Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet4/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

VIIбосқич: Манба бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотлар Омборини яратиш;
VIIIбосқич: Тадкиқот манбаи ва улар асосида йигилган ахборотлар омбори (банки)ни эътиборга олиб бошқарув алгоритмини ишлаб чиқиш (тадкиқот режасини ишлаб чиқиш);
IXбосқич: Юкрридаги босқичлар асосида тузилган режага мое илмий изланишларимизнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш;
X босқич: Ишлаб чиқилган назарий асосларни илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қйлиш ва улардан таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга оид манбаларни белгилаб (аниқлаб) чиқиш;

  1. босқич: Педагогик самара берадиган илмий - услубий ишланмалар яратишга киришиш;

  2. босқич: Ишлаб чиқилган услубият (услуб) асосида тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва улар натижаларини тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқиш;

  1. босқич: Олинган натижалар бўйича педагогик самараларни ошириш мезонларини таҳлил қилиб чиқиш ва улар ичидан мазкур мавзу учун мувофиқини танлаш;

  2. босқич: Илмий - тадкиқот натижаларининг педагогик самараларини аниқлаш ва бақолаш ҳамда уларнинг жорий этилишига йўриқномалар таиёрлаш;

XVбосқич: Педагогик самарали ишланмаларни амалиётга жорий
этиш учун услубий тавсиялар ва кўрсатмалар таиёрлаш.
Қайд этилган кетма-кетликдаги биринчи босқичнинг вазифаси тадқиқотчини ўзини қизиқтирган соҳага киритишни таъминлайди. Бу борада мамлакатимизда Таълим тўғрисидаги Қонун, «Кадрлар таиёрлаш миллий дастури» ва Давлат таълим ставдарти (ДТС)ларининг қабул килиниши айни муддао бўлди. Табиийки, мазкур ҳужжатлардаги барча мақсад, вазифа, йўриқлар ва режалаштирилган натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Бунга таълим тизимига мутасадди ва алокадор барча муассаса ва ташкилотларнинг мазкур вазифаларини бажаришдаги фаоллиги кўзланган мақсадларга эришишни таъминлайди. Бундай катта муаммони ҳал қилиш учун эса таълим тизимини бошқариш муассасаларига, муассаса раҳбарлигига мунтазам равишда таълим тизими фаолияти тўғрисида ахборотлар бериб туриш керак ва олинган ахборотларни қайта ишлаб, таълимни бошқаришда улардан фойдаланиш лозим. Ахборотлар эса маълумотлар орқали олинади. Республикамизда оммавий ахборот воситаларидан (рўзнома, ойнома, радио, телевидение, интернет ва ҳ.к.) ҳар куни турли мазмундаги ахборотларни олиш мумкин. Айниқса, бугунги кунда «Интернет» тармоғи хизмати илмий тадқиқотчиларнинг турли мавзулар бўйича йиғиши керак бўлган маълумотларни тўплашда катта имкониятлар яратмоқда. Булардан ташқари Республикамизда ҳар бир соҳа (йўналиш) бўйича илмий, илмий-услубий ва илмий оммабоп манбалар бор, бой кутубхоналар мавжуд ва улардан фойдаланиш имкониятлари беқиёс.
Бу соҳадаги маълумотлар, асосан эмпирик (тажрибалар асосида ҳосил бўлган), аналитик (формулалар, қонуниятлар асосида ҳосил бўлган), физиологик (киши физиологик ҳолатларини ифодаловчи), функционал-тажрибавий (манба орқали олинаётган кўрсаткичлар орасидаги пропорционал боғланишларни ифодаловчи) кўринишларда учраши мумкин. Мазкур маълумотлар асосан юқорида қайд этилганидек ёзма манбалардан олинади, шунингдек, тадқиқот мақсадини белгилаб олиш жараёнида кишилар билан (ўқувчи, талаба, ўқитувчи, ва ҳоказо ижтимоий омма) ўтказиладиган сўровлар (анкета, саволнома ва ҳ. к. таркатиб, уларга жавоблар олиш) ўтказиш жараёнида ҳам ҳосил қилинади.
Ҳосил килинган маълумотлар тури аниқланади. Сонли бўлганда тўғридан-тўғри фойдаланишга эришилади. Сифатий бўлганда эса улар кодлаштирилади.
Бу босқич охирида фойдаланиладиган ахборотлар тузилиши бел-гиланиб, улардан тадқиқот давомида фойдаланиш режалаштирилади.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling