Bolalar adabiyoti


Download 0.85 Mb.
bet18/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1586770
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
NAFOSAT BOLALAR ADABIYOTI (1)

АДАБИЁТШУНОСЛИК (ар. 4^1 - адаб, форс. - таниш, урганиш) - бадиий адабиётнинг келиб чикиши, мохияти, ривожланиш конуниятлари, ижтимоий алокаларини урганувчи фан.гА.нинг объекти булмиш бадиий адабиётга тааллукли илмий муаммолар кулами - предмети жуда кенг. Уларнинг бир кисми умумэстетик (яъни бадиий санъат сохаларининг барчасига тааллукли, мае.: бадиий образ ва образлилик, бадиий образ ва реаллик муносабатлари, дунёкараш ва бадиий ижод, бадиий ижод жараёни хусусиятлари, бадиий асарни кабул килиш жараёни хусусиятлари ва б.) муаммолар сирасига кирса, бошка бир кисми соф А. муаммолари саналади. Санъатнинг барча турларига оид муаммоларни А. бадиий адабиёт нуктаи назаридан, бадиий адабиёт билан боглаган холда ва унинг мисолида урганади. Бадиий адабиётнинг мохияти, унинг ривожпаниш омиллари ва конуниятлари, бадиий (адабий) асар табиати, унинг тузилиши, бадиий (поэтик) тил хусусиятлари, адабий тур ва жанрлар каби катор масалалар борки, улар соф А. муаммоларидир. Замонавий А. фани учта асосий сохадан ташкил топади: адабиёт тарихи, адабиёт назарияси ва адабий танкид. Мазкур сохаларнинг хар бири бадиий адабиёт билан боглик муайян масалалар мажмуини уз олдига куйилган максад ва вазифалардан келиб чиккан холда урганади.'/'Айни чогда, бу сохалар узаро мустахкам алокада булиб, бир-бирини тулдиради, бир-бирига манба яратади, асос булиб хизмат килади ва шу тарзда ягона бир тизимга бирикади. Булардан ташкари, А.нинг матншунослик, манбашунослик, библиография сингари ёрдамчи сохалари хам мавжуд. 9 Адабиётшунослик лурати Узининг объекти, предмети ва тадкик; усулларига эга булган мустакил фан сифатида А.нинг фанлар тизимида муким урин опиши XVIII аср охири - XIX аср бошларига тугри келади. Антик даврларда фанлар узаро ажралмаган, хусусан, А. х,ам фалсафа ичидаги бир булим эди. Кишилик жамиятининг тараккиёти, инсон тафаккурининг ривожи давомида бошка фанлар катори А. х;ам алохида фан сифатида ажралиб чикди ва ривож топди. Бирок буни махдудлашиш деб тушунмаслик лозим, чунки А. бошка фанлар билан, айникса, ижтимоий-гуманитар фанлар билан мустахкам алокада яшайди. Жумладан, айрим фанлар (фалсафа, эстетика, герменевтика) А. учун методологик асос булиб хизмат килса, бошкалари (фольклоршунослик, маданиятшунослик, санъатшунослик) билан у вазифалари ва тадкик предметининг куп жихатдан якинлиги туфайли алокадордир. А.нинг предмети бадиий адабиёт, бадиий адабиётнинг предмети эса борликца, турфа ижтимоий муносабатлар ичида яшаётган инсондир. Шу жихатдан А. инсон ва жамиятни умумий йуналишда урганувчи фанлар (тарих, социология, психология каби) билан табиий алокада булади. Фипологик фан сифатида А.нинг тилшунослик билан алокаси, айникса, самарали ва мухимдир. Бадиий адабиётнинг материали суз, адабий асар сузлардан таркиб топувчи матндир. Бадиий матн тил конуниятлари асосида таркиб топади. Шундай экан, тил конуниятларини билиш матн курилиши, унинг тагмаънолари, ишлатилган стилистик фигураларнинг эстетик киммати, функциялари каби катор масалаларни урганишда жуда мухим. Одатда, бадиий матн тилини урганишга каратилган ишларга А. ва тилшунослик чегарасидаги ишлар сифатида каралади. Бирок бунда чегарани аник олиш лозим. Гап шундаки, А. тилшунослик ютукларига таянган холда тасвир воситаларининг, умуман, матннинг
эстетик томонларини урганса, тилшунослик тил конуниятларини урганишни максад килади. Яъни тилшунос учун бадиий матн материал булса, адабиётшунос учун у асосий объект саналади. Тилшунослик билан А. алокалари шу билангина чекланмайди. Тилшунослик кишилар орасидаги мулокот воситаси булган тилни урганса, А. ижодкор ва укувчи орасидаги бадиий мулокот воситаси булган бадиий асарни урганади. Мулокот конуниятларининг муштаракпиги эса А.нинг катор муаммоларини тил конуниятлари билан киёсан урганиш имкониятини беради. А. фаолиятида бадиий нутк шакллари, ритми, 10 Адабиётшунослик лурати интонация, шеър синтаксиси, экспрессивликни оширувчи воситалар каби катор тушунчаларга дуч келинадики, буларнинг тилшуносликдаги талкинини билган адабиётшуноснинг изланишлари, албатта, самаралирок булади. Кейинги давр А.ида пайдо булган “психологик мактаб”, “структурал А.”, “генератив поэтика”, янги кириб келаётган “когнитив А.” каби йуналишлар бевосита тилшунослик ютуклари асосида юзага келган.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling