Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet71/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Вазн/бўй м2 Кетле индекси
18,5-24,9 -норма
25-29,9 -семизлик олди ҳолати ёки ортиқча тана вазни
30-34,9 I- даража семизлик
35-39,9 II- даража семизлик
40 ва ундан юқори III- даража семизлик
Бу формула ёш эркаклар ва қари аёллар учун ноинформатив. Бундай пайтда
Сон ҳажми/ бел ҳажми га формуласидан фойдаланилади.
Нормада аёлларда 0.8
Эркакларда 0.95
Ёғларнинг тарқалишига қараб 2га бўлинади:
1. Гиноид тип (аёллар типи), ноксимон форма. Бу типда ёғлар кўпинча думба ва сон соҳаларида тўпланади.
2. Андроидли тип (эркаклар типи), олма формаси. Бу типда ёғлар кўпинча қорин соҳасида тўпланади.
Ҳар иккала индекс ҳам нормадан юқори бўлса семизликнинг юқори типи дейилади.
КЛИНИКАСИ:
Объектив: териси нам, кўп тер ажратади, тери ости ёғ қавати яхши ривожланган терида фрункуллар, карбонкуллар, пиодермиялар кузатилади.
Айрим пайтларда киндик ва чов чурралари юзага келади. Кўпинча қорин терисида кам ҳолларда думбалар терисида гипоталамик, цианотик стигмалар кўринади. Уйқучанлик хос бўлади.
Семизлик бу, тиббиётда “ўлдирувчи квартет” деган номни олган.
1. Семизликнинг юқори типи
2. Гиперлипидемия
3. Глюкозага толерантликнинг бузилиши
4. Гипертония
Шикояти: тана вазнининг ошиши, кўп терлаш, танадан нохуш ҳиднинг келиши, тез физик чарчаш, бўғимларда оғриқ, юрак соҳасида оғриқ, БЭР симптоми ёки кир тирсаклар симптоми- тирсакларда гиперпигментация кузатилади.
юрак қон- томир системаси: ЮИК, стенокардия ва МИ белгилари, гипертония белгилари, атеросклероз белгиларини кўриш мумкин.
пальпация: юрак чўққиси чапга ва юқорига силжиган
аускультация: I тон сусайган, систолик шовқин, қон босими ошган.
ЭКГ да: ҳар хил патологик ўзгаришлар QRS деформацияси, ST изолиниядан пастда бўлади.
нафас олиш системаси: беморларда иммун система паст бўлганлиги сабабли ўпканинг яллиғланиш касалликлари: бронхит, пневмония, ХОБЛ ёки эмфизема ривожланади.
ошқозон- ичак системаси: беморларда ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси, сурункали панкреатит, холецистит, ўт-тош касаллиги, колитлар ривожланади.
сийдик ажратиш системаси: буйракларда қон айланишининг бузилиши, сийдик тош касаллиги, сурункали пиело ва гломерулонефритлар, сурункали буйрак етишмовчилиги юзага келади.
нерв системаси: бош мияда қон айланишининг бузилиши, энцефалопатиялар, парезлар, ретинопатия, кўрлик юзага келади.
эндокрин системаси: ҚД 2 тур ривожланади, жинсий ўзгаришлар эркакларда либидо ва патенциянинг пасайиши, аёлларда а ёки дисменорея, бачадон поликистози, бепуштлик, бола ташлашлар юзага келади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling