Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Илмий тадқиқот ишларини режалаштириш


Download 66.63 Kb.
bet14/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Илмий тадқиқот ишларини режалаштириш

Маълумки, илмий тадқиқот шли асосан назарий, назарий-тажрибавий ва тажрибавий кўрнишларда бўлади ва буларнинг ҳар қайсисининг ўзига хос ва мое мақсад ҳамда вазифалари бўлади.


Илмий тадқикот ишини самарали йўллар оркали олиб бориш ва кутилган (режалаштирилган) натижага эришишни кафолатлаш учун энг аввало, уни тўғри режалаштириб олиш лозим ва унинг катьий алгоритмик босқичларини белгилаб олиш керак, акс ҳолда илмий тадкиқот ишида кутилган натижага эриша олмай қолиш мумкин (тадқиқот йўналшпи ўзгариб кетишига олиб келиши мумкин) ёки кутилган натижага кутилганидан кеч етиб бориш мумкин.
Бу борада олиб борилган изланишларимиз илмий тадқиқот ишларни қуйидаги кетма-кетликда режалаштирсалар мақсадга мувофиқ бўлади:

  • соҳани (йўналишни) аниқлаш ва ундаги ютуқ - камчиликларни ўрганиб чиқиш ҳамда улар асосида танламоқчи бўлган мавзу муаммо, тадқикотнинг долзарблигини асослаш. Тўпланган мавзу бўйича ҳозирги кунгача олиб борилган илмий тадқиқот ишининг қисқача шарҳи берилади;

  • мавзуни танлаш ва ўтказилиши керак бўлган тадкиқот бўйича уни асослаш. Бунда муаммо ечимига етгунча бўлган мақсад ва вазифалар кетма-кетлиги ҳам асосланади ва у илмий тадқиқот ишининг дастлабки босқичидан тажриба — синов ишларини олиб бориб, натижаларни кўлга киритиш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар тизимини яратишгача бўлган босқичларни тўлиқ камраб олмоғи лозим;

  • тадқиқот объектини танлаш. Бу жараён бевосита юқоридаги босқичлар асосида ҳал этилади, чунки тадқиқот мавзуси ва вазифалари, унинг долзарблиги асосида, яъни улар талабларини қондира олишини таҳлил қилингандан кейин тадкиқот объекти танланади. Бу ерда у нафақат танланади, балки, тадқиқот объектининг умумий тавсифи, уни ифодаловчи омиллар, ўзгариш ва аниқланиш соҳалари ҳам таҳлил қилиниб, тадқиқот мақсадига мое чегаравий шароитлар ҳам ҳал қилинади;

тадкиқот методларида илмий тадқиқот ишига қўйилган мақсадни эътиборга олган ҳолда муаммо ечимига эришишда лозим бўлган Давлат ҳужжатлари (меъёрий ҳужжатлар, қонун-қоидалар ва шу кабилар), мазкур соҳанинг ривожланишида фойдаланилган ёки фойдаланиши мўлжалланадиган илмий-методологик асослари ҳамда фан-техника ютуқлари асосида ҳосил бўлган илғор техника ва технологиялар ўз аксини топали. Мазкур мавзу ечимининг методологиясининг чет элдаги ҳозирги ҳолати ҳакида ҳам қисқача маълумот берилади;
ишчи фараз илмий тадқиқот иши режаларини тўғри тузиш ва уни амалга оширишнинг оптимал йўлини топишда унинг роли катта. Ишчи фараз илмий тадқиқот ишининг методологик асослари асосида шакллантирилади ва у ҳам муаммо ечимигача бўлган жараённи ўз ичига олади;

  • муаммонинг илмий янгилигини режалаштириш мавзусининг долзарблигини асослаш давридаёқ бошланади ва ишчи фараз ҳамда тадқиқотнинг методологик асослари асосида олиб борилади. Бу жараён илмий тадкикот иши асосий ишланмалари (назарий, назарий-тажрибавий боскичларда) ва улар асосидаги амалий тадкиқот ишлари натижалари бўйича шакллантирилади. Бу босқич тажриба - синов ишларидаги натижаларининг адекватлигини текшириш билан охирига етказилади.

  • тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти танланган мавзу бўйича тадқиқотчининг шахсий кузатишлари натижасида тўпланган барча илмий ва амалий далилий маълумотларни мустаҳкамлаш ва тадкикот максади, вазифалари (ечимлари)га мое тизимларга ажратиш илмий тадкикот иши назарий ва амалий аҳамияти асосланади;

  • мавзуга оид маълумотларни ахборот кўринишига келтириш, бошқа далилий материаллар йиғиш, уларни тизимларга ажратиш (илмий-метологик тадқиқотлар ва илмий-амалий тадкикотлар учун алоҳида-алоҳида) ва улардан муаммо ечимини топишда фойдаланиш учун кайта тайёрлаш;

  • илмий-назарий (методологик) тадқиқотларни ўтказиш ва уларни натижаларининг тадкиқот объекта кечишига адекватлигини текшириш;

  • натижаларни илмий билишнинг таҳлили, синтези, хулосалаш (умумлаштириш) тамойиллари асосида кузатилаётган мақсадга етишни эътиборга олган ҳолда дастлабки хулосаларни чиқариш ва булар асосида илмий-амалий тадкикотлар олиб боришга услубий тавсияларни тайёрлаш;

  • тадқиқот ишининг натижаларини тажриба синов иши орқали асослаш. Бунда тажриба синов иши, одатда уч босқичда олиб борилади. Бу ҳақда мазкур кўлланманинг охирида батафеил тўхталамиз.

  • тажриба синов иши натижалари бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Демак, илмий тадқиқот иши кириш қисмидан, яъни муаммо долзарблигини асослашдан бошланиб, хулоса қисмида охирига етар экан.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling