Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob
-savol. Qumni boyitish va yuvish qanday aniqlanadi?
Download 1.81 Mb.
|
Oraliq (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спиральсимон классификаторнинг схемаси: 1- қумни ортиш; 2- ифлосланган сувни тўкиш; 3- айланувчи спираль; 4- сувни узатиш; 5- ювиб тозаланган қумни бўшатиш.
- Расм-5.2. Қум ювиш аппарати: 1-сувни узатиш; 2-ювилган қумни бўшатиш; 3- халқали элеватор; 4-конуссимон барабан; 5-қумни ортиш; 6-ифлосланган сувни тўкиш.
3-savol. Qumni boyitish va yuvish qanday aniqlanadi?
Javob: Агар мавжуд қум кони донадорлик таркибига кўра ёки хавфли қўшимчалар миқдорига кўра стандарт талабларига тўғри келмаса ва сифатли қумни олиб келиш катта сарф ҳаражатларни талаб этса, у ҳолда қумни бойитиш, иқтисодий самара беради. Қумни бойитиш бу 5 мм дан йирик доналарни олиб ташлаш, чангсимон ва гилсимон зарраларни ювиб тозалаш ва донадорлик таркибини яхшилашдан иборат. Қумдан шағални ажратиш титратиладиган ясси ва барабанли ғалвирларда амалга оширилади. Қумдан чангсимон, гилсимон ва лойқа қўшимчаларни йўқотиш учун турли конструкцияли қум ювгичлар ва классификаторлар ишлатилади. Бундай иккита машинанинг схемасида келтирилган. Спиральсимон классификаторнинг схемаси: 1- қумни ортиш; 2- ифлосланган сувни тўкиш; 3- айланувчи спираль; 4- сувни узатиш; 5- ювиб тозаланган қумни бўшатиш. Расм-5.2. Қум ювиш аппарати: 1-сувни узатиш; 2-ювилган қумни бўшатиш; 3- халқали элеватор; 4-конуссимон барабан; 5-қумни ортиш; 6-ифлосланган сувни тўкиш.
Табиий қум-шағалли аралашмадан қумни навларга ажратишда элаклардан фойдаланилади ва шу элакларнинг ўзида қумлар ювилади ва ифлосланган сув чиқарилиб юборилади. Бироқ бундай ювиш ишларининг сифати махсус қум ювгичлар ишлатганга нисбатан пастроқ. Қумни бойитишдан асосий мақсад қумнинг талаб этилган донадорлик таркибини таъминлаш ҳисобланади. Республикамизнинг кўпгина туманларида мавжуд конлардаги қум ўта майдадир. Уларни бетонда қўллаганда цемент сарфини 20-30% ва баъзан 50% гача оширади. Бундай қумларни ташиб келтириладиган табиий қум ёки майдаланган қум қўшиб бойитиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. ЎзРСТ 8736-93 “Қурилиш ишлари учун қум. Техник шартлар” бўйича майда табиий қумни бойитишда йирик фракциялар сифатида майдаланган қум, кўпинча майдалаш чиқиндилари ишлатилади. Қумни фракциялашнинг зарурлиги шундан иборатки, кўпгина конларидаги қум донадорлик таркиби бўйича бир жинслилиги етарли эмас. Баъзида агар қумнинг донадорлик таркиби стандарт талабларига жавоб берса ҳамки, улар бир жинсли бўлмаслиги мумкин. Масалан, 0,63мм ли элакда қолган тўла қолдиқ 20 дан 70% гача бўлиши мумкин, бундай қум йириклиги бўйича турли гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин, кам миқдорда бўшлиқлиги ва солиштирма юзаси билан фарқланади. Бетон тайёрлашда эса цементнинг қўшимча сараланишига олиб келади. Қумни фракциялашда қум иккита майда ва йирик фракцияларга ажратилади, бунда назорат элаклар 1,25 ёки 0,63мм га мос келувчи доналарга бўлинади. Шундай қилиб, йириклиги 0 – 5 мм оддий қум ўрнига, истеъмолчи талабига кўра алоҳида йирик қум (1,25 - 5 ёки 0,63 - 5мм) ва майда қум (1,25 ёки 0,63 мм гача) ишлаб чиқариш мумкин. Конларда қумни фракциялашда майда ва йирик фракцияли қумларнинг чиқиши табиий бўлиб, у етарли чегарада ўзгариши мумкин, чунки қум келиб чиқишида бир жинсли бўлмайди. Бироқ бетон тайёрлашда 0,63мм дан кичик фракцияли қумни 0,63 - 5мм фракцияли қумга аралаштирганда, масалан, 1 : 1 нисбатда (масса бўйича), ҳосил бўлган аралашма бир жинсли бўлади. Шундай қилиб, қумни фракциялаш бетон сифатини оширади ва цемент сарфини камайтиради, лекин иккита муаммо мавжуд: биринчи, фракциялаш технологиясини танлаш; иккинчи, иккита фракцияга бўлинган қумдан фойдаланишнинг самарали шароитини таъминлаш. 4-savol. Standart elaklarda ayrim va to‘la qoldiqlar qanday aniqlanadi? Javob: ЎзРСТ 8736-93 “Қурилиш ишлари учун қум. Техник шартлар” бўйича майда табиий қумни бойитишда йирик фракциялар сифатида майдаланган қум, кўпинча майдалаш чиқиндилари ишлатилади. Қумни фракциялашнинг зарурлиги шундан иборатки, кўпгина конларидаги қум донадорлик таркиби бўйича бир жинслилиги етарли эмас. Баъзида агар қумнинг донадорлик таркиби стандарт талабларига жавоб берса ҳамки, улар бир жинсли бўлмаслиги мумкин. Масалан, 0,63мм ли элакда қолган тўла қолдиқ 20 дан 70% гача бўлиши мумкин, бундай қум йириклиги бўйича турли гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин, кам миқдорда бўшлиқлиги ва солиштирма юзаси билан фарқланади. Бетон тайёрлашда эса цементнинг қўшимча сараланишига олиб келади. Қумни фракциялашда қум иккита майда ва йирик фракцияларга ажратилади, бунда назорат элаклар 1,25 ёки 0,63мм га мос келувчи доналарга бўлинади. Шундай қилиб, йириклиги 0 – 5 мм оддий қум ўрнига, истеъмолчи талабига кўра алоҳида йирик қум (1,25 - 5 ёки 0,63 - 5мм) ва майда қум (1,25 ёки 0,63 мм гача) ишлаб чиқариш мумкин. Конларда қумни фракциялашда майда ва йирик фракцияли қумларнинг чиқиши табиий бўлиб, у етарли чегарада ўзгариши мумкин, чунки қум келиб чиқишида бир жинсли бўлмайди. Бироқ бетон тайёрлашда 0,63мм дан кичик фракцияли қумни 0,63 - 5мм фракцияли қумга аралаштирганда, масалан, 1 : 1 нисбатда (масса бўйича), ҳосил бўлган аралашма бир жинсли бўлади. Шундай қилиб, қумни фракциялаш бетон сифатини оширади ва цемент сарфини камайтиради, лекин иккита муаммо мавжуд: биринчи, фракциялаш технологиясини танлаш; иккинчи, иккита фракцияга бўлинган қумдан фойдаланишнинг самарали шароитини таъминлаш. Қумни ишлаб чиқариш шароитида бойитиш, фракциялаш гидравлик классификациялашда бажарилади. Донадорли материалларни гидравлик классификациялаш стандартда келтирилган бўлиб, турли зичликдаги ва йирикликдаги доналарни сувли муҳитда турли тезликда чўктириш билан аниқланади. Қум доналари зичлиги деярли бир хил бўлиб, гидравлик классификациялашда қумни донадор йириклиги бўйича ажратиш имконини беради. 5-savol. Beton tayyorlashda shag‘alning qanday fraksiyalari ishlatiladi? Javob: Бетон тайёрлашда алоҳида миқдорланган ҳолда шағалнинг қуйидаги фракциялари ишлатилади: 5-10; 10-20; 20-40 ва 40-70 мм. Бундан ташқари шағал фракцияси 3-10 мм, гидротехник бетонлар учун эса 40 - 80 ва 80 - 120мм қўллаш стандарт бўйича рухсат этилади. Шағал фракциясининг донадорлик таркиби расм-6.1 да кўрсатилган чегарада бўлиши керак. Баъзи ҳолатларда шағалга ўта муҳим талаб қўйилади. Масалан, шағал фракцияси таркибида 5(3) мм энг кичик доналар миқдори 5% дан ошмаслиги керак ёки юпқа деворли конструкциялар қўлланиладиган бетон таркибида энг катта рухсат этилган шағал доналари миқдори умумий фракция массаси бўйича 5% дан ошмаслиги керак. 6-savol.Shag‘l qanday tog‘ jinslaridan olinadi? Javob: Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling