Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти
Download 1.73 Mb.
|
Антиплиагат
Учинчи боб учун хулоса
Паремиологик бирликлар тилда информативлик нуқтаи назаридан катта имкониятга эга бўлган, аждодлар томонидан тайёр ҳолга келтириб қўйилган, барқарорлик сифати асосий хусусиятларидан бўлган, коммуникатив мазмун ва грамматик шаклнинг яхлитлиги сифатида мавжуд бирликлардир. Улар анъаналашган гаплар бўлиб, муайян қолип – моделлар асосида шаклланади. Паремиологик бирликлар матн шаклидаги нутқий ҳосила(қурилмалар)нинг барча хусусиятларига эга, улардаги ижтимоийлик ва такрорланувчанлик такрорланмаслик белгилари худди нутқий товуш, сўз, қўшимчаларнинг шундай белгиларига монанд. Инглиз тилида “tongue” концептига оид паремиологик бирликларни моделлаштиришда ўзига хос ёндашув талаб қилинади. Уларнинг лисон ва нутққа муносабатини белгилашда бошқа нутқий ҳодисалардан истисновий ёндашув мақсадга мувофиқ. Барча тилларда паремиологик бирлик − фразеологизмдан фарқ қилади. Фразеологик бирлик, аввало, бир сўз (лексема) мақомига эга, мақол ва маталлар эса гап табиатли, яъни грамматик жиҳатдан шаклланган; сўзловчи уни қўллаш жараёнида грамматик тус беришга эҳтиёж сезмайди. Барқарор бирикмалар таркибидаги сўзларни синоним ва варианти билан алмаштириб бўлмаслиги ҳамда мақол таркибидаги гапларнинг грамматик жиҳатдан шаклланиб, барқарор ҳолатга келганлигини ички барқарорлик дейиш мумкин. Мақол ва маталлар тайёр синтактик қурилма сифатида бошқа гап таркибидан ўрин олганда ҳам, унинг гаплик ҳолати тўлалигича сақланиб қолаверади. “Tongue” концептига оид паремиологик бирликлар вариантининг қўлланиши фақат воқеа-ҳодиса, вазият ўзгариши билан боғлиқ эмас, ҳатто маълум бир контекст ҳам ўзига керакли вариантни танлаш хусусиятига эга. Тилнинг эстетик вазифасини ишга солиш учун ижодкор ўз мақсадига мувофиқ тилнинг битмас-туганмас ифода имкониятларидан бири − истаганини танлайди. Мақол ва маталлар вариантлари айни бир маънони билдирмайди, улар орасида жуда нозик маъновий фарқланиш кузатилади. Муаллиф ёки сўзловчи нутқ вазияти, мақсадига мос равишда ўз фикрини ўткирроқ, аниқроқ ифодалаш учун шулардан фақат биттасини танлайди. Инглиз тилида “tongue” концептига оид афоризмларда тил миллатнинг қалби, ғурури, мустақиллик белгиси, келажаги каби баҳолайдиган меъёр сифатида қаралади. Бундан фарқли ўлароқ, бир қатор энг қудратли ва аҳамиятли санъат асарларида тил энг аввало, қалб торларида чертилади. Сўнгра сўзларда жилоланиб тингловчига етказувчи восита сифатида тилга олинар экан. Инглиз тилида паремиялар, афоризмлар ва матнлар “tongue” концептининг рамзий, объектив, тасаввур ва баҳолаш қатламларини ташкил қилади ва тилнинг ментал-лингвистик моделининг пастки терминаллари когниотипини тўлдиришга имкон беради. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling