Банк ходимларини бошқариш қўйидагиларни ўз ичига олади
Download 1.89 Mb.
|
5- мавзу. БММ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томас методикаси.
- Дж. Роттер шкаласи асосида ходимларни танлаш.
- Номзодларни танлаш ва уларни ишга қабул қилиш.
Ходимларни танлаш. Банкнинг бошқарув органи ва укадрлар бўлими томонидан банкдаги вакант лавозимларга номзодлар танлаб олинади. Банк ходимларини танлаб олишда банк ходимларини турли категориялари ва лавозимларига қўйиладиган талабларга жавоб беришини ҳисобга олинади. Ташкилий жиҳатдан ходимларни танлаш 2 осқичда амалга оширилади.
1. вакант лавозимларга мутахассислар қидирилади; 2. ушбу лавозимга мос ва бошқа жиҳатлари маъқул бўлган номзод танланади. Ишга қабул қилиш бўйича қарор банк бошқарувининг бирнчи ўринбосари, кадрлар масаласи бўйича масъул шахс томонидан ёки кадрлар бўлимининг мажлиси (таркибида бошқарувчи, ўринбосарлари, касаба союз бўлиши мумкин.) асосда қабул қилинади. Ходимлар ишга қабул қилингандан сўнг банк фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти юклатилади. Турли мамлакатлар банк амалиётида банкларнинг ходимларини танлашда ёки уларни ишга қабул қилишда турли мезонларга асосланади. Масалан Германияда номзоднинг ҳужжатларини ўрганишда асосий эътибор маълумоти бўйича дипломига, ўқиган фанлари ва уларни ўзаштириш кўрсаткичларига каратилади. Америкада эса, номзодларнинг олдинги иш жоийдан олинган тавсифномага қаратилади. Шунингдек, банклар маалиётида номзодларни тестдан ўтказишнинг турли методлари мавжуд. Биз буни қуйидагиларда кўриб ўтишимиз мумкин. Томас методикаси. Ушбу усулга мувофиқ, банкка ишга қаблу қилинувчи номзод суҳатдан ўтказилади. Унга бир қатор саволар берилиб, унинг баҳсли ҳолатларда ўзини тутиши ва атрофидагиларга муносабатини аниқлашга ёрдам беради. У билан унинг шахсий фазилатлари ва сифатларини баҳолаш мумкин. Дж. Роттер шкаласи асосида ходимларни танлаш. Ушбу методика бўйича номзодга анкета берилади ва анкетада келтирилган ҳар бир келтирилган фикр тўғрисига + ёки – белгиси қўйилади. Олинган натижалар умумлагширилади жами + белгилари йиғиндиси ва жами – белгилар қўйшилиб натижа чиқарилади. Олинган жами + ларга 1 балл қўйилади ва йиғинди саволлар сонига бўлинади. Номзодларни танлаш ва уларни ишга қабул қилиш. Вакант жойларга номзодларни олиш бир неча бочқичларда амалга оширилиши мумкин. 1. номзоднинг ҳужжжатларини ўрганиш автобиографияси билан танишиб чиқилади. Бунда асосан ушбу номзоднинг иш стажи ва унинг ўзгариши таҳлил этилиб, унинг ишлаган жойлари ваунинг хусусиятлари ўрганилади. 2. номзод билан дастлаб суҳбат ўтказилади, уни ишга қабул қилиш учун зарур маълумотлар олинади. Суҳбат давомида номзодга берилган тўғридан-тўғри саволлардан қочиши, умумий жавоб бериши ёки касбий маҳоратида камчиликлари кўриниб қолиши мумкин. Суҳбат давомида шунингдек, унинг шахсий фазилатлари ва сифатларига баҳо бериш мумкин. 3. тест, анкета ёки боқша усуллар билан номзоднинг билим даражаси, малакаси, шахзсий-психологик сифатлари ва бошқарувчилик қобилятини баҳолаш мумкин. 4. якуний суҳбат даъвогарни ишга олиш масаласини ҳал қилиб, уни одатда банк банк бошқарувчиси ўтказади. Бўш ўринга даъвогар бўлган шахсни бўлим бошлиқлари ҳам сухбатлан ўтказиши ва унинг тўғрисида ўз хулосаларини шакллантириши мумкин. 5. меҳнат шартномасини тузиш ва номзодни ишга қабул қилиш. Бу босқчда номзаод ишга қабул қилиниб (синов муддати билан одатда) ушбу ходимнинг шахсий йиғмажилди очилади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling