Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023
Download 66.63 Kb.
|
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий (тадбиқий)
Унинг мақсади табиат ва жамиятнинг янги қонунларини кашф килиш ҳодиса ва жараёнлар орасидаги алоқадорлик қонуниятларини очиш ҳамда янги назариялар яратиш.
Фундаментал тадқикотлар илмни ривожланишини ҳамда илм-фаннинг бевосита жамият тараққиётини тезлаштирувчи кудратли кучга эгалигини таъминлайди. 2. Амалий (тадбиқий) тадқикот-мавжуд ишлаб чиқариш воситаларини ёки истеъмол предметларини такомиллаштириш ёки янгисини яратиш билан тавсифланади. Унинг мақсади фундаментал тадқиқотда олинган билимни моддийлаштиришдан иборат. Бунда кўпроқ дедукция тадкиқот усулидан фойдаланилади ва бевосита муайян тадқиқот объекти билан иш кўради. Бу жараён ижтимоий соҳаларда инсон, жамоа, қатлам ва жамият билан иш кўрилса, техника соҳасида (ишлаб чиқариш соҳасида) эса тадкиқот объекти механизм, машина, технология ёки ташкилий структура, яъни «Сунъий» табиат билан иш олиб борилади. Тадқиқот ишини амалий йўналтирилганлик ва аник мақсадлигига амалий тадқиқотдан хоҳлаган мақсадни олишни катта эҳтимолини беради. 3. Илмий ишланма - бу амалий тадқиқот натижаларини, тажриба моделларини яратишда ва ишлатиб кўришда, ишлаб чиқариш технологиясида, шунингдек, таълим технологияларини яратишда ҳамда мавжуд методологияни ёки техника-тахнологияни мукаммаллашти-рищда ва уларни амалий фаолиятда жорий этишдан иборатдир. Илмий ишланма боскичларига илмий тадқиқот натижасида илмий тадқиқот натижасидан жамият ва давлатнинг бошқа шунга ўхшаш (яқин) соҳаларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлишлиги талаб қилиб кўйилади. Бу қайд этилган илмий тадқиқот турлари шартли бўлиб, бу учаласининг чегаралари ҳаракатчандир, яъни чегара қатъий эмас. Айрим адабиётларда илмий тадқиқот ишларини шунга ўхшаш қуйидагича турларга ҳам бўлинади: Назарий. Назарий - тажрибавий. Тажрибавий. Фундаментал тадқиқот билан ишлаб чиқариш ўртасида (амалиет ўртасида) узвий боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлади. Улар: амалий тадқиқот-илмий ишланмалар-ишланма лойиҳалаштиришлар. Лойиҳалаш ва ўзлаштириш бир пайтнинг ўзида фанга ҳамда техника-технология соҳаларига ҳам киради, чунки бу амалий иш, яъни ижодий фаолиятда мавжуд бўлган билим, кўникма ва малака - кабул қилинган стандарт ва тажрибавий маҳоратларгагина асосланиб қолмасдан, техника, технология ёки ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, соҳалар оптимал ечимларни топиш учун ҳамдир. Ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо бўйича илмий тадқиқот ишлари қуйидагиларга бўлинади: мақсадга эришиш йўлини ёки яратилиши лозим бўлган технологияни очиб берувчи назарий тажрибавий ишлар; янги яратиладиган технологиянинг тури, кўриниши, шакли, усули, методологиясини яратишга бағишланган ишлар; дастлабки (априор) тажрибалар; технологиянинг оптимал вариантини яратишга бағишланган илмий тадқиқот ишлари; илмий тадқиқотни олиб бориш усулини яратишга бағишланган илмий ишлар. Download 66.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling