Бошланғич синф ўҚувчиларининг мактабга адаптацияси услубий қулланма самарқанд 2023


Download 1.13 Mb.
bet14/15
Sana20.06.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1636976
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Услубий қулланма12

ГЛОССАРИЙ


«АДАПТАЦИЯ» атамаси лот. адаптатио – мослашиш, кўникиш маъноларини англатади.
АҚЛ - кишининг умумий билиш қобилияти бўлиб, уни билим ва тажрибаларни эгаллашга ва уларни амалда қўллашга тайёрлиги, шу билан бир қаторда кишининг муаммоли вазиятларда ақл - фаросат билан ўзини тута олиш.
АҚЛИЙ ҲАРАКАТЛАРНИ БOCҚИЧМА-БОСҚИЧ ШАКЛЛАНТИРИШ - инсонда янги ҳаракат, образ ва тушунчаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ кўп қиррали мураккаб ўзгаришлар ҳақидаги таълимот.
АҚЛИЙ ҲАТТИ - ҲАРАКАТ – ташқи муҳит ва нутққа суянган ҳолда идрокнинг ички режаларида бажариладиган хатти ҳаракат.
АҚЛНИНГ ИХЧАМЛИГИ - тафаккурда масалани ечишнинг янги қулай ечимини топиш.
АМАЛИЙ ТАФАККУР – кўпинча вақт танқислиги шароитида юзага келадиган ва ҳатти - ҳaракaтларнинг мақсадини аниқлаш; режа лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боглиқ.
БИЛИШ - психик акс эттириш жараёни, билимларни эгаллаш ва ўзлаштиришни таъминлайди, билишга қизиқиш – ақлий интеллектуал ҳислар маҳсули, бу одамнинг теварак - атрофдаги оламни билиш эҳтиёжи тариқасида намоён бўлади.
ГНОСТИК (юноп. Gnosis - билим, таълим) - бутун борлиқни билишга йўналтирилган фаолият.
ДИДАКТИКА (юнон. didaktikos- ибратли, сабоқ бўладиган) -педагогиканинг таълим қонуниятларини ҳамда методларини ўрганувчи бўлими.
ЗЕҲН, ЛАЁҚАТ - нерв тизимининг баъзи генетик назариялари анатомик - физиологик хусусияти бўлиб, у кишида қобилиятлар таркиб топиши ва ривожланишининг дастлабки индивидуал туғма табиий заминидир.
ИНДИВИД - алоҳида, мустақил ҳолда мавжуд бўлган организм.
ИНДИВИДУАЛ РИВОЖЛАНИШ - индивиднинг туғилгандан бошлаб то ҳаётнинг сўнгигача давом этадиган ўзига хос шаклланиш жараёни.
ИНТЕЛЛЕКТ - инсоннинг ақлий қобилияти, шахснинг ақл идроки.
МЕДИТАЦИЯ (лот. meditatio- фикрлаш) - инсон психикасини ва онгини жамланган ҳолга келтириш мақсадида унга ақлий таъсир ўтказиш.
НАЗАРИЙ ТАФАККУР – тафаккур турларидан бири, у объектларнинг хусусиятларини, қонуниятларини очишга қаратилган бўлади.
ТАЪЛИМ - шахснинг билим ва фаолият усулларини эгаллашга ҳамда уни мустаҳкам эсда сақлаб қолиш жараёни. Ўқиш ҳар қандай фаолиятнинг зарурий қисмларидан бўлиб, у субъектни ўзгартиш жараёни ҳамдир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling