Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet16/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Иккинчи босқич - йиғиладиган маълумотларни ахборотларга айлантириб, уларни ўрганиш босқичи. Бунда олинадиган ахборот (китобнинг муаллифи, номи, сарлавҳаси, чиққан вақти, нашри, ўкув адабиёти тури ва ҳ.к.) муайян муаммо ечимига мое аниқ тизимга келтирилган бўлмоғи лозим. Замонавий адабиётларда (китобларда) аннотация шартий ҳолда бўлади. Агарда танишилаётган материалларнинг кераклиги аниқ бўлиб қолса, уни яна яхшилаб ўкиб, таҳлил қилиб чиқиш керак. Таҳлил пайтида куйидаги кетма-кетликка риоя қилинса, яхши бўлади: (Мавзу: ўрганилаётган муаммо) (Асосий мазмуни мақсади моҳияти муаммо ечими ва унга боғлиқ кўрсаткичлар ечимлар топишда ишлатиладиган мезонлар, фармонлар қонунлар) - (қўйилган муаммонинг изланаётган ечимига мое ишланмалар мавжудлиги)-(таҳлил натижаси орқали қаралаётган муаммо ечимига етишга бўлган таъсир баҳоси).
Таҳлил танқидий нуқтаи назардан қаралади ва ўрганилаётган манбага нисбатан ютук ҳамда камчиликлар баҳоланади. Шулар асосида ишчи фаразни ифодалаб олиш имконияти туғилади.
Ишчи фараз кузатилган омилнинг жараённинг ёки ҳодисанинг эҳтимолий, башоратли, фаразий ривожи келтириб чиқарадиган тадкиқотчи томонидан асослаб айтилган фикр, қараш.
Илмий фаразни шакллантиришда мавжуд билимлар (таҳлил қилинган) чегарасидан чиқадиган янги мазмунли ҳолатлар ифодаланади ва эҳтимолий фаразий ҳолатларда янги ғоялар, қарашлар, таълимотлар олға сурилади ҳамда улар ассосида янги илмий натижалар пайдо бўлиши режалаштирилади.
Илмий фараз илм-фанни ривожлантиришда ва илм-фан мазмунини бойитишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Илмий фараз дастлаб илмий фикрга асосланган бўлиб, ички ҳис ва сезги билан олға суриладиган шаклда пайдо бўлади, чунки илмий дунёқараш (тафаккур)сиз фан-техникада ҳеч бир илмий ғоя фикр, таълимот, қараш, қонуниятни шакллантириб бўлмайди. Аммо аниқ бир ҳодиса ёки жараён ёки предмет, хуллас манба тўгрисидаги тахмин ёки фикр илмий фараз бўла олмайди. Фақатгина қуйидаги шартларни қониқтира оладиган тахминлар илмий фараз бўла олиши мумкин:
• таҳлил натижасида шаклланган хулоса тахминларнинг барчасига тескари бўлмаслиги керак;

  • шаклланган хулосанинг рўй бериш эҳтимоллиги асосланган бўлиши керак;

  • шаклланган хулосанинг нечоғлик муаммо ечимига эришишига таъсир кўрсата олишгига эътибор қаратилиб, унга муаммо ечимига етгунга кадар суяна олишга имконият яратилган бўлиши лозим;

  • ишчи фараз тадқикот манбаига мое муаммо ечимига эришишни таъминламоғи лозим;

  • ишчи фараз илмий тадқикот ишининг асосий шароитларини, ҳаракатлантирувчи кучини аниқлайди.

Ишчи фараз, илмий тадқиқот ишининг ривожи ва ҳеч бўлмаганда шунга яқин натижани қўлга киритишни ўз зиммасига олади. Аммо буни олға сурилган фараз назарий ва амалий асослангандан кейингина олиш мумкин, яъни илмий тадқиқот иши жараёнида асосланган, тасдикланган ва ривожланган ишчи фараз илмий назарияга ўсиб ўтади.
Тўлиқ илмий асосланган, таклилий ишчи фараз кейинги ишларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлади, чунки ҳар қандай илмий тадқикот ишида назарий ва амалий кием бўлиб, улар тадкиқот манбаини тасдиклайдиган аник кўрсаткичларга (омилларга, воситаларга, параметрларга) ажратиш имконини беради. Булардан ташқари ишчи фараз илмий тадкикот ишининг асосий пойдеворларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида илмий тадқиқот ишини тўғри бошкара оладиган дастлабки аналитик ишчи фараз шакллантирилади ва шу асосда муаммо ечими бўйича илмий изланишлар бошлаб юборилади.



Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling