А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва
ривожлантириш бўйича босқичма-босқич қўлланма бўлиб
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини
ривожлантириш бўйича босқичма-босқич қўлланма бўлиб,
мақсадларга эришишнинг батафсил йўли. Бизнес-режа - бу шундай ҳужжатки, фирманинг унда ўз ишини қандай бошлаши, қандай технологияни қўллаши, қандай ишлаб чиқаришни самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чиқиши, қачон дастлабки даромад олиши, таваккалчиликни камайтириши каби кўрсакичлар лойиҳаси ўз аксини топади. Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан биридир. Шу билан бирга фирма тараккиётининг умумий концепциясига асосланади, стратегиянинг иқтисодий ва молиявий жиҳатларини бирмунча батафсил баён этади, аниқ тайин чора-тадбирларни техник иқтисодий жиҳатдан асослаб беради. Бизнес-режа тадбиркор учун гуё бир иш қуролидир. У фирманинг иш жараёнини тасвирлаб, фирма раҳбарининг ўз мақсадларига қай тариқа эришишларини, биринчи галда ишнинг даромаддорлигини қай тариқа ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Бирон-бир ишлаб чиқариш, тижорат ғоясини режасиз амалга ошириб бўлмаслигини хорижий бизнесменлар аллақачон тушуниб етганлар. Бу ерда гап аввалги беш йиллик режаларимиз ҳақида бормаяпти. Хорижий мамлакатларнинг «Беш йиллик режалари» бутунлай бошқача усулда тузилади. Уларни бизнес-режа деб юритишади. Агар ўз фаолиятингизни бизнес-режасиз бошлайдиган бўлсангиз, тез кунлар ичида инқирозга учраб, синишингиз турган гап. Бизнес-режа ишбилармонларнинг ҳаммаси учун жуда зарур, гуёки сув билан ҳаводек. Бизнес-режа – бу шундай нарсаки, унинг ёрдами билан сиз кўп ишларни бажаришга қодирсиз. Ўз келажагини билишни хоҳлаган ва ўз вазифасини аниқ ҳамда пухта тушуниш ниятида юрган касбдошларингиз, тўғрироғи ходимларингиз учун ҳам, энг аввало юқорида таъкидлаганимиздек ўзингиз учун ҳам жуда кераклидир. Бизнес-режа корхонани ички ҳужжати бўлибгина қолмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф қилишда ҳам 221 фойдаланиш мумкин. Улар сармоя бериш имкониятларини кўриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб ўрганиб чиқишади. Шундан кейин улар лойиҳани ишлаб чиққанлар билан учрашадилар. Муваффақиятли тузилган бизнес-режа корхонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилади ҳамда унинг истиқболдаги ривожланишига холисона ва объектив баҳо беради. У муҳим ҳужжат ҳисобланади. Фирма фаолиятини бизнес-режа воситасида режалаштириш қуйидаги афзалликларга эга: - фирма раҳбарларини фирма истиқболи билан шуғулланишга мажбур қилади; - фирма мақсадини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқ мувофиқлаштиришга имкон беради; - фирма фаолиятини назорат қилиш кўрсаткичларини ўрнатишга ёрдам беради; - фирмани бозор вазиятига ҳар доим тайёрлаб боради. Бизнес-режани менежер, тадбиркор, фирма, консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Бизнес-режани тузишда раҳбарнинг шахсан иштироки жуда зарурдир. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling