Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob


Download 1.81 Mb.
bet10/11
Sana18.12.2022
Hajmi1.81 Mb.
#1026996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Oraliq (2)

Чўкинди тоғ жинслари мавжуд тоғ жинсларининг табиатда бузилишидан юзага келади. Яъни сув, шамол, ҳарорат ўзгариши, кимёвий ва биокимёвий емирилишлар натижасида пайдо бўлади. Чўкинди тоғ жинслари асосида қум ва шағал юзага келади ва улар бетон учун энг арзон тўлдирувчилар ҳисобланади.
Шағал деб, йириклиги 5мм дан (баъзида 3 мм) 70мм (баъзида ундан ҳам юқори) гача тоғ жинси тош бўлакларига айтилади.
Денгиз қирғоқларида ва дарё ҳавзаларида мавжуд шағал доналари ўта силлиқ юзали бўлиб, тухумсимон ёки овал диск шаклида бўлади, бетонда цемент тоши билан ёмон боғланади. Шу сабабли, шағал тош мустаҳкамлик чегараси 30МПа дан ортиқ бўлмаган бетонларда қўлланади. Шағалнинг йирик Шағал асосан қум-шағал конларни қайта ишлашда олинади. Қум-шағалли аралашмада шағалнинг масса улуши ўртача 30-40% ни ташкил этади.
Қум-шағалли конларни қайта ишлашда қум алоҳида ва шағал стандарт фракцияларга кўра доналари йириклиги бўйича алоҳида ажратилади.
Ҳозирги вақтда қазиб олинаётган қум-шағалли аралашмалар ҳамма вақт ҳам навларга ажратилмайди. Уларни бевосита бетон тайёрлашда ишлатилади. Бу қулай, арзон ва баъзан мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда қум-шағалли аралашманинг донадорлик таркиби бетон учун оптималга яқин бўлиши шарт.
Қум-шағалли аралашмаларни навларга ажратишда катта кўзли ғалвирлар ишлатилади ва сочилувчан аралашманинг доналари йириклиги бўйича ажратиш жараёнини эса элаш дейилади.

3-savol. Chaqiq toshning donadorlik tarkibi qanday belgilanadi?


Javob:
Дона шаклига кўра чақиқ тош учта гуруҳга бўлинади: оддий, бунда пластинкасимон ва қиррали шаклли доналар умумий масса бўйича 35% гача рухсат этилади; яхшиланган, бунда пластинкасимон ва қиррали шаклли доналар умумий массада 25% дан кўп бўлмаслиги керак; куб шаклида, 15%дан ошмаслиги керак. Чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги у олинадиган тоғ жинсига мос келади. Чақиқ тошни ишлаб чиқариш учта асосий технологик жараён асосида бажарилади: тошни келтириш, майдалаш ва навларга грохотда ажратиш.
Зич тоғ жинсларидан олинган шағал ва чақиқ тошнинг донадорлик таркиби уларнинг чегаравий йириклиги турли (20, 40, 60, 70 мм) бўлганлиги учун энг кичик ва энг йирик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жадвал-7.1

Элак тешикларининг ўлчамлари, мм

D кич
5 мм

D кич
10 мм

0,5 Dкич+Dкат

Dкат

бир фракция учун

Фракциялар аралашмаси учун

Тўлиқ қолдиқлар, %

95-100

90-100

40-80

50-70

0-10

Чақиқ тошга қўйиладиган ЎзРСТ 8267-93 “Қурилиш ишлари учун зич тоғ жинсли чақиқ тош ва шағал” бўйича талаблар унинг келтирилган фракция ёки аралашмаси таркибида, доналари нисбатига кўра юқорида келтирилган шағал сингаридир.
Чақиқ тош доналари шаклига кўра учта гуруҳга бўлинади: оддий, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 35% гача (масса бўйича); яхшиланган, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 25% дан кўп эмас; кубсимон, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 15% дан кўп эмас.
Баъзи бир махсус бетонлар учун ЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” бўйича, масалан босимли қувурлар учун ишлатиладиган бетонларда фақат кубсимон чақиқ тош қўлланилиши керак.
Чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги унинг маркасини ифодалайди, бунда сувга солинган ҳолда ишлатилган тоғ жинсининг мустаҳкамлиги чегарасидан келиб чиқган ҳолда, цилиндрда эзилишдаги майдаланиш кўрсаткичи асосида аниқланади.
ЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” га кўра чақиқ тош ишлаб чиқаришда ишлатилган тоғ жинсининг мустаҳкамлиги олинадиган бетоннинг мустаҳкамлигидан юқори бўлиши керак: 30 МПа дан кам мустаҳкамлигидаги бетон 1,5 дан кам бўлмаслиги керак; 30 МПа ва ундан юқори бетонлар учун икки мартадан кам бўлмаслиги керак.
Отқинди тоғ жинслари асосидаги оғир бетон учун тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган чақиқ тошнинг маркаси, тоғ жинси мустаҳкамлигига мос келувчи 80 МПа дан кам бўлмаслиги, метаморфик тоғ жинси асосида чақиқтош 60 МПа дан кам бўлмаслиги, чўкинди тоғ жинси асосида чақиқ тош 30 МПа дан кам бўлмаслиги керак.

4-savol. To‘ldiruvchilar qanday tipdagi omborlarda saqlanadi?


Javob:
Темир-бетон маҳсулотлари заводининг тўлдирувчи сақланадиган омборхоналари ҳар хил турда бўлиши, тўлдирувчини ташувчи транспорт тури, қабул қилиш усули, сақланиш ва узатишга боғлиқ. Тўлдирувчини омборхонага жойлаш, сақлаш усулига қараб омборхоналар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлиши мумкин: штабелли, силосли, яримбункерли.
Тўлдирувчиларни омборхонада сақлаш уларни турига қараб, фракцияси ва ҳажмига ёки бўлувчи деворларининг жойланишига қараб бажарилади. Очиқ омборхоналар камчилиги, бу сақланадиган маҳсулотнинг нам тортиши, ташқи чиқиндилар билан ифлосланиб қолишидир.
Бундан ташқари тўлдирувчини штабелда сақлашда омборхонада гусеницали булдозер билан материалларни суришда йирик тўлдирувчини майдалаб юбориши ва уни ифлослантириши мумкин.

5-savol. Cho‘kindi tog‘ jinslari qanday hosil bo‘ladi?


Javob:
Тўлдирувчиларни ишлаб чиқаришда асосий хомашё базасини зич табиий тоғ жинслари асосидаги тошлар ташкил этади. Келиб чиқиши бўйича тоғ жинслари учта синфга бўлинади: отқинди, чўкинди ва метоморфик.
Чақиқ тош тоғ жинсларини майдалаш асосида олинади. Чақиқ тош юқори мустаҳкамликдаги бетонлар учун сифатли йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
У шағалдан қиммат, бироқ Ўзбекистонда чақиқ тош ишлаб чиқариш ҳажми шағалдан бир неча бор ортади. Бу шу билан тушунтирилади: шағал Республикамизнинг барча туманларида ҳам учрамайди ва юқори мустаҳкамликдаги бетон олиш учун ишлатиб бўлмайди.
Чақиқ тош олишда асосий хомашё сифатида отқинди тоғ жинслари-гранит, габро, диабаз, базальт ва карбонат чўкинди жинслари оҳактош ва доломитлар ишлатилади. Саноатда қумтош ва метаморфик тоғ жинслари кам ишлатилади.
Келтирилган талаблар зичлиги-1800 кг/м3 дан катта тоғ жинсларини майдалашда олинган шағалга мос келади.
Зич тоғ жинсларидан олинган шағал ва чақиқ тошнинг донадорлик таркиби уларнинг чегаравий йириклиги турли (20, 40, 60, 70 мм) бўлганлиги учун энг кичик ва энг йирик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жадвал

Элак тешикларининг ўлчамлари, мм


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling