Қанд. Асал. Крахмал ва патока. Қандолат маҳсулотлари


Download 46.9 Kb.
bet2/10
Sana01.03.2023
Hajmi46.9 Kb.
#1239365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Amaliy 3

2. Асал
Ўзбекистон юқори даражада ривожланган асаларичилиги билан машҳурдир. Қулай иқлим шароити, асал берувчи ўсимликларнинг мўл-кўллиги асаларичиликни халқ ҳўжалигининг муҳим тармоғига айлантирди. Ўзбекистон асалари оилаларининг сони жиҳатидан ва асал етиштириш бўйича МХД ичида биринчи ўринда туради.
Мамлокатдаги асал етиштирувчи асосий хўжаликлар—фермер ва ҳўжаликлари асаларичилиги ҳар йили мамлокатимизга минглаб тонна асал ва жуда кўп мум етиштириб беради. Асал етиштириш йилдан-йилга ўсмоқда.
Умуман, асал енгил ҳазм булувчи шакарлардан, яъни глюкоза ва фруктозадан иборат бўлиб, уларнинг миқдори асалда 65 дан 80% гача бўлади. Бундан ташқари асал таркибида 15—25% сув, органик кислоталар (олма кислотаси, вино кислотаси, лимон, сут, шовул кислотаси), оз миқдорда оқсил, витаминлар, ҳушбўй ва буёқ моддалари бор. Асал юқори калорияли озиқ-овқат бўлиб, у организмда тўла ҳазм бўлади. Унинг шифобахш хусусияти ҳам бор, яъни ичакларнинг ишини яхшилайди, асабларни мустахкамлайди, юрак мусқўлларининг фаолиятини оширади.
Асаларилар табиий асални гул шираси — нектардан ҳосил қиладилар. Қандай ўсимликдан йиғилганига қараб асал 30 дан ортиқ турга бўлинади: оқ акация асали, кунгабоқар асали, қора бўғдой кашкарбеда, гуллардан олинган асал ёки ҳар ҳил гуллардан олинган йиғма асал, горчица асали, каштан, ўсимликлар барги чиқарган ширадан олинган асал ва хоқазолар. Асаллар турининг сифати, ранги, таъми, ҳиди, ҳушбўйлиги, олинган асал берувчи ўсимликларнинг хусусияти ва йирилган даврига боғлиқ бўлади. Липадан ва оқ акациядан олинган асал, олинган даврига қараб эса майги асал энг яхши саналади. Ёзги асал баҳоргидан, кузгиси эса ёзгидан пастроқ бўлади.
Асал олиниш усулига қараб икки турга бўлинади: мумли асал ва центрифуга ёрдамида олинган асал. Мумли асал савдога кам чиқарилади; у умуман хаваскор асалари хўжаликларида олинади. Мумли асалнинг сотилишидан фойда, йўқ, чунки қиймматли ҳом ашё мум чиқитга чиқиб кетади.
Центрифуга ёрдамида олинадиган асал савдо асалининг асосий тури ҳисобланади. У мумдан центрифугалаш усули билан тортиб олинади.
Табиий асал ширин таъмли, ўз турига хос, ҳушбўй ҳидли, қуюқ, бир ҳилда чўзилувчан, ранги оқиш ва қизғиш ва ҳатто жигар ранг бўлиши керак; идишларнинг аччиқ таъми ва ҳидидан, ачиш белгисидан, асал, қурт, капалақ мум бўлокчалари ва бошқа қўшилмалардан ҳоли бўлиши талаб этилади. Асалнинг қанд, крахмал, патока, ун, ўсимлик баргидаги ширадан олинган асал билан аралаштириб калбакилаштирилишига йўл қўйилмайди. Сувда эритилган асал лойқаланмаслиги ва чукинди ҳосил қилмаслиги керақ Шакарланиб қолган асал нуқсонли ҳисобланмайди.
Асал 32 ва 48 кг сиғимли липадан ясалган ёғоч бочкаларга, 250, 500 ва 1000 граммлик шиша банкаларга, ҳамда сут флягаларига, бидонларга, тунука ва оқартирилган темир банкаларга жойланади.
Асални қуруқ, салқин, яхши шамоллатиб туриладиган, ҳарорати 5-10°С ва ҳавосининг нисбий намлиги кўпи билан 60-70% бўлган хоналарда сақлаш тавсия этилади.
Сунъий асал шакардан олинади. Шакар сувда эритилади, унга лимон ёки вино кислотаси қўшилади ва ҳосил бўлган эритма қайнатилади. Натижада сахароза — глюкоза ва фруктоза аралашмаси пайдо бўлади.
Шу аралашма пиширилади ва ҳушбўй моддалар ёки табиий асал қўшилиб ҳушбўй қилинади.
Сунъий асалнинг сифат белгилари, жойланадиган идишлар ва сақлаш шартлари табиий асалники билан бир ҳилдир.

Download 46.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling