Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотларни ўрганиш ва ишчи фаразини асослаш


Download 66.63 Kb.
bet15/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотларни ўрганиш ва ишчи фаразини асослаш

Илмий тадкикот ишларининг дастлабки босқичи ўзидан олдинги эришилган (фан, таълим, техника ва технология соҳаларидаги ҳамда амалиётда) ютуқ ва камчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш ҳамда ёндош соҳалар маълумотларини ҳам ўрганишдан бошланади. Айниқса, педагогик тадкиқотларда буларга кўшимча равишда муаммо ечимини излашга замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини баҳолашни ҳам талаб қилади. Бу борада тадкикотчи юкоридаги боскични ўтамаса, ишланган муаммоларни ишлашга тўғри келиб колшпи мумкин ва айрим ҳолларда мавжуд ишланмаларга нисбатан соддароқ (пастрок даражадаги) ишланмаларга уриниш ҳоллари ҳам учраб қолиши мумкин. Шу сабабли ҳам бу дастлабки босқич илмий тадкикот ишиларнинг асосий боскичларидан бири бўлиб, унинг самарали бўлиши тадкиқотчининг илмий салоҳиятининг юксаклигига ва устозининг (илмий раҳбарининг) кенг қамровли билимга эга бўлишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Демак, бу жараён ҳам ўзига хос мураккабликларга эга, чунки бу босқич оркали илмий тадқикот ишига «пойдевор» кўйилиши бошланади. Яъни муайян соҳа бўйича эълон қилинган жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш, уларни синфлаб бирор тизимга келтириш ва уларни ахборотга айлантириш лозим бўлади.


Илмий тадкиқот ишини олиб боришда мазкур муаммо, асосан икки боскичда олиб борилади. Қуйида биз улар тўғрисида кискача тўхталамиз.
Биринчи босқич - тадкикот манбаи ва унга тегишли маълумотларни излаш. Ушбу босқичдаги илмий тадкикот ишида манбани ўрганиш адабиётларни (монография, макола, тезис, реферат ва ҳ.к.) излашдан бошланади. Бунда, айниқса, монографиялар ва илмий анжуманлар материалларининг ўрни беқиёс.
Маълумки, монография тўлик библиографик кўрсаткичга эга бўлади ва айни бир муаммо ечимига бағишланган бўлади, шунингдек, илмий анжуманлардаги маълумотлар ҳам муайян муаммога (йўналишга) тегишли энг замонавий натижалар бўлади. Шу сабабли ҳам булар оркали тадқиқот килинадиган муаммога замонавий истиқболли ёндашувларни (замонавий тадкикот усули билан танишиш) билиш ва асосий адабиётлар билан танишиш имконияти туғилади. Умуман олганда, ушбу боскични куйидаги кетма-кетликда олиб борилса ижобий самараларни қўлга киритиш мумкин:

  • библиографик кўрсаткичлар бўйича иш юритиш. Уларда муайян муаммога тегишли илмий, илмий-услубий жиҳатдан тайёрланиб, кенг таркалишига эришилган китоблар, ўкув кўлланмалари, услубий тавсияномалар ва кўрсатмалар, брошюралар, даврий илмий ва илмий-услубий журналлардаги мақолалар, илмий анжуманлар материаллар (мақолалар, тезислар), диссертациялар, авторефератлар ва шу кабиларга эътибор берилади;

  • фан ва техниканинг муайян муаммога тегишли рефератов журналларини ва информацион варақаларни ҳамда бошка оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларни ўрганиш;

  • муайян муаммога тегишли журналлардаги маълумотларни мунтазам равишда ўрганиб ва кузатиб бориш;

  • институтлар илмий ишлари бўйича мақолалар тўпламларини ва анъанавий илмий-амалий анжуманлари материалларини мунтазам равишда ўрганиб бориш;

«ИНТЕРНЕТ» халкаро тармоғидан муайян муаммо ечимига бағишланган ахборотларни тўплаш ва ўрганиш. Маълумот манбаларини излаш (кутубхона, илмий анжуманларга қатнашиш, «ИНТЕРНЕТ» тармоғида шуғулланиш, республика ва минтақавий илмий марказлар фаолиятидан ўрганиш, илмий тадкиқот институтларидан фойдаланиш, тадкиқот манбаидаги суҳбатлар уюштириш, анкета саволларига жавоблар олиш ва ҳ.к.) тадқиқотчининг илмий тадқиқот ишига қандай жалб қилинганлик ҳаракатига боғлиқ ва у илмий фаолиятнинг узвий босқичи бўлиб, салмоқли ўринга эга бўлади.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling