Август 2020 8-қисм
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
8.Adabiyot 1 qism
Август 2020 8-қисм
Тошкент образ исми ҳам ўз-ўзидан Аваз шаклида танланмаган. “Гўрўғли” туркуми достонлари антропонимикаси жуда характерлидир. Ундаги ҳар бир исмнинг замирида ўзига хос маъно яширинган. Гўрўғлининг асли исми Равшан. Бу исмни унинг бобоси кексайганимда неварам кўзимнинг равшани бўлсин, деган умидда танлайди. Бироқ эпик қаҳрамоннинг гўрда туғилиши унинг Гўрўғли номи билан аталиб кетишига са- бабчи бўлади. Гўрўғли бефарзанд бўлганлиги учун, иккита фарзанд асраган. Улар Авазхон ва Эрҳасан номлари билан юритилади. Туркий халқларда “эр” сўзи мард маъносини та- шийди. Демак, Эрҳасан мард Ҳасан демакдир. Энди Аваз исмига келсак, бу исмнинг асли арабча “Эваз” сўзига бориб боғланади. “Эваз” сўзи изоҳли луғатда шундай шарҳланаган: “ўрнини босувчи; ўрнини қоплаш; бадал” Навоий асарлари изоҳли луғатида бу исмнинг маъноси “бадал, эваз” тарзида берилган Туркий халқларда ўғил ва қизларга исм қўйишда удумларга риоя қилинади. Ҳа деб қиз туғилаверса, Хоразмда эндигиси ўғил бўлсин, деб қизга Ўғилжон исми берилади. Энг кичик ўғилга Кенжабек, ундан кейин ҳам фарзанд туғилса Эркабой тарзида исм қўйилади ва ҳоказо. Мабодо, бирор ўғил фарзанд туғилиб, ундан олдингиси вафот этган бўлса, ўша ёш кетган фарзанднинг ўрнини боссин, деган умидда унга Ўринбой исми берилади. Асарга Хоразмдаги ўша удумлар нуқтаи назаридан қаралса, Аваз исми билан Ўринбой, Фарғона водийсида эса Бадалбой исмлари муқобил келади. Бадал ҳам арабча сўз. Бу исмга диққат қилинса, олдин туғилиб, ёш пайтида вафот этган фарзанд эвазига худо томонидан ато этилган бола, деган маъно келиб чиқади. Озарбайжонларда бу исмнинг Эйваз шаклида талаффуз этилиши ҳам фикримизга исбот бўла олади. Эваз сўзи Хоразм ўғуз шевасида “э” товуши ўрнига “а” товушини ишлатиш анъанасига биноан “а” лашган. (Масалан: эрка-арка; экин-акин каби) Авазнинг отаси Булдур қассоб бефарзанд киши бўлган, кўп аёлларга уйланган, ниҳоят, худодан тилаб фарзандга эга бўлган. Бу ўғилни худодан қарз эвазига тилаб олган ва унинг исмини Аваз деб қўйган. Гўрўғли ҳам бефарзандлик дардини чекиб юрганда, унга Аваз исмли фарзандни асраб олишни маслаҳат беришади. Чунки у ҳам худодан қарз эвазига фарзанд тилаши лозим эди. Натижада у излаб-излаб, Булдур қассобнинг ўғлини олиб қочиб келиб, фарзанд сифатида асраб олади. Одатда, эпик қонуниятга кўра, тилаб олинган, топиб олинган фарзандга исм қўйиш анъанаси мавжуд. Бироқ, “Аваз гатирган” достонида бу анъана четлаб ўтилган. Негаки, Аваз исми ушбу анъана қоидаларига тўла мос келиши бу удумнинг ўтказилишига эҳтиёж қолдирмаган. Бинобарин, Аваз исмининг қўйилиши халқимизнинг қадимий урф-одатлари, билан боғлиқ бўлиб, унинг муқобиллари Ўринбой, Фарғона водийсида Бадалбой тарзида илгаридан қўлланилиб келинган. Аваз исми эса Хоразмга Эрон-Озарбайжон муҳитидан, ўғуз қабилаларининг турли даврларидаги кўчишлари натижасида кириб келиб, оммалашиб кетган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. Веселовский А.Н. Излекций поистории эпоса. // Типология народного эпоса.-М.: на- ука, 1975. С.287-319. 2. Мирзаев Т., Саримсоқов Б. Достон, унинг турлари, ва тарихий тараққиёти. // Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. –Т.: Фан, 1981, 12-бет. 3. Халиқулов Дж. Х. «Рождение Гороглы» и его место в цикле дастанов «Гороглы» Ав- тореф. Канд. Дисс.-Т.: Фан, 1984. С.16. 4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати 5-жилд. Т.; “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2008, 16-бет. 5. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Т.; “Фан”, 1984, 558-бет. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling