрсаткичларга (шу жумладан иқтисодий кўрсаткичларга) кўра, эга ўз фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда юқори раҳбарга ҳисобот бериб бориши керак. Корхонада асосий бизнес-жараёнларидан ташқари, таъминловчи (ёрдамчи) бизнес-жараёнлари мавжуд. Ушбу бизнес- жараёнлари маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ эмас ва асосий бизнес-жараёнларининг нормал ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади. Бундай бизнес-жараёнларга қуйидагилар киради: ходимларни ўқитиш, ўқитиш ва сертификатлаш жараёни, ташкилот ва унинг алоҳида бўлинмалари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва юритиш тартибини белгилайдиган ҳужжат айланиши жараёни яъни барча бизнес-жараёнларининг самарадорли ишлашини таъминлайди. Бизнес-жараёнларни қўллаб-қувватлаш асосий жараёнларнинг ишлашини таъминлайди (ускунага хизмат кўрсатиш, энергия ресурслари ва ишлаб чиқариш муҳити билан таъминлаш, офис ишни таъминлаш, ахборот таъминоти, молиявий ёрдам, атроф-муҳитни бошқариш, ПР-фаолияти ва жамоатчилик билан алоқалар ва бошқалар). Ёрдамчи бизнес-жараёнларини ажратиб кўрсатишда ўхшаш қоидалар қўлланилади: 1-қоида. Ёрдамчи бизнес-жараёнларнинг фаолияти ва ходимлари бевосита корхона фаолиятининг мақсади бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқармайди, балки асосий бизнес- жараёнларнинг ишлашини таъминлайди. 2-қоида. Ёрдамчи бизнес-жараёнлар сони 5±2 дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда, Юқори даражадаги раҳбарлар худди шу сабабга кўра ташкилот устидан назоратни йўқотади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling