Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet5/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Иккинчи босқичда йўналишга тегишли маълумотлар уларнинг турлари ва тузилиши аниқланиши асосида муаммолар ўрганилади. Аниқланган муаммолар ичидан шуғулланмоқчи бўлган муайян тадқиқот йўналишига мое муаммо белгилаб олинди. Белгилаб олган муаммони ечимини эътиборга олиб йиғилиши керак бўлган маълумотлар турлари ва улар асосидаги мавзулар номлари аникланди. Бунда маълумотларни турларга ажратиш мақсадида анкета сўровлари, тест саволлари, суҳбатлар ўтказилди.
Учинчи босқичда эса тадқиқотни бевосита мавзуга мое қисмига ўтилади. Унда тадқиқот манбаини танлашга илмий-назарий асос тайёрланди. Бунинг учун танланган мавзу бўйича дунёда, республикамизда ва теварак-атрофимизда килинган ишлар ўрганилиб, таҳлил қилинади.
Ўрганилганлик даражасини белгилашда, асосан муаммони ўрганилганлигининг илмий-методологик, педагогик-психологик ва соф амалий асослари таҳлил қилинади. Бу босқичдаги илмий фаолият канчалик даражада мустаҳкам олиб борилган бўлса, шунчалик даражада масала кўйилиши мустаҳкам бўлади.
Тўртинчи босқичда тадқиқот манбаи илмий-услубий жиҳатдан асосланади. Бунда тадкиқот манбаини ҳисобга олиб, тадқиқот мақсадини шакллантиришга эришилади. Тадкиқот мақсадини мақсадга мувофиқ танлаш педагогик тадқиқотлар самарадорлигини қўлга киритишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Бунда, асосан тадқиқот мақсадини амалга оширишдаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш ҳам тадқиқот самарадорлигини қўлга киритишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилади.
Умуман олганда маълумот деб киши сезги аъзолари, асбоблар ва шу кабилар ёрдамида кайд этиладиган, ташқи оламдан олинадиган белгилар тўпламига айтилади.
Бешинчи боскичда жараён ҳам ана шу ҳолатларни ўзида акс этгиради, яъни тадкиқот манбаи бўйича йиғилган маълумотлар тадқикот максадини эътиборга олган ҳолда таҳлил килинади ва белгиланган вазифалар бўйича улар синфларга ажратилади.
Маълумотларга, одатда, у ёки бу сабабга кўра дастлаб фойдаланилмайдиган, балки фақат сақлайдиган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувлар сифатида каралади. Қачонки улар фойдаланиш учун тайёрланса, улардан ахборот сифатида фойдаланиш мумкин.
Демак, ахборотни фойдаланиладиган маълумотлар деб қараш мумкин экан. Биз кайд этаётган алгоритмик тизимнинг олтинчи боскичи ҳам айнан шу муаммо ечимини топишга каратилгандир.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling