Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob


-savol. To‘ldiruvchilarning suvga va sovuqga chidamliligi qanday usulda aniqlanadi


Download 1.81 Mb.
bet2/11
Sana18.12.2022
Hajmi1.81 Mb.
#1026996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Oraliq (2)

3-savol. To‘ldiruvchilarning suvga va sovuqga chidamliligi qanday usulda aniqlanadi.


Javob:
Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги улар олинадиган тоғ жинсидан келиб чиқиб, сувга бўктирилган ҳолатида аниқланади. Яъни сувда сақланган материалнинг мустаҳкамлиги ўз навбатида камаяди. Ғовакларга ва микро ёриқларга кирган сув унинг боғланишларини кучсизлантиради.
Шу сабабли тўлдирувчилар мустаҳкамлигини аниқлашда, намунанинг қуруқ ҳолатдаги ва сувга бўктиргандан сўнг мустаҳкамлиги аниқланиб, юмшаш коэффициенти топилади:
,
бу ерда: σсув.бўкт- тўлдирувчининг ёки у олинган тоғ жинсининг сувга бўктирилгандан сўнгги (48 соат сувда сақланган) мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2
σқуруқ- тўлдирувчининг ёки ундан олинган тоғ жинсининг қуруқ ҳолатидаги мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2
Тўлдирувчиларнинг юмшаш коэффициенти унинг сувга чидамлилигини характерлайди. Сувга чидамлилик бевосита сув шимувчанлик ва тўлдирувчининг табиий моддасига боғлиқдир. Сув шимувчанлик эса материалнинг ғоваклиги ва структурасига боғлиқ.
Тўлдирувчиларнинг совуққа чидамлилиги уларни сувга бўктирилган ҳолатда кўп мартали музлатиш ва эритиш натижасида текширилади. Бир фракцияли тўлдирувчи намунаси 48 соат давомида хона ҳароратида сувда сақланади. Совитиш камерасида -15 0С дан -20 0С гача ҳароратда музлатилади. 4 соат давомида камерада сақланган намуна идиш билан биргаликда сувли ваннада яъна 4 соат ушлаб турилади. Бу ҳолат стандартда келтирилган бўйича тўлдирувчи туридан келиб чиқиб такрорланади. Шундан сўнг тўлдирувчи намунаси қуритилиб элакдан ўтказилади.
Совуққа чидамлиликни синашда масса йўқотилиши (%) аниқланади:
,
Бу ерда: m1 – синовгача тўлдирувчи намунасининг массаси, г
m2 – синовдан сўнг элакда қолган қолдиқ, г
4-savol. Mayda va yirik to‘ldiruvchilar haqida ma’lumot bering.
Javob:
Қум, бу майда тўлдирувчи бўлиб, унинг табиий (бойитилган ва фракцияланган) ва майдаланган (бойитилган, фракцияланган, шу билан бирга тоғ жинсларини чақиқ тошга айлантиришдаги майдалаш чиқиндилари) турлари мавжуд.
Бетонда қумни оптимал миқдорда ишлатганда цемент сарфини камайтиришга ва мустаҳкамликни оширишга эришилади. Оддий оғир бетон учун уйма зичлиги 1400кг/м3 дан юқори ва дона зичлиги 2.0г/см3 дан юқори қумлар ишлатилади.
Доналари йириклиги бўйича қумнинг гурухи
1-жадвал

Қум

Йириклик модули

0.63мм кўзли элакда қолган тўлиқ қолдиқ , %

Ўта йирик
Йирик
Ўрта
Майда
Ўта майда

3 - 3.5
2.5 - 3
2 – 2.5
1.5 – 2
1 – 1.5

65 – 75
45 – 65
30 – 45
10 – 30
10 гача

Оддий оғир бетон учун қумнинг донадорлик таркиби ЎзРСТ бўйича қуйидаги талабларга жавоб бериши керак


2-жадвал

Назорат элаклар кўзи ўлчами, мм

2,5

1,25

0,63

0,315

0,16

Назорат элакдаги тўла қолдиқ А, %

0 - 20

5 - 45

20 - 70

35 - 90

90 - 100

Шу сабабли 0,16 мм кўзли элакдан 10% дан кўп бўлмаган қум намунаси ўтиши керак.
Қумнинг донадорлик ёки гранулометрик таркиби унда мавжуд турли йирикликдаги доналар билан ҳарактерланади ва ўртача қум намунасини стандарт элаклардан элаб аниқланади. Қумни элаш қуйидаги кўзли стандарт элакларда амалга оширилади: 10мм; 5мм; 2,5мм; 1,25мм; 0,63мм; 0,315мм; 0,16мм.
Шағал деб, йириклиги 5мм дан (баъзида 3 мм) 70мм (баъзида ундан ҳам юқори) гача тоғ жинси тош бўлакларига айтилади.
Денгиз қирғоқларида ва дарё ҳавзаларида мавжуд шағал доналари ўта силлиқ юзали бўлиб, тухумсимон ёки овал диск шаклида бўлади, бетонда цемент тоши билан ёмон боғланади. Шу сабабли, шағал тош мустаҳкамлик чегараси 30МПа дан ортиқ бўлмаган бетонларда қўлланади. Шағалнинг йирик фракциялари чақиқ тош олиш учун майдалашда ишлатилади.
Бетон тайёрлашда алоҳида миқдорланган ҳолда шағалнинг қуйидаги фракциялари ишлатилади: 5-10; 10-20; 20-40 ва 40-70 мм. Бундан ташқари шағал фракцияси 3-10 мм, гидротехник бетонлар учун эса 40 - 80 ва 80 - 120мм қўллаш стандарт бўйича рухсат этилади



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling