Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet70/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

3) симптоматик - гипертоник кризларда бемор боши кўтарилади ва тезда в\и альфа-адреноблокаторлар -2-4 мг фентоламин гидрохлорид ёки 1-2 мл 2% тропофен натрий хлорид билан. Препарат ҳар беш минутда такрорланади. Қон босими стабиллашганда шу дозада ҳар 2-4 соатда м\о, кейинчалик таблетка шаклида 25-50 мг дан берилади ва унинг дозаси аста-секин тўхтатилади (бирданига тўхтатилса ортостатик гипотонияга олиб келади). Пульс 120 тадан кўп бўлганда бета-адреноблокаторлар берилади. Альфа- ва бета-адреноблокаторлар 3 соат мобайнида ёрдам бермаса бемор ўлади , шу учун тезда операция қилинади ва ўсма олиб ташланади. Операциядан кейин гемодинамикани яхшилаш учун пульс ва қон босими кузатуви остида плазма ўрнини босувчи препаратлар қилинади.


7-МАВЗУ: СЕМИЗЛИК
Семизлик бу, организмда ёғларнинг ортиқча тўпланиши билан характерланади, сурункали давом этади, бир умрлик даво талаб этади, даво муолажаси тўхтатилганда қайтадан прогрессияланади.
Ёғ ҳужайраси адипоцит деб аталади. Адипоцит “бўш шар” деган маънони билдиради.
Организмда 2 хил ёғ тўқимаси тафовут қилинади:
1. Оқ ёғ тўқимаси
2. Кулранг ёғ тўқимаси
Вазифаси: энергия, сув депоси, ҳимоя, пластик
Семизлик таснифи.
1. Бирламчи семизлик
- алиментар семизлик
- экзоген- конституционал семизлик
2. Иккиламчи (симптоматик) семизлик- бошқа эндокрин патологияларда учрайдиган семизлик
Алиментар семизлик- овқатланиш билан боғлиқ бўлган семизлик.
Этиологияси: колорияси юқори бўлган озиқ- овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш (айниқса кечқурун), гипо ёки адинамия, ирсий.
ПАТОГЕНЕЗИ:
1. Қабул қилинган ва сарфланган энергия ўртасидаги номувофиқлик.
2. Бош мияда жойлашган очлик ва тўқлик маркази рецепторларининг бузилиши, эндорфинлар концепциясининг бузилиши.
3. Алкоголизм ва наркомания организм учун допинг вазифасини бажаради.
4. Очлик марказини қўзғатувчи гормонлар (инсулин, холецистокинин).
5. Фақатгина алиментар семизликда ёғлар тенг тақсимланади.
Семизлик даражасини аниқлаш учун Кетле индексидан фойдаланилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling