Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023
Download 66.63 Kb.
|
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўн тўртинчи босқичда
Ўн учинчи босқич вазифаси бевосита ўн иккинчи босқичнинг узвий давоми бўлиб, унда асосан педагогик самарадорликни аниклаш мезонлари билан тадқиқотчининг қандай даражада танишлиги, уларнинг мазмуни-моҳияти ҳамда қандай ҳодиса ва жараёнлар кечишини баҳолашда қайси педагогик самарадорлик мезони самарали эканлигини баҳолай билиши муҳим аҳамият касб этади.
Педагогик тадкиқотлар хусусий ўқитиш методикасига тегишли бўлганда, асосан натижаларни миқдорий такқослаш мезонлари ва уларнинг геометрик интерпритациясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда, асосан яратилган таълим технологияси бўйича сифат кўрсаткичлари назорат гуруҳидаги сифат кўрсаткичлари таққосланади, уларга микдорий тавсияномалар берилади ва шулар асосида услубий тавсиялар, кўрсатмалар ишлаб чиқилади. Агарда педагогик тадқиқотлар педагогика назарияси ва тарихига оид бўлса, кириш-чиқиш анкета саволларидаги жавоблар натижалари таҳлили оркали педагогик самаралар баҳолангани маъкул. Бунда кириш анкета саволлари муайян йўналиш ва тадқиқот мақсади ҳамда вазифаларини эътиборга олган ҳолда тузилади. Чиқиш анкета саволлари эса кириш анкета саволларидагисидан янада ривож-лантириб, уларга тўлик жавоб бера оладиган шахсни тарбиялашни ҳал килинади. Кириш-чиқиш анкета саволларини таққослашда ҳам турли мезон-лар бор. Бу ерда ҳам тадқиқотчидан тадқиқот мавзуси ва йўналишига мое педагогик самарадорликни аниклаш мезонини тўғри танлай олиш қобилияти асосий вазифа бўлиб қолаверади. Ўн тўртинчи босқичда аниқланган педагогик самарадорлик мезони бўйича тажриба синов иши натижаларини баҳолаш жараёни қараб чиқилади. Бунда, албатта илмий-назарий ишланмалар ва улар орқали ҳосил бўлган таълим технологиясини амалиётда кўллаш натижасида ҳосил бўлган ахборотларнинг аниқлик даражаси муҳим роль ўйнайди, чунки самарадорликни ҳисоблашлардаги фоизни белгилаш муаммоси ҳамда уларни кўргазмали тасвирлашларда аниклик муҳим роль ўйнайди. Бунда педагогик самарадорликни аниклаш ва баҳолашда ишлаб чиқилган таълим технологиясини амалиётга кўллашдаги тажриба синов иши натижалари бўйича муаммога қўйилган мақсадга эришганликка аввало ташхис кўйилади. Бу жараён ҳам ўзига хос ижодий фаолият бўлиб, янги педагогик технология, янги ахборот технологиялари ва уларнинг самарадорлиги келажакда шуғулланилаётган йўналиш тараккиётига мазкур ишланмалар таъсири салмогини баҳолай билишдан иборатдир. Кейин тадқиқот натижасининг мое соҳасини такомиллаш-тиришга ва ривожлантиришга башорат килинади. Бу ташхис ва башорат оркали илмий тадқиқот ишига хулоса чиқарилиб, умумлаштирилиб, унда мақсадга эришганлик, тадкиқотнинг назарий ва амалий аҳамиятига расмийлаштирилиб, яратилган ишланма-ларни амалиётга кўллашда йўриқнома кўрсатмалар тайёрланади. Download 66.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling