60
5.2. Корхона бизнес-жараёнларини бошқариш.
Корхонанинг
бизнес-жараёнларини
бошқариш
қуйидаги
босқичларни ўз ичига олади:
1. Бизнес жараёнларини аниқлаш.
2. Устувор бизнес
-жараёнларини танлаш мезонларини аниқлаш.
3. Корхона муваффақиятининг асосий омилларини аниқлаш
(МАО).
4. Бизнес
-жараёнлари ва муваффақиятнинг асосий омилларини
таққослаш.
5. Бизнес
-жараёнларининг аҳамиятини баҳолаш.
6. Муаммоли бизнес
-жараёнлар даражасини баҳолаш.
7. Бизнес-жараёнларни рейтинг матрицасини ишлаб чиқиш.
8. Бизнес
-жараёнига ўзгартиришлар киритиш имкониятини
баҳолаш
9. Устувор бизнес
-жараёнларини тартиблаш ва танлаш.
10. Бизнес
-жараёни учун жавобгарлик
матрицасини ишлаб
чиқиш.
Бизнес жараёнларини аниқлаш ва аниқлашдан кейин бизнес
-
жараёнларининг аҳамияти баҳоланади.
Бунинг учун классик ёндашув қўлланилади, унга кўра
муҳимликни аниқлашда биринчи қадам корхона муваффақиятининг
асосий омилларини - МАОни аниқлашдир.
Стратегияни ишлаб
чиқишда корхона ўз миссиясини шакллантириши керак,
шундан
сўнг у стратегик мақсадларга бўлинади. Барча тузилган
мақсадлардан саккизта энг муҳими
танлаб олинади, улар муҳим
муваффақият омиллари деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: