5-savol. Sanoat chiqindilaridan unumli foydalanishda qanday natijaga erishiladi.
Javob:
Қурилишда бетон учун яроқли тўлдирувчилар заҳираси сифатида саноат чиқиндиларини айтиш мумкин, лекин бу маҳсулотлардан ҳали тўлиқ фойдаланилган эмас.
Тоғ кон материалларни қайта ишлаш ва уларни ўзлаштиришда хамма вақт “кераксиз деб ҳисобланадиган” турли тош жинсларни ҳам қайта ишлашга тўғри келади. Бу табиий конларни очишда иккиламчи тош жинслари ҳажми юқори бўлади. Кўпинча фойдали кон материалларининг умумий ҳажми 10....15% ни ташкил этса, иккиламчи тош жинсларнинг ҳажми 90% ни ташкил этади. Шу сабабли иккиламчи материаллар қурилишда яроқли бўлишга қарамай чиқиндилар ташланадиган жойларда кўмилади.
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, темир-руда конидан чиқадиган иккиламчи кварцитлар асосидаги чақиқ тош бевосита гранит чақиқ тоши ўрнини босади. Шу билан бирга унинг таннархи узоқдан келтириладиган гранит чақиқ тошига нисбатан 2....3 баробар арзон бўлади. Кварцит чақиқ тошининг мустаҳкамлик чегараси 30-35МПа га тенг бетонларда қўллаш мумкин.
Демак, бу саноат чиқиндилари асосидаги тўлдирувчилар техник талаблар ва шартларга жавоб бера оладими деган савол туғилади. Биринчидан, бетон тўлдирувчилари учун техник талаблар у олинадиган хом ашёни қамраб олади ва шу билан бирга бу талаблар саноат чиқиндилари асосидаги тўлдирувчилар учун ҳам таалуқлидир. Давлат стандартлари фақат маҳсулотнинг техник тарафларини эмас, балки унинг иқтисодий жиҳатларини ҳам қамраб олади.
6-savol.To’ldiruvchilarning uyma zichligi qanday idishlarda aniqlanadi?
Javob:
Ishni bajarish tartibi: Betonning tarkibini hisoblash, qum zarralari orasidagi bo‘shliqlar hajmini aniqlash, shuningdek, qumni tashib keltirish, to‘ldirgichlar saqlaydigan omborlarni loyihalash va shu kabilar bilan bog‘liq hisoblashlar uchun mayda to‘ldiruvchi(qum)ning uyma (to‘kma) zichligini bilish kerak. Uyma (to‘kma) zichlikni aniqlash uchun quyidagi ishlar bajariladi:
1.Og‘irligi 5 kg bo‘lgan mayda to‘ldiruvchini namuna quritish shkafiga joylanib, o‘zgarmas massaga qadar 110±5°S haroratda quritiladi;
2.Ko‘zlarining diametri 5 mm keladigan elakda mayda to‘ldiruvchi (qum) elanadi va standart konussimon voronkaga (Voronkaning pastki kismida diametri 20 mm bo‘lgan ochilib yopiladigan surilma qopqoqli quvur bor) solinadi ;
Do'stlaringiz bilan baham: |