Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet8/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Биринчи асословчи босқич: Бунда ТСИнинг предмети билан боғлиқ бўлган саволлар бўйича таълим олувчилар билан суҳбатлар ўтказилади, ўкитувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилади ва мутахассис олимлардан интервьюлар олинади. Анкета саволлари тузилиб, улар таҳлил килинади.
Ўтказилган суҳбатлар, интервьюлар, анкета ва тест саволлари натижалари бўйича куйидагилар аниқланади:

  • таълим олувчиларнинг муайян таълим йўналишдан хабардорлиги аниқланади (йўналиш тарихи, ривожланиш босқичлари, улардаги фойдаланилган илғор технологиялар ва уларнинг назарий ва амалий аҳамиятлари);

  • таълим берувчиларнинг муайян йўналиш бўйича илмий-услубий салоҳияти (Бу соҳа бўйича фан-техника ютуқлари, технологияларни эгаллаганлиги, мазкур йўналиш бўйича таълим-тарбия жараёнини оптимал бошқара олиш қобилияти, таянч тушунчалар билан қуролланганлиги ва илғор педагогик технологиялар билан танишлиги ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнига мосларини танлай билиш қобилияти).

Олинган натижалар таҳлилига асосланиб, таълим олувчилар ва берувчилардаги бу билимлар «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» билан белгиланган миллий йўналтириш тамойилларини тўлиқ амалга ошириш имкони етарлилиги аниқланади. Бунда, асосан тажриба синов ишини амалга ошириш хусусиятларидан келиб чикиб таълим олувчини тегишли ахборотлар билан теъминлашда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш шакллари, усуллари, воситалари ва мазмуни ишлаб чиқилади.
Иккинчи тасдикловчи босқич: Бунда, педагогик фаолиятда муаммонинг ҳолати, оммавий ва илгор тажрибалар ўрганилади. Тажриба синов иши ишларининг режаси, дастури ва тажрибавий ишланмалар тайёрланади. Тажриба синов ишини амалга ошириш хусусиятидан келиб чиқкан ҳолда ишлаб чиқилган таълим мазмуни ва услублари бевосита таълим-тарбия жараёнида синаб кўриади.
Учинчи-шакллантирувчи босқич: Бунда тадқиқот мақсади ва уни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган таълим (тарбия) технологияси бўйича тажриба синов иши олиб борилади, олинган натижалар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади. Бу боскичда педагогик самарадорликни аниклаш мезонларига эътиборни кучлироқ қаратиш зарур. Чунки бир хилдаги таълим-атрбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниклаш мезони ҳамма йўналишдаги таълим-тарбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниклашга етарли бўлавермайди. Бундай пайтларда тадқиқотчидан самарадорликни аниклаш мезонлари ичидан тадкиқот йўналиши ва тажриба синов ишига мосини тиклаш учун юксак салоҳият талаб этилади ва бу оркали шуғулланаётган йўналишни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун услубий тавсиялар тизимининг самарали вариантини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling