Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


шаклини” борган сари “мондиализм”


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

шаклини” борган сари “мондиализм” кўринишида тақдим 
этишга, жаҳон жамоатчилиги фикрини ўзлари тарғиб ва ташвиқ 
этаѐтган панғоялар, биринчи навбатда, панамерика ва панғарб 
ғоялари томонга йўналтиришга уринмоқдалар.
Ҳозирги дунѐда панғоялар (қайсидир бир цивилизация эгаси 
бўлган миллатлар, давлатлар ва жамиятларнинг миллий, диний, 
иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, маданий ва бошқа қадриятларининг 
умумлаштирилган нормалари) глобал геосиѐсий модел – 
инсониятнинг “олий ва танланган манфаатлари намоѐн бўлиши 
шакли” сифатида майдонга чиқади ва халқаро геосиѐсий 
муносабатларнинг виртуал куч майдонига айланиб, турли ахборот 
воситалари ва трансмиллий тарғибот каналлари орқали жаҳон 
сиѐсий маконига олиб чиқилади. 
Ҳали бундан бир аср муқаддам таниқли немис олими 
К.Ҳаусҳофер “Геосиѐсатда панғоялар” асарида илгари сурган ва 


428 
башорат қилган панғоялар тенденцияси XXI аср бошида ўзини 
тамомила оқлади
1
.
Ҳаусҳофер ўша вақтда жаҳон маконини бўлиб олган ва улар 
устидан тўла назорат ўрнатган геосиѐсий кучлар келгусида 
панғоялар, ғоя-концепциялар воситасида бутун жаҳонни қамраб 
олади, ғоялари энг кучли бўлган миллатлар ва давлатлар ўз 
мақсадлари ва қадриятларини Ер куррасининг “келажак ҳаѐт 
шакли” кўринишида бошқа маконларга ѐяди, деб ѐзган эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ҳаусҳофернинг бу фикрлари 
ҳозирги вақтда глобал ахборот каналлари томонидан “жаҳон 
цивилизациясининг панғоя императивлари” шаклида бутун 
жаҳонга тарқатилмоқда. Улар орасида панамерика, паневропа, 
паневроосиѐ, панислом, панхитой ва бошқалари XXI асрда бутун 
бошли минтақалар, катта маконлар ва халқлар геосиѐсатининг 
асосини ташкил этмоқда, жаҳон цивилизациялари тараққиѐти ва 
ҳаракатининг генераторига айланмоқда
2

Ҳозирги панғояларнинг аксарияти (панамерикадан ташқари) 
чуқур тарихий илдизларга эга ва улар бир вақтлар жаҳонда динлар 
ва цивилизациялараро кураш шароитида “бирлик рамзи” сифатида 
шаклланган. Панғояларнинг барқарорлиги ва ҳаѐтий кучи шу қадар 
қудратли бўлганки, улар ўтган асрлардаги очиқ тажовузларга ва юз 
йиллаб давом этган чет эл ҳукмронлигига қарши курашдан эсон-
омон чиқди ва яна жаҳоннинг “глобал маънавий миссияси” 
элементига ва мафкура ташувчисига айланди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling