Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти


Инглиз тилида “tongue” концептини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари


Download 1.73 Mb.
bet11/36
Sana20.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1713630
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
Антиплиагат

2.3. Инглиз тилида “tongue” концептини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари

Инглиз тиллда “tongue” концептини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг таркибий тузилиши ҳамда тасвирий ифодаланишида тилнинг лингвистик хусусиятларини ўзида қамраб олиши билан бир қаторда маданиятни ҳам акс этганини кўришимиз мумкин. Айнан манашу жиҳатдан ҳам инглиз тилидаги фразеологик бирлиликларда “tongue (тил)” концептини қисмларга бўлиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Инглиз тили фразеологик бирликларда “tongue (тил)” концептини матндан фарқли ўлароқ, кўпроқ ҳиссий кечинмалар билан ифодаланган бўлади.


Таъкидлаш жоизки, тил ва маданиятнинг ўзаро алоқаси фразеологик бирликлар орқали намоён бўлади. Инсонлар мулоқотга киришадиган белгилар боис тил бор ва у доим одамларга хизмат қилади, маданият эса тилда сухбатлашиш жараёнида юзага келувчи маънолар ифодаланишининг тарихий моделидир.
Тил ва маданият мутаносиблиги қуйидаги омилларга асосланади:

    1. Тил ва маданият – лисоний олам манзарасида инсон дунёқарашини акс эттирувчи англаш шаклларидир.

    2. Тил ва маданият бир-бирига чамбарчас боғлиқ равишда мавжуд.

    3. Тил ва маданиятнинг субъекти ҳамма вақт инсон (индивид) ёки жамият (социум).

    4. Ҳар иккисининг пайдо бўлиши меъёрийликлик ва тарихийликка интилиш билан характерланади.

    5. Тил ва маданият бир тарафдан ҳар доим ўзгарувчан, бошқа тарафдан барқарорликка интилади.

Тил ва маданият мулоқот жараёни, шунингдек, инсон шахси ва бутун жамиятнинг шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ.
Тил ва маданият уйғунлиги
1) мулоқот жараёнида;
2) онтогенез – инсоннинг тил кўникмаларини шакллантиришда;
3) филогенез – наслий ва ижтимоий шахсни шакллантиришда намоён бўлади171.
Тил ўз-ўзини динамик тарзда ривожлантирувчи очиқ системадир, тилдан кўп сонли инсонлар фойдаланади. Шу билан бир қаторда, инсоният ўз хоҳишларига кўра тилни ўзгартира олмайди, хоҳлаган тилини ўз она тили сифатида танлай олмайди.
Маданият инсониятнинг фаол иштироки билан боғлиқ бўлиб, у инсоният томонидан яратилган. Маданият янги назариялар ва воқеликларнинг янги феноменлари таъсири остида ривожланади. Хусусан, юқори технологиялар асри саналаётган XXI аср инсоният маданияти, жумладан, ҳаёт тарзи, санъати, жамият таркиби, оилавий муносабатлар ва бошқаларни тубдан ўзгартирмоқда. Тил ҳар қандай кишилик жамиятининг мулки бўлиб, унинг ҳодиса сифатида ўзгариб, ривожланиб бориши мутлақо табиийдир.
Шу билан бир қаторда, тил – аждоддан авлодга мерос бўлиб ўтувчи маданиятнинг таркибий қисми, маданиятни англаш ва тадқиқ қилишнинг асосий қуроли ҳамдир. Илмни, динни, адабиётни теран англаш, юзага келадиган ҳарбий низолар ва зиддиятларнинг олдини олиш фақатгина тил, яъни баҳслар, музокаралар, сулҳ ва битмлар, келишувлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Фразеологик бирликлар таржимаси амалиёти бизга янги маълумотлар ва янги фактларни беради, шунинг учун ушбу масалани лингвомаданий тадқиқотлар билан боғлаб ўрганиш ёки мавжудларини чуқур таҳлил ва тадқиқ этиш янги имкониятларни юзага чиқаради172.
Фразеологик бирликлар муайян тарихий даврларга хос лингвомаданий вазиятни акс эттирган ҳолда босқичма-босқич ривожланади, муайян халқнинг миллий менталитетини лисоний кодлар орқали ифода этади. Шундай экан, фразеологик бирликларни тўғри ва адекват таржима қилиш учун таржима қилинаётган тилнигина эмас, шу тилда мулоқот қилувчи халқнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, миллий маданий хусусиятлари ҳамда ҳарбий соҳасининг ўзига хос жиҳатларини чуқур ва теран билиш муҳим.
Инглиз тили “tongue (тил)” концептига оид фразеологик бирликларни таржима қилишдаги услубий бўёқдорлик, маъно кўчиш ва кўп маънолик ҳодисаси таржимонга муайян қийинчиликлар туғдиради, албатта. Бундай ҳолда таржиманинг адекватлиги кўп жиҳатдан таржимоннинг касбий маҳоратига, таржима усулларини тўғри танлай олишига бевосита боғлиқдир.
Фразеологизмлар ёки фразеологик бирликлар тил лексик қатламининг алоҳида аҳамиятга молик қисмидир. Шунингдек, улар тил эгаси бўлган халқнинг турмуш тарзи, халқнинг донолиги ва урф-одатларини акс эттирувчи хазинадир. Фразеологик бирликлар тилда тасвирий-экспрессив характерга эга ва шу боис ўзида катта ҳажмдаги информация (хабар) ни мужассам этади.
Фразеологик бирликларни бўлиб ўтаётган воқеликларни ўзида мужассам этган ўзига хос “микротекст” сифатида қабул қииш мумкин. Таниқли рус фразеологи А.В. Куниннинг таъбири билан айтганда, “фразеологизмлар реал воқеликда мавжуд бўлган предметларни номлайди ва шунингдек, сўзловчининг ички туйғуси, ҳолатини ифодалаш билан бир қаторда ўша сўз юритилаётган предметга нисбатан бўлган ҳиссий муносабатини ифодалайди. Бадиий адабиётда фразеологик бирликлар ифода воситаларининг бор гўзаллигини, ифодалилиги ва бўёқдорлигини намойиш қилади173.
Фразеологик бирликларни таржима қилиш жараёнида аслият тилиниг ўша стилистик хусусиятларини сақлаб қолиш зарур. Акс ҳолда таржима тили қуруқ, рангсиз ва соҳта тил сифатида юзага чиқади. Агар ўз маъносидагидек таржима қилинмаса, уни аслият тилининг тўлақонли вакили (намунаси) деб бўлмайди. Чунки тилнинг фразеологик бирликлар фонди жуда кенг ва бетакрор тил бойлигидир. Ушбу кенглик ифодаланаётган тилнинг ўзигагина хос бўлган хусусияти ифодалаб беради.
Фразеологик бирликлар (фразема) юқорида зикр этилганидек, фақат ўша тилгагина мансуб бўлган турғун бирикмалар бўлиб, бу бирикманинг маъноси уни ташкил этувчи компонентларнинг алоҳида олиган маънолари йиғиндисига мос келмайди.
Фразеологик бирликлар ёки турғун бирикмалар (шунингдек идиома) сўзма-сўз таржима қилишнинг иложи йўқлиги туфайли таржимада қийинчилик туғилади. Чунки идиома ифодалаган маънога путур етади. Яна бир томондан фразеологик бирликлар тилга ёрқин эмоционал бўёқ беради.
Кўпинча фразеологик бирликларнинг ёки идиомаларнинг грамматик маъноси тил нормаси талабларига мос келавермайди, чунки бу маъно грамматик архаизмга айланиб улгурган. Фразеологик бирликлар лексик жиҳатдан компонентларга бўлинмайдиган ва тилда узоқ йиллар давомида шаклланиб турғун бирикма ҳолатига келган тайёр маҳсулотдир. Масалан:

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling