Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet13/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Абстракция - илмий абстракциялаш усули - бу усул қаралаётган ҳодисанинг (жараён, предметнинг) баъзан жиддий бўлмаган томонини хусусийдан узоқлашишда, яъни эътиборни умумийга жалб қилишда кўлланилади.
Назарий илмий тадқиқот жараёнида тадкиқотчи фикран айрим хоссалари, хусусиятлари, алоқалари ва ўзаро боғланишларга таяниб охирида илмий абстракция бўлган илмий тушунча, қонуният ва бошқа умумий конуний ҳолатларни олади. Улар ҳар кайси фанни ўрганишда ва уни ривожлантиришда фундаментал асос бўлади.
Формаллаш - бу усулда ҳодиса ёки жараён математик белги ва қонунлар асосида формулаларда ифодаланади. Формаллаштириш математик абстракциялашнинг асоси ҳисобланади. У математик формулаларни ундан узоқлашган фанда ҳам қўллаш имконини беради. Бундай ҳолларда математик формулалардаги умумий конуният сақланиб, кўшимча шарт-шароитлар (умумий ҳоллар) ҳисобга олинади. Масалан, математик аппарат (формулалар)лардан бугунги кунда деярли барча фанлар (тиббиёт, биология, иктисод, физика, информатика ва ҳ.к.) фойдаланилмоқда.
Умуман олганда техник амалий фанларда назарий ва амалий тадқиқотлар олиб боришда математик усуллар кенг қўлланилади.
Ўхшашлик - бу яхлитликда алоҳида объектнинг баъзи бир белгиси бўйича ўхшашлиги.
Ўхшашлик усулининг асосий тамойили шундан иборатки, ўрганилаётган объектни хоссаларининг ёки уни ифодаловчи кўрсаткичлар табиатининг ўхшашлигидан тадқиқот қилинмаган бопща белги ҳақида ҳам хулоса чиқариб олиш имконияти туғилади. Геометриядаги бориб бўлмайдиган нуктагача бўлган масофани ўлчаш ёки чиқиб бўлмайдиган чўққини ўлчаш муаммолари ечимлари ҳам ўхшашлик тадкиқот усулининг амалдаги натижасидир. Ўхшашлик усулидан моделлаш жараёни кенг фойдаланилади.
Моделлаштириш — объектни тадқиқ қилиш мақсадида, ундаги жараёнлар кечишини ифодаловчи моделларни яратиш.
Тажриба асосий тадкикотда назарий тадкиқот натижаларининг амалиётдаги исботини ҳал этишдаги асосий тадқиқот жараёни.
Инсоният пайдо бўлибдики, теварак-атрофни кузатиш бор, таҳлил қилиш бор ва улар асосида якуний фикрга эга бўлиш бор. Шунинг ўзи ҳам тажриба.
Ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга мўлжалланган (режалаш-тирилган, лойиҳалаштирилган) кузатиш жараёнидаги тажриба ва билимни аниқ минимуми объектив ҳодисани махсус яратилган шароитда такрорлаш.
Объектив ҳодисани назарий асосланган махсус яратилган шароитда такрорлаш учун (синаш учун) маълум кузатиш ишлари ва билимнинг аниқ бир минимуми (тажриба методикаси ва режаси) йиғилган бўлиши керак ва у кузатиш орқали олиб борилади.
Тажриба-синов ишлари ҳодиса ёки жараённи нафақат пассив кузатишдан иборат, балки унинг қандай кечишига, яъни уни бажаришига онгли-ижодий муносабатда (тадқиқот мақсади ва режасини эътиборга олган ҳолда) бўлишни талаб этади. Бунда тадқиқотчи саводхонлиги ва ишчанлиги асосий омиллардан ҳисобланади. Бунда унинг хоҳиши билан тадқиқотни сунъий такрорлаши ҳам мумкин.
Тажриба-синов ишлари ёрдамида борлиқ ёки табиатнинг янги қонунларини ёки қонуниятларини ва ҳаттоки кашфиётларини ҳам очиш мумкин. Бу жараённинг диққатга сазовор томонини яна бир жиҳати, у синчковликка ҳам боғлиқ бўлади ва натижада улар катта-катта илмий, илмий-техникавий ечимларни қўлга киритишга асос бўлади. Масалан, Архимед қонунининг пайдо бўлиши, Ернинг тортиш қонуни, гўшт майдалагичнинг пайдо бўлиши (Архимед винти) ва ҳ.к. лар шулар жумласидандир.
Юкоридагиларга эътибор берадиган бўлсак, келтирилган тадқиқот усуллари ҳам амаллар бажаришдаги ўзаро алокадорлик ва бирликка эга эканлигига ўхшаш хусусиятга эга, яъни таҳлилва синтез, индукция ва дедукция, абстракция ва ўхшашлик, моделлаш ва формаллаш ўзаро диалектик боғланган, аниқ ИТИда улар бир-бирини тўлдирадилар.



Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling