ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Меърожда, “Ё, Муҳаммад (с.a.в.)! Умматларинггa қон олдириш (хожамот)ни амр эт. Xожамотда сиз учун шифо бордир”, демаган фариштани учратмадим


Download 1.1 Mb.
bet53/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Меърожда, “Ё, Муҳаммад (с.a.в.)! Умматларинггa қон олдириш (хожамот)ни амр эт. Xожамотда сиз учун шифо бордир”, демаган фариштани учратмадим.
Xожамот бутун хасталикларга шифодир.
Шифо берувчи нарсаларнинг энг хайрлиси хожамотдир.
Кимки қoн oлдирса, ҳар қандай бир шифо кўрмасдан, унга бир зарар келтирмайди.
Бўйиндан ва кураклар oрaсидан қон олдиринг.
Бошдан қон олдириш (унга Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Жон қутқарувчи” дерди) етти дардга шифодир: жиннилик, бош оғриғи, мохов, ғафлат босиш, тиш оғриғи, бош айланиши.
Жаброил алайҳиссалом қон олдиришни шу қадар тавсия қилдики, бунинг ўта зарур эканлигини тушундим.
Оч қоринга хожамот ақлни ва хотирани кучайтиради. Тўқ қоринга хожамот дарддир.
Ойнинг (ҳижрий) 17, 19, 21-чи кунларида, пайшанба, душанба ва сешанба, рўзали бўлсангизда, қон олдиринг. Жума, шанба, якшанба, чоршанба кунларидан сақланинг (қон олдирманг). Бош чуқуридан қон олиш паришонхотирликка олиб келади. Бундан сақланинг. Кимки қон олдираркан, “Оятул Курси”ни ўқиса, қон олдиришдан фойда кўради.
Оч қоринга хожамотда шифо ва баракат бордир. Ақлни ва хотирани зиёда қилади.
Пайшанба куни Аллоҳнинг баракати туфайли қон олдиринг. Жума, шанба ва якшанба кунлари хожамотдан сақланинг. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринг. Чунки бу кунлар Аллоҳ томонидан Айюб (а.с.)га берилган балодан сақловчи кунлардир. Чоршанбадан ҳам сақланинг. Зеро, Айюб (а.с.)нинг хасталиги шу куни келди. Мохов ва ўлат касаллиги чоршанба куни ёки чоршанба кечаси давомида пайдо бўлади.
Қон олдирмаганлар бурунлари қонашидан ва бавосил (геморрой) қонашидан, аёллар эса ортиқча ҳайз кўришидан қўрқмасликлари керак. Бу қонашлар - табиий “қон олдириш”дир ва бу қонашни тўхтатмаслик лозимдир.
Xусусан, юқори қон босими туфайли бошланган бурун қонашини тўхтатиш тўғри эмасдир.
Қадимги ҳакимлар (шифокорлар) бундай ҳолатларда киши ҳушидан кетгунча ҳеч қандай тиббий муолажа қилмаганлар. Ҳушидан кетиш билан биргаликда юрак уришлари ва қон айланиши секинлашиши сабабли ҳар турли қон кетиши ўз-ўзидан тўхтайди.
Бугун тайёр таом истеъмол қилган болалар орасида бурун қонаши кўп учрамоқда. Бу қонаш сунъий овқатлар билан озиқланиш, оз рўза тутиш ва ичакларнинг бузилиши туфайли қондаги зарарли моддаларнинг ортишидан безовта вужуднинг ўзини ҳимоя қилиш йўлларидан биридир.
Вужуд тоза қонни ҳеч қачон ташқарига чиқармайди. Қонаб отилган қон, шубҳасиз, заҳарли, ифлос қондир. Асосан, бу турдаги қонашлар ҳижрий ойнинг 13-чи, 14-чи, 15-чи (тўлиной) кунларида ва 29-чи, 30чи, 1-чи (янги ой) кунларида бўлади. Бу кунларда ойнинг таъсири билан денгизлар ва дунё юзи тозаланади. Ёмғир ёғади, шиддатли шамоллар хаста ва ёши улуғ дарахтларни букади.
Бу кунларда, дунё ўзини тозалагани каби, инсон вужуди ҳам ўзини тозалайди: касалликлар кучаяди, сурункали қонашлар кўпаяди, аёллар хайз кўради ва ҳоказо.
Вужуд сурункали бачадон қонаши, бавосил (геморрой) ва бурун қонаши билан ортиқча ва зарарли моддалардан ўзини тозалайди, қон кўпайиб кетишидан сақлайди. Бу қонашларни тўхтатиш соғлиққа зарар келтиради. Қонаш орқали ташқарига чиқмай қолган ортиқча ва заҳарли моддалар вужудда тўпланади ва менингит, ўрта ва ички қулоқ яллиғланиши каби яллиғланиш касалликларига, ангина, ревматизми, буйрак яллиғланиши касалликлари; парапроктит ва юрак хасталиклари, ҳатто сил (туберкулёз), садаф (псориаз), пес (витилиго), ўпка саратони (раки) ва моховга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар ой 100-150 гр. ҳатто баъзи шароитларда 250-300 гр. қон йўқотилиши зарарли эмас, фойдалидир.
Xожамoт - тиқилган ва энг кўп зарарли модда тўпланган жойлардаги ингичка ва капиляр томирлардан қон олинишидир.
Катта томирлардан қон олдириш ҳам бор. Мисол учун, ўнг тирсакнинг венасидан қон олинса - жигар, чап тирсакнинг венасидан қон олдирса - талоқ касалликларига фойда бўлади.
Лекин беморга қон берилиши ва донорлик таҳликасиз эмасдир. Бу ерда унитилмаслиги керак бўлган нарса - қоннинг харом бўлгани ва ҳеч бир шаклда қўлланмаслик лозимлигидир. Қуръони Каримда - “ҳаром”, илмиҳолларда - “нажосат” дейилган қон инсонга қандай шифо бўлиши мумкин? (Қаранг: «Бақара:173», «Моида:3», «Анъом:145»).
Бизга «Аллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн берган-ку?», дейишлари мумкин.
Бу саволга жавоб беришдан олдин, ҳазм жараёнининг тўрт босқичдан иборат эканлигини эслатишимиз керак: биринчи ҳазм - оғизда, ошқозонда, ичакларда, иккинчи ҳазм - жигарда, учинчи ҳазм - қонда, тўртинчи ҳазм ҳужайраларда содир бўлади.
Ҳар қандай ҳаром овқат - агар у оз миқдорда, ўлмаслик учун ейилган бўлса - илк учта ҳазмда энг хавфли зарарлардан тозаланади ва тўртинчи ҳазмга мумкин қадар тозаланган ҳолда келади.
Яна бир муҳим хусус шундаки, ҳар ейилган луқма учта ҳазмни кечиб, тўртинчи ҳазмда ҳужайраларнинг митохондрияларида электромагнетик тўлқинлар ишлаб чиқаради, бу - ислом дини нуқтаи назаридан - Аллоҳга зикрдир.
(18 минг оламдаги бутун жонли ва жонсиз борлиқлар Аллоҳни давомли ва мажбурий зикр қиладилар. Факат инсон зотига, Аллоҳни зикр этиш ёки этмаслик ихтиёри берилган. Инсон бир нафс ўлароқ, Аллоҳни зикр этмаслиги мумкин, аммо унинг баданидаги бутун ҳужайралар, 18 минг олам борлиқлари каби, давомли ва мажбурий зикрдадир).
Энди, «Аллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн берган-ку?», деган эътирозга жавоб берамиз: Аллоҳ бизга қонни 1-нчи ҳазмга, яьни оғиз йўли ила олишга изн бергандир.
Агар бегона 1-нчи ва 2-нчи ҳазмларни ҳатлаб ўтиб, тўғридан-тўғри қон томирларига, яьни 3-нчи ҳазмга юборилса, қон ҳужайраларга ҳаромдан тозаланмаган ҳолда боради, натижада, ҳужайралар Аллоҳга зикр хусусиятини йўқотади.
Егуликдаги ҳалол ва ҳаромнинг ҳикмати будир.
Бир кимса ҳаром қонга тилининг учини текизса, қиёматда манглайида “Бу одамнинг Аллоҳ раҳматидан умиди йўқдир”, деган ёзув билан тирилади. (Ибн Аббос (р.a.)дан,” Рамуз ал Ҳадис”)
Пайғамбаримиз (с.a.в.) қон олдирганда, чиққан қоннинг тупроққа кўмилишини амр этган: “Шу тўрт нарсани тупроққа кўминг: қонни, тирноқларни, сочларни, чақалоқнинг киндик боғи билан биргаликдаги йўлдошини”.
Қонсизлик ва қон кетишини қон алмаштириш ва кўп ейиш эмас, балки уч кунлик очлик, яшил япроқли сабзавотлар ва xожамoт билан даволайди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling