254
ҳарбий тафаккурнинг аҳволига бевосита боғлиқдир. Давлатнинг
кучайиши ѐки чўкиши юқоридаги
омиллар билан бирга, бевосита
унинг
молиявий, иқтисодий ва интеллектуал қудратига ҳам
боғлиқдир.
Бироқ, сиѐсатшунослар айтаѐтганидек, ХХ асрнинг иккинчи
ярмидан бошлаб жаҳонни бўлиб олиш учун кураш фақат ҳарбий
куч
ишлатиш эмас, балки иқтисодий, молиявий,
маданий-
мафкуравий экспансияни татбиқ қилиш орқали ҳам олиб
борилмоқда.
Ҳозирги геосиѐсатчиларнинг кўпчилиги давлатнинг қудрати –
ўзаро таъсирда бўлган омилларнинг комплекс кўрсаткичидир, у
қандайдир бирликлар билан ўлчанадиган мутлақ катталик эмас,
балки
халқаро
муносабатларда
давлатларнинг
интерактив
жараѐнида намоѐн бўладиган ва уларнинг натижасига кўра
баҳоланадиган нисбий катталик, деган фикрдадир. Муайян маънода
давлат қудратининг кўрсатилган элементлари ўзаро алмашинади.
Геосиѐсий рақобат: бу категория давлатлараро қарама-
қаршиликни
ва
уларнинг
бир-бирига
зид
манфаатлари
тўқнашувини акс эттиради. Геосиѐсий рақобат ѐнлама (горизонтал),
тик (вертикал) ѐки алоҳида ўчоқ характерида бўлиши мумкин.
Ёнлама рақобат қуруқлик ва
денгиз юзасида, тик рақобат ҳаво ва
космик макондаги қуролланиш пойгаси натижасида содир бўлади.
Ўчоқ рақобати бўлса, “катта кучлар”нинг манфаатлари тўқнашган
маконларда (масалан, 1962 йилда Кубада, 1960-1970 йилларда Яқин
Шарқда, 1979 йилда Афғонистонда ва ҳ.к.) намоѐн бўлади.
Геосиѐсий зиддиятлар кўпинча жаҳонни бўлиб олиш ѐки
янгидан бўлиб олиш, баҳсли ҳудудлар устидаги ва таъсир
доираларини кучайтириш борасидаги курашда юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: