Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “сайѐранинг келажак ҳаѐт
9.4. Жаҳон ахборот маконининг
глобаллашуви ва панғоялар кураши Илмий-техника инқилоби ва электрон технологияларнинг ахборот ва коммуникация соҳаларини жадал суръатлар билан қамраб олиши учинчи мингйиллик бошида жаҳон геосиѐсий майдонини “ягона макон-замон доираси”да бирлаштирди ва виртуаллаштирди. Бугунги алоқанинг сунъий йўлдош ва оптик- кабель системалари, компьютерлар ва рақамли факслар жаҳон ахборот йўллари ва уларнинг системасини таъминлашни шундай даражага олиб келдики, бугун бу техник воситалардан фойдаланадиган ҳар қандай киши қисқа вақт ичида жаҳоннинг исталган бир нуқтасида ўзини қизиқтираѐтган ҳодисаларга шоҳид бўлиши ва ҳатто уларнинг қатнашчисига айланиши мумкин. Ҳозирги инсон учун сайѐранинг олдинги анъанавий макон-замон кўрсаткичлари, геосиѐсатнинг асосини ташкил этган тушунчалар, категория ва вазифалар ўтмишда қолиб кетди ва эндиликда виртуал характер касб этмоқда. 426 Жаҳон трансмиллий оммавий ахборот воситалари айрим-айрим мамлакатларнинг миллий чегараларидан ошиб ўтиб, ягона виртуал ахборот ва тарғибот маконини вужудга келтирди. Қайси мамлакатда, қайси қитъада яшашидан, қайси миллат, дин ѐки тилга мансублигидан қатъий назар, кишилар дунѐнинг исталган бир нуқтасида ўзини қизиқтираѐтган ҳодисаларнинг моҳияти ва кейинги оқибатларини бир зумда билиб олиш имкониятига эга бўлди. Масалан, жаҳон авиациясида инглиз тилининг қабул қилиниши 200дан ошиқ миллий давлатлар ва уларнинг авиация компанияларини айни шу тилни ўрганишга ва ҳаво маконида шу тилда сўзлашишга мажбур қилмоқда. Ёки электрон таржима воситасининг пайдо бўлиши ва унинг оммавий ахборот воситаларига киритилиши кишиларга ахборотни бир тилдан иккинчисига бемалол таржима этиш ва унга муносабат билдириш имконини берди. Глобаллаштириш жаҳонда трансмиллий матбуот, ахборот ва тарғибот воситаларининг пайдо бўлишини рағбатлантиради. Масалан, Британиянинг ВВС ва Американинг “AOL-Time Warner” каби машҳур ахборот империялари ўз таркибига кирувчи ўнлаб телеканаллар, газеталар, журналлар, Интернет медиа-тармоқлари воситасида юзлаб ва минглаб ахборотни жаҳоннинг исталган бир нуқтасига бир зумда етказиш ва шу йўл билан жамоатчилик фикрини керакли йўсинда шакллантиришда ғоят катта имкониятларга эгадир. Бу баҳайбат трансмиллий медиа- империялардан ҳар бирининг йиллик бюджети (тахминан 60-80 миллард доллар) Россия, Туркия ва Эрон каби давлатларнинг йиллик бюджетига тенгдир. Ҳозирги вақтда инглиз тилидаги ОАВлари жаҳон геосиѐсий маконининг 98 фойизини қамраган ва, моҳият эътибори билан, жаҳон жамоатчилиги фикрини шакллантиришни монополия қилиб олган. Улар фақат ўз мамлакати ахборотини тарқатиш ва тарғиб этиш вазифасини бажарибгина қолмайди, балки айни чоғда жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ички ишларига, ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар, миллий, ижтимоий, диний масалаларга, давлат ва фуқароларнинг ўзаро муносабатларига аралашади, амалда жаҳоннинг исталган бир нуқтасида халқаро жамоатчилик фикрини шакллантииш ва бошқаришга, Ғарбнинг трансмиллий “қадриятлари”ни инсониятга тиқиштиришга ҳаракат қилади. 427 Китоб, кино ва видеомаҳсулотларнинг трансмиллий бозорларида ҳам тахминан шундай вазият юзага келди. Жаҳонда мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмида АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчиларининг улуши 80-90 фойизни ташкил этади. Ғарб мамлакатлари Ер куррасидаги барча кичик мамлакатлар фуқароларининг ички ҳаѐти, хулқ-атвор нормалари, турмуш тарзи ва дунѐқарашини айни шу воситалар ѐрдамида шакллантиради ва йўналтиради ҳамда, тегишли равишда, жаҳон системаси ва жаҳон геосиѐсий тузилмасини бошқаришни ўз қўлларида ушлаб турибди. Бундай вазиятда миллий давлатлар ўз геосиѐсий, геоиқтисодий ва геостратегик манфаатларини амалга ошириш ва хавфсизлигини таъминлашда қийналибгина қолмасдан, айни чоғда, ўз фуқароларини, уларнинг дунѐқараши ва тийнатини бундай ташқи ѐт таъсирлардан жуда катта қийинчилик билан ҳимоя қилмоқдалар. Глобаллашув, юқорида айтиб ўтилганидек, гарчи умуман инсоният тараққиѐти эҳтиѐжларидан келиб чиқадиган объектив жараѐн бўлса-да, шунга қарамай, жаҳон сиѐсатининг трансмиллийлашуви ва ХХI аср бошидан виртуаллаша бошлаган жаҳон геосиѐсий маконининг чегарасиз ягона ахборот майдонига айланиши асло стихияли тарзда ва ўз-ўзидан юз бергани йўқ. Жаҳон системасининг янги ташкилий шаклу шамойили ва геосиѐсий тузилмаси ортида турган АҚШ ва Ғарб дунѐсининг сиѐсий марказлари умуман инсониятга “сайѐранинг келажак ҳаѐт Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling