Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet33/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Ледда синдроми

Тугма юкори ичак тутилишига сабаб булувчи нуксонлардан бири булиб, 3 та нуксонни уз ичига олади. Бу нуксонлар куйидагилар:


  1. 12 бармокли ичак эмбрионал битишмалар билан босилган булади

  2. Кур ичак эмбрионал даврда буралиш жараёнида эпигастрал сохада ушланиб колган булади.

  3. «Урта ичак » уз артерияси атрофида бураланиб колади.

Ледд синдроми юкори ичак тутилиши клиникаси билан кечади ва кечиши буйича тугма кайталанувчи ичак тутилишига киради. Касалликнинг хуружи пайти бола ут аралаш куп марта кусади,безовталанади,ахлат ва газлар тутилади.Касалликга диагноз куйиш учун кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади. Унда 2 та Клойбер косачаси куринади.Касалликнинг давоси оператив – Ледд операцияси. Бунда шошилинч лапоратомия килиниб,буралиб колган ичак тугриланади,12 бармокли ичак эмбрионал битишмалардан ажратилади ва кур ичак кориннинг чап пастки кисмига имкон кадар туширилиб,фиксация килинади.

Тугма пастки ичак тутилиши


Тугма пастки ичак тутилишини куйидаги нуксонлар чакиради:

  1. оч ичак урта ва дистал кисмлари атрезияси

  2. оч ичак урта ва дистал кисмлари тугма стенози

  3. ёнбош ичак атрезияси

  4. ёнбош ичак стенози

  5. йугон ичак кисмлари атрезияси

  6. йугон ичак кисмларини тугма стенози

  7. меконеал ичак тутилиши

  8. тугма корин ички чурралар ва кисталари хисобига ичакларни босилиши

Клиникаси. Тугма пастки ичак тутилиши бор бемор чаколок тугилгандан сунг 3-4 кунга бориб куса бошлайди.Дастлаб ичган сут,кейин ут аралаш ва нихоят ахлат аралаш кусади.Бола безовта,ичакни тутилиши хисобига ушланган ахлат организмга сурилиб,болада захарланиш кучаяди.Меконий ва газлар чикмайди,корни асимметрик шаклда,корин олдинги девори оркали ичаклар харакати баъзан куринади.

Диагностикаси. Тугма пастки ичак ичак тутилишига шубха булганда зудлик билан кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади.Унда куп сонли Клойбер косачаларини булиши диагнозни тасдиклайди.Унга кушимча килиб контрастли ирригография килиниши керак (тугри ичак оркали барий сульфат юбориш). Бу текширишни утказилишига сабаб тутилган жойдан пастдаги ичакларни холатини,диаметрини аниклаш.

Давоси. Факат оператив,лапоратомия килинади ва ичак тутилиши сабаби бартараф килинади.Агар ичак тутилишини сабаби атрезия булса,шу кисм резекция килиниб, охир-охир анастомоз куйилади. Уз вактида диагноз куйилиб операция килинмаса,ичак ёрилиб,перитонит ривожланиш хавфи бор.


Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling