Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


ТАСНИФИ: 1. Адреналосимпатик (пароксизмал) 2. Доимий (доимий қон босимининг ошиши билан) 3. Симптомсиз КЛИНИКАСИ


Download 0.65 Mb.
bet68/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ТАСНИФИ:
1. Адреналосимпатик (пароксизмал)
2. Доимий (доимий қон босимининг ошиши билан)
3. Симптомсиз
КЛИНИКАСИ: адренолосимпатик формасида гипертоник кризлар нормал қон босими билан юзага келади. Кризлар юзага келишида қуйидагилар туртки омил бўлиб ҳисобланади:
1) эмоционал зўриқишлар
2) жуда кўп овқат ейиш
3) тананинг ноқулай жойлашиши
4) ўсма пальпацияси.
Хуруж бирданига бошланади, бунда беморлар қўзғалган, қалтираш кузатилади, сабабсиз қўрқув, чумоли юргандек ҳисси, диплопия, бош оғриғи, бош айланиши, эпилепсиясимон тутқаноқлар, кўз қорачиғи кенгайган, тери ва шиллиқ қаватлар ранги оқимтир мучалар совуқ, тана ҳарорати кўтарилган, ҳансираш, акроцианоз, тахикардия, айрим ҳолларда брадикардия, юрак соҳасида оғриқ кузатилади. Баъзан юрак ритмининг бузилиши: экстрасистолия, ҳилпилловчи аритмиянинг пароксизмал формаси ривожланади. Систолик ва диастолик қон босими ошган. Баъзан «гемодинамикани бошқара олмаслик», яъни гипо ва гипертониялар алмашиниб туради. ЭКГда тахи ёки брадикардия, бўлмача ва қоринча экстрасистолияси аниқланади. Қон босими юқори бўлганда у турғун бўлиб, бета-адреноблокаторлар билан тушмайди ва гипертоник кризлар юзага келади. Кризлар бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади. Касаллик бошида кризлар кам, яъни ойига ёки йилига бир марта бўлса, кейинчалик касаллик авж олиб бориб у ҳар куни бўлиши мумкин.
Доимий гипертония билан кечувчи формаси кризсиз ўтмайди. Ёмон сифатли гипертония турғун бўлиб, унинг асоратлари нефросклероз, коронар томирлар ва бош мия томирлари склерози, миокард инфаркти, 10% беморларда қандли диабет ривожланади.
Симптомсиз формаси кам учрайди. Бунда ўсманинг гормонал активлиги ифодаланган бўлмайди.Бунда ўсманинг гормонал активлиги ифодаланган бўлмайди.
Лаборатор диагностикаси. Хуруж пайтида қонда лейкоцитоз, транзитор лимфоцитоз ва эозинофилия, эритроцитоз, СОЭ ошиши, гипергикемия, қон қовушқоқлиги ва қонда фибринолитик активликнинг ошиши, катехоламинлар миқдорининг ошиши кузатилади. Криз пайтида 3 соатлик сийдик йиғилганда ундаги катехоламинлар миқдори 2-3 баробар ортиқ. Сийдикда транзитор протенурия; глюкозурия, цилиндрурия, адреналин, норадреналин ва уларнинг метаболитларининг кўп бўлиши кўринади. Криз бўлмаганда қонда ва сийдикда ўзгаришлар бўлмайди.
Нормада сийдик билан чиқадиган адреналиннинг суткалик миқдори 10+- 5 мкг, нолрадреналин 40+-20 мкг, ванинил бодом кислотаси 1,5-6 мкг. Феохромоцитомада сийдик билан адреналин чиқиши 50 мкг дан, норадреналиннинг чиқиши эса 15 мкг дан ортиқ бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling