Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob
-savol. Qanday chegaraviy ko‘rsatgichlar bilan to’ldiruvchilar mayda va yirik, zich va g‘ovvak turkumlarga ajratiladi
Download 1.81 Mb.
|
Oraliq (2)
1-savol. Qanday chegaraviy ko‘rsatgichlar bilan to’ldiruvchilar mayda va yirik, zich va g‘ovvak turkumlarga ajratiladi.
Javob: Тỹлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ëки кристалл, шу билан бирга ғовак ëки зич структурани ташкил этади. Умумий турда иккита турли структурани кỹриб чиқамиз. Материалларнинг аморф структураси изотроп ҳолати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йўналишларда бир хил бўлади. Бу ижобий фактор ҳисобланади, яьни бетон технологиясида тўлдирувчилар доналарини тỹғри жойлаштириш ва бошқариш қийин кечади. Кристаллар анизатроб хисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. Агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал буйича тартибсиз жойлашган бўлса, бундай тўлдирувчи донасини изатроп дейилади. Шу сабабли кристалл тош жинслар асосидаги тỹлдирувчилар учун майда донадорлик катта аҳаммиятга эга. Ғовак материаллар изатроп ва анизатроп бỹлиши мумкин. Анизатроп ғовак материалларга ëғоч киради. Унинг структураси–толали бўлиб, материалнинг хусусияти толанинг бỹйлама ва кỹндаланг ўлчамларига, жойлашиш тартибига боғлиқ. Изатроп материалларнинг икки хил структурасини кỹриб ỹтамиз: ячейкали ва донали. 1. Ячейкали структура бу, қаттиқ материалнинг умумий муҳитида ғоваклар бутун ҳажм бỹйича алоҳида ëпиқ (шартли ëпиқ) ячейкалар ҳолатида (расм-3.2,а )учрайди. 2. Донали структура бу, қаттиқ материал доналарининг ỹзаро елимланган (расм-3.2,б) кўринишидир. Табиий пемза, керамзит, аглопорит, термолит, азерит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчилар ячейкали структурага эга. Ғовак оҳактош асосидаги шағал, чиғаноқлар, туфлар донали структурага эга. Донали структурали материалларнинг сувшимувчанлиги юқори бўлади, ячейкали материалларнинг сувшимувчанлиги камроқ ва мустаҳкамлиги юқори бўлади. 2-savol. Qumning donador tarkibi qanday aniqlanadi? Javob: Қум, бу майда тўлдирувчи бўлиб, унинг табиий (бойитилган ва фракцияланган) ва майдаланган (бойитилган, фракцияланган, шу билан бирга тоғ жинсларини чақиқ тошга айлантиришдаги майдалаш чиқиндилари) турлари мавжуд. Бетонда қумни оптимал миқдорда ишлатганда цемент сарфини камайтиришга ва мустаҳкамликни оширишга эришилади. Оддий оғир бетон учун уйма зичлиги 1400кг/м3 дан юқори ва дона зичлиги 2.0г/см3 дан юқори қумлар ишлатилади. Доналари йириклиги бўйича қумнинг гурухи 1-жадвал
Оддий оғир бетон учун қумнинг донадорлик таркиби ЎзРСТ бўйича қуйидаги талабларга жавоб бериши керак 2-жадвал
Шу сабабли 0,16 мм кўзли элакдан 10% дан кўп бўлмаган қум намунаси ўтиши керак. Қумнинг донадорлик ёки гранулометрик таркиби унда мавжуд турли йирикликдаги доналар билан ҳарактерланади ва ўртача қум намунасини стандарт элаклардан элаб аниқланади. Қумни элаш қуйидаги кўзли стандарт элакларда амалга оширилади: 10мм; 5мм; 2,5мм; 1,25мм; 0,63мм; 0,315мм; 0,16мм. 10мм ва 5мм элаклар қум таркибидаги шағал ва чақиқ тошларни ажратиш учун ишлатилади. 10мм дан катта доналар 0,5%( масса бўйича)гача рухсат этилади, 5мм дан йириги эса: - табиий қумда – 10% гача; - майдалаш чиқиндилари асосидаги қумда - 19% гача; - бойитилган қумларда - 5% гача. Қумларнинг донадорлик таркиби 5мм кўзли элакдан элаб, йирик қўшимчаларни ажратиб аниқланади. Қ 1-расм. Стандарт элакларда қолган айрим ва тўла қолдиқ: уруқ қумдан олинган намунанинг 1000г массасини 2,5мм ли элакка солинади, унинг остида бошқа кўзли элаклар жойлаштирилади (кичик кўзли элаклар кетма-кетлигида) ва остига чиқиндини йиғиш идиши қўйилади. Қум намунасини элаклар тўпламидан механик усулда ва қўлда титратиб ўтказилади, натижада элакларда қолган айрим қолдиқ аниқланади. Айрим қолдиқ қум намунасининг умумий массаси бўйича фоизда берилади. Шундан сўнг элаклардаги тўла қолдиқ аниқланади. Тўла қолдиқ шу элакдаги ва нисбатан йирик кўзли барча элаклардаги айрим қолдиқларнинг йиғиндиси билан ифодаланади. ЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” талабларининг берилган графикда конкрет олинган қумнинг донадорлик таркибини аниқлаш учун натижалар қўйилади ва агар бу эгри чизиқ графикда берилган чегарадан чиқмаса(стандартда берилган), бу қум бетон учун яроқли ҳисобланади. Қумнинг донадорлик таркиби йириклик модули билан ҳам ифодаланади: Мк=∑А/100, Бу ерда: ∑А-назорат элакларида қолган тўла қолдиқ йиғиндиси, %; ∑А=А2,5+А1,25+А0,63+А0,315+А0,16=5а2,5+4а1,25+3а0,63+2а0,315+а0,16; Бундан кўринадики ∑А га тенг элаклардаги қумнинг айрим қолдиқлари-а кўпроқ таъсир этади. Қум қанчалик йирик бўлса, ∑А ва йириклик модули ҳам катта бўлади. Йириклик модулини назарий нолдан (агар қумнинг барча доналари 0,16мм дан кичик бўлса) 5мм гача (агар қумнинг барча доналари 2,5мм дан йирик бўлса) қабул қилиш мумкин. Амалий йириклик модулининг ўзгариши камдир. ЎзРСТ 8736-93 “Қурилиш ишлари учун қум. Техник шартлар” да қумнинг йириклик модули ва 0,63мм кўзли элакда қолган тўла қолдиқ бўйича гуруҳларга бўлиниши назарда тутилади. ЎЗРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон”га кўра қумнинг йириклик модули 1,5-3,25 оралиқда бўлиши керак, мустаҳкамлик чегараси 20МПа ва ундан юқори бетонлар учун қумнинг йириклик модули 2дан кам бўлмаслиги, мустаҳкамлик чегараси - 35МПа ва ундан юқори бетонлар учун йириклик модули -2,5дан кам бўлмаслиги керак. Қумнинг йириклик модулининг ўзгариш коэффициенти, гидротехник иншоатлар учун ишлатиладиган бетонлар учун 10% дан ошмаслиги керак. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling