Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet10/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Ўн бешинчи боскичда тадқикот натижаларини сарҳисоб қилиб, уни амалий ҳаётга кўллашга тегишли бўлган барча ҳужжатлар: йўриқномалар, кўрсатмалар ва тавсияномалар тайёрланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти баҳоси расмийлаштирилади ва лозим топилганда улардан оммавий фойдаланиш учун рисолалар тайёрланади.
Қайд этилган алгоритмик тизимдаги боскичлар доимо ўзаро алоқадорликда бўлиб, тўғри алоқадорлик даврида ҳамма босқич, албатта катнашади. Тескари алоқа пайтида ўзига керакли босқичга мурожаат қилиш мумкин.
Бу яратилган алгоритмик тизимни жорий қилишда ўз навбатида тадқиқотчидан дастлабки маълумотларни йиғиш, қайта ишлашдан тортиб таълим модуллари ёки моделларни тузишга илмий тадкиқот ишларини юқори савияда олиб боришни талаб этади. Табиийки, бу билан ишлаб чиқилган таълим технологияларининг ҳаётийлиги ошади ва педагогик самарадорлигини таъминлаш кафолатланади.
Педагогик тадқиқотни бошқаришнинг алгоритмик тизимини амалиётда жорий қилишда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, саклаш, узатиш ишларини бажарувчи саккиз алгоритмик блок қуйидаги функцияларни бажаради:

  • масаланинг (муаммосини) қўйилишини аниқлаш ва сақлаш;

  • ўрганиладиган жой ва жараённи аниқлаш;

  • маълумотларни йиғиш, тизимларга ажратиш ва тақсимлаш;

  • тузилган таълим модуллари ва моделлари тузилмасини муаммо қўйилишини эътиборга олиб синтез қилиш;

  • фойдаланиладиган мезонни аниклаш ва асослаш;

  • фойдаланиши керак бўлган таълим технологиясини танлаш ва саклаш;

  • бошқаршпни жорий қилиш учун бошқариш алгоритмини танлаш, сақлаш ва асослаш;

  • алгоритмик тизимни жорий килишга тайёрлаш.

  • Педагогик тадқиқотларни бошкаришнинг алгоритмик тизими яратилиши мазкур соҳадаги илмий изланишларни оптимал вариантини танлашни кафолатлайди.

  • Яратилган алгоритмик тизимнинг таълим-тарбия жараёнини илмий таҳлил қилишга, яъни мазкур соҳа бўйича ҳодиса ва жараёнлардаги қонуниятларни ечишга кўлланиши назарий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Педагогик амалиётларни бошкаришнинг алгоритмик тизими таълим-тарбия соҳасидаги кўпгина муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш учун универсал методология (услубиёт) бўлиб, ундан, озгина ўзгартиришлар қилиш орқали бошқа техник ва иқтисодий муаммолар ечимини топишда ҳам фойдаланиш мумкин.



Илмий тадқиқот турлари


Илмий ходимнинг илмий фаолияти мақсадга мувофиқлиги текширилаётган объекти (илмий тадқикот предмета) ҳакида янги ва аниқланган билимга эришишда билишнинг конкрет усуллари йиғиндисига таянади ва бунда мое келадиган илмий тадқиқот воситалари стевдлар, ўқув асбоблари, ҳисоблаш техникаси воситаси, ҳаракатдаги моделлар, компьютерли тренажёрлар, касбий компьютерли ўйинлар ва ҳ.к. дан фойдаланилади.
Илмий тадкиқот предмета энг аввало, тадкикотни билиш учун инсон фаолияти йўналтирилган объектдир (манбадир). Тадқиқот объекти материал дунёнинг ҳар қандай ҳодиса ва жараёни бўлиши мумкин. Тадқиқот предметига объект ҳақидаги мавжуд билимлар ва объектдан ташқари билимлар ҳам киради.
Илмий тадкиқот бир неча ТУРЛАРГА бўлинади. Улар:
1. Фундаментал тадқиқот-бу муайян соҳа бўйича билимларни ривожлантириш ва улар асосида аник янги билимларни ҳосил қилишдир.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling