Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти


Download 1.73 Mb.
bet12/36
Sana20.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1713630
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
Антиплиагат

on the tip of one's tongue – тилини учида турмоқ ёки айтилган нарсани қайтадан эслаб топишга ҳаракат қилмоқ; To talk the same tongue- тили бир бўлмоқ, ҳамтовоқ бўлмоқ, ҳамфикр бўлмоқ; to be loose tongued – тили узун бўлмоқ; to become proverbial – тилларда достон бўлмоқ.
Барча тиллада фразеологик бирликларнинг тўғри маъно билан кўчма маъно ўртасидаги боғлиқлиги йўқолади ва кўчма маъно уларнинг асосий ифода воситасига айланади, шу боис ҳам уларни бир тилдан иккинчи тилга ўгириш осон кечавермайди.
Инглиз тилидаги фразеологик бирликларни бошқа тилларга ўгириш жуда мураккаб вазифа ҳисобланиб, биринчидан, таржима қилинаётган матндаги қўлланилган фразеологик бирликларни маъноларини билиши шарт ва уларни оддий ўзгарувчан сўз бирикмасидан фарқлай билиши керак. Ушбу фразеологик бирикманинг ифодалаган маъносини таржима тилида акс эттириши, бошқача қилиб айтганда таржима тилидаги аналогларини топиши ва унинг стилистик жиҳатдан ифодалилик хусусиятлари ва бўёқдорлигини сақлаган ҳолда бошқа тилга ўгириши шарт.
Фразеологик бирикмаларни таржима қилиш пайтида “эквивалент таржима” деган тушунч бор. Эквивалент таржимада таржима қилаётган одам аслият тилидаги фразеологик бирикманинг таржима тилидаги эквиваленти, яъни англатган маъноси ва фразеологик бирикмани ташкил қилувчи компонентлари структураси жиҳатидан ўзаро мос тушадиган бирикма билан алмаштириши лозим. Ҳар иккала тилдаги фразеолоик бирикмалар маъноси ва компонентлар структурасининг мослиги нуқтаи назардан келиб чиқиб таржмани тўла ёки абсолют (мутлақ) эквивалентли таржимага эга бўлиш мумкин. Бу тоифа фразеологик бирикмалар қадимги ёзма манбаларда учрайдиган турғун бирикмалар сарасига киради. Масалан: to have a sharp tongue – тили захар, тили ўткир; to have a ready tongue – тили бир ғарич бўлмоқ; to take someone at his tongue – тилидан ушламоқ.
Кўп ўринларда инсонларнинг ҳаёт тажрибаси ва кузатишлари асосида ясалган бирикмалар ўзаро мос тушиши кузатилади. Масалан: to keep one’s mouth shut – тилини тиймоқ; to hold one’s peace – тилини тиймоқ, оғзи маҳкам бўлмоқ; to hold one’s tongue – тилини тиймоқ, тилга эҳтиёт бўлмоқ.
Айрим ҳолларда айнан бир хил стилистик жиҳатдан ўхшаш маънога эга бўлган ва ўхшаш функцияда қўлланилган аслият тилидаги фразеологик бирикмаларнинг лексик ёки грамматик характери таржима тилидаги фразеологик бирикмага тўла мос келмаслиги, яъни қисман эквивалент бўлиши кузатилади. Бироқ бундай эквивалентларни адекватлик нуқтаи назаридан тўлиқ эквивалент билан тенглаштириш мумкин. Масалан: keep a civil tongue – мулойим гапирмоқ; "Don't speak so rudely! You must learn to keep a civil tongue in all circumstances." (Бунчалик қўпол гапирманг! Сиз ҳар қандай шароитда мулойим гапиришни ўрганишингиз керак.); (a) slip of the tongue – мулойим гапириб; "Did I say 'blow down'? - Sorry, I meant 'slow down' - that was a slip of the tongue!" (Мен ирғитиб бер дедимми, - кечириб қўясан мен секин узат дедим - мулойим гапириб),stopping one's tongueгапиришни тўхтатишни имконини топа олмаслик
Охирги мисолда антонимик таржима ҳодисаси юз бераяпти, яъни инкор маъносидаги бирикма бўлишли синтактик конструкция ёрдамида ўзбек тилига ўгирилаяпти.
Инглиз тилида “tongue” концептига оид тил бирликлари баъзи ҳоларда икки хил тиржимада келиб, биринчи маъноси асл маънода келса, иккинчиси коммуникатив гуруҳга мансуб бўлиб, суҳбатлашаётган пайтда (адресат)га тўғридан тўғри аниқ мақсад билан ахборот (информация) етказиб бериш мақсадида қўлланилади. Табиатига кўра булар мулоқот (диалог) жараёнида қўлланилади. Масалан; snakes tongue (айёр сўз), ox tongue (тили бақувват), earth tongue (халқ тили), lose tongue (ўлган тил), bull tongue (ботир тил), dogs tongue (вайсақи тил), cow tongue fern (фойдали сўз), egg and tongue (), devils tongue, found tongue, tongue flower, beef tongue, sharp tongue, furry tongue, lambs tongue, ice tongue, geographic tongue, mother tongue, vulgar tongueкабилар.
Қуйида биз инглиз тилидаги “tongue-тил” концепти билан боғлиқ фразелоги бирликларнинг таҳлилини беришга ҳаракат қиламиз. А.В.Куниннинг “Англо-русский фразеологический словарь” номли китобида фразелоги бирликларнинг сони 20000 та бўлиб, шундан 31 таси “tongue-тил” билан боғлиқ фразелоги бирликлардир. Масалан, инглиз тилида: a good tongue is a good wea­pon (ўткир тил яхши қуролдир), have a glib ( ready) tongue (гапга чечан, жавоби тайёр кимса), have a long tongue (тили узун бўлмоқ, хақ бўлмоқ, тилига), have a loose tongue (махкам бўлмоқ), have an oily tongue (хушомад қилиш, тил ёғлама бўлмоқ), and etc.
Қуйида инглиз тилидаги фразелогик бирликларни мисоллар орқали ифодалашга ҳаракат қиламиз.
Инглиз тилида: 1. ) to have a tongue in one's head; for ex.If you didn't know the way, you should have asked. You have a tongue in your head, haven't you.[ТатьянаПоплавская, ‎ТатьянаСысоева. Английский язык. Проблемы коммуникации. Учебное пособие для вузов, 2021, p-124] – Агар сиз йўлни билмаганингизда, кимдандир сўраган бўлармидингиз? Сизга тил нима учун берилган?


  1. Download 1.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling