Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet2/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Муаммони излаш. Маълумки, илм-фан соҳалари ҳамда тармоқлари кўп ва табиийки, уларга мое муаммолар ҳам етарли. Кўпинча илмий, илмий-методологик, технологик ва техникавий муаммолар илмий ходимлар ва мутахассисларга яқҳол сезилиб туради. Шу сабабли ҳам, уларни излашга катта меҳнат сарф қилинмайди.
Муаммони излаш ва танлаб олишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

  • қўйилган муаммони ечмасдан белгиланган йўналишда методни, методологияни, технологияни ва техникани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мумкинми?

  • режалаштирилган тадқиқот илм-фанга ва таълим - тарбияни ривожлантиришга аниқ килиб нима беришини аниклаш;

  • режалаштирилган тадқиқот натижалари асосида олинадиган янги қонуният нимаси билан усул, восита ва илм ҳамда техника-технологиялардан олдин мавжудларидан янги ва кўпроқ амалий баҳога эгалигини аниқлаш.

Хусусий муаммоларни қўйиш. Юқорида кайд этилганидек муаммони тўғри ва аник кўйиш, тадқиқотни мақсади ва вазифаларини тўғри аниқлаш, тадқиқот кўламини белгилаш ва улар асосида тадқиқот манбаини аниқлаш илмий тадқиқот ишининг муҳим боскичларидир. Бунда, айниқса, бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон берувчи хусусий муаммолар ва улар кетма-кетлигини ҳамда алокадорлик қонуниятларини илмий талқин қила билиш ҳам илмий тадқиқот ишини олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.
Бунда қуйидаги босқичларни, яъни хусусий муаммолар ва уларни ечимларини бош муаммо ечимини топишдаги босқичларини қайд этиш максадга мувофиқ:

  • тадқиқот манбаи фаолият кўрсатишига теплили кўрсаткичлар, омилларни ўрганиб чиқиш ва улар орасидаги мавжуд алокадорлик конуниятларини ўрганиш ҳамда кўрсаткичлар иерархиясига эътибор бериш ва ниҳоят маълумни номаълумдан ажратиш;

  • муаммони қўйиш учун ўша соҳадаги фан-таълим, техника, технологияларнинг ютуқларини тадқиқотчи мукаммал ўзлаштирган бўлмоғи лозим, акс ҳолда ечилган муаммони ёки ундан пастроқ савиядаги (даражадаги) муаммо ечимини топишга ортикча вақт сарф қилиниши мумкин;

  • номаълумларни чеклаш, манбани акс эттирувчи (ифодаловчи) кўрсаткичлар табиатини ўрганиш ва асосийларини олиб қолиш, иккинчи даражалиларини ташлаб юбориш;

  • номаълумларнинг аниқланиш ва ўзгариш соҳаларини аниқлаш;

  • муаммо ечимининг аниқ шартларини белгилаб олиш ва шунинг билан бирга муаммо тури ҳам асосланади;

  • бутун тадқикотнинг умумий методологиясини асослаш, ўлчаш ва баҳолаш мезонларини аниқлаш;

  • тадқиқот ечими вариантларини таҳлил қилиш ва танланган вариант мавжуд ечимлардан янгиси ҳамда истиқболлиси эканлигини асослаш.

Муаммони ёйиш. Илмий, методологик, илмий-техникавий муаммоларни бир карашда бир қиррали муаммодай бўлиб кўринади. Аслида муаммо ечимини топиш жараёнида унинг кенг камровли эканлиги ёки кўп қирралиги аникланади. Муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мое келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. Улар ҳар кандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугунловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. Бунда хусусий муаммоларни ечиш тадқикотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради.
Хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига ўхшаш бўлади. Бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин.
Илмий тадқикот ишининг марказий муаммоси - муаммо ҳар хил турдаги (назарий, назарий-амалий, амалий) жиҳатлардан иборат эканлиги ва улар орасидаги боғланишнинг хилма-хиллигидир. Улар баъзи ҳолларда алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ҳам кўрилиши мумкин ва ҳаттоки алоҳида кичик муаммо ёки мустақил муаммо сифатида ҳам.
Юқоридаги келтирилган маълумотлар асосида куйидагича қисқагина хулоса чиқариш мумкин:

  • бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб бошкасига айлантирилиши мумкин экан;

  • бирор бир муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги саволлар (муаммолар) юзага чиқади, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпаяди (кенгаяди);

  • бирор бир муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилиши бош муаммонинг каттагина кўламда ёйилишини туғдиради.

Тадқиқотчи, албатта шуғулланмоқчи бўлган соҳаси ютуғи ва камчиликлари ҳақида пухта билимга эга бўлиши лозим. Бу қилинган ишни қайта такрорлаб қўймасликка асос бўлади ва ҳаттоки айрим ҳолларда мавжуд ишланмалардан савияси паст бўлган илмий тадқикот ишини бажариб қўйиши ҳам мумкин. Бу борада адабиётлар, тажрибалар, мутахассислар маслаҳати ва бошқа маълумотлар манбаларининг аҳамияти беқиёсдир.



Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling